Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/1400 Дата решения 08.10.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4c6df28d-c530-483b-af7f-a0435e3ab0d7 Claim ID PDF Hash fe4cf95e7b449bbd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 53-моддаси онун 53 law
онун 54-моддаси онун 54 law
онун 56-моддаси онун 56 law
тисодий процессуал кодекси 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/1400-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Р.Курбанбаев Апелляция инстанция судида маърузачи судья - У.Сабиров ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Нукус шаҳри 2025 йил 8 октябрь Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Г.Ешназарованинг раислигида, судьялар А.Аяпов ва У.Сабировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Ажибековнинг котиблигида, ариза берувчи вакиллари – бошқарма етакчи юрисконсульти А.У (2025 йил 25 сентябрь кунги 23/25-110-сонли ишончнома асосида) ва бош мутахассис Р.И (2025 йил 8 октябрь кунги 23/25-112-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Б.М (ишочнома асосида)ларнинг иштирокида, ариза берувчи “O’z n rg ins ksi ” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг жавобгар “ААА” фермер хўжалигидан 75.000.000 сўм жарима ундиришни сўраган аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 август кунги ҳал қилув қарорига жавобгар “ААА” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятини иқтисодий иши билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан 2025 йил 7 март кунги 18-02-23/29-39-сонли буйруғига асосан, “ААА” фермер хўжалиги (буннан кейин текстте жавобгар деп жүритиледи)да ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва фойдаланиш соҳасидаги талабларга амал қилиниши ўрганилганда жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февраль кунги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сонли қарорига мувофиқ “руҳсат” олинмасдан 2023 йилдан текшириш бошланган кунига қадар яъни, 2023 йилда 1.588.622 м3, 2024 йилда 1.917.553 м3 ва 2025 йил 24 мартга қадар 405.724 м3 табиий газдан фойдаланганлиги аниқланган. Текшириш натижаси билан 2025 жыл 25 мартда 18-02-23/29-39-сонли далолатнома расмийлаштирилган. 2 Ушбу далолатномага асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) томонидан 2025 йил 1 апрель куни далолатномада кўрсатилган камчиликка йўл қўйганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни талабларига асос жавобгарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима солиш ҳақидаги 132-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга асосан жавобгарга солинган жаримани иҳтиёрий тўлаш учун бир ой муддат берилган. Жавобгар кўрсатилган жаримани тўламаганлиги сабабли ариза берувчи судга арза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 75.000.000 сўм миқдоридаги жаримани ундиришни сўраган. Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 август кунги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгардан ариза берувчи фойдасига 75.000.000 сўм жарима ва 37.500 сўм почта харажати, жавобгардан республика бюджетига 1.500.000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103.000 сўм суд харажати ундирилган. Жавобгар ҳал қилув қарорига норози бўлиб апелляция шикоятини бериб, апелляция шикоятида жарима солиш тўғрисидаги қарор 2025 йил 1 апрель куни қабул қилинган бўлсада орадан уч ой ўтгач судга ариза киритилганлигини, ариза берувчи томонидан текширув ўтказишдан олдин хулоса олиш учун ёзма кўрсатма бериши шартлигини кўрсатиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва аризани рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган ариза берувчи вакиллари текширув тегишли тартибда ўтказилганлигини, жавобгар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда руҳсатнома олмасдан фаолият билан шуғулланганлигини, бу бўйича жавобгар хўжалик раҳбарига нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида суднинг қарори қабул қилинганлигини, жавобгарга 75.000.000 сўм жарима қўллаш ҳақидаги ва маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги суднинг қарорлари қонуний кучида эканлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоят юзасидан ёзма фикрини тақдим қилиб, апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятини қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қўйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 48-моддасининг биринчи қисмига асосан, 3 лицензиатларнинг, фаолиятни рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида амалга ошираётган шахсларнинг, хабардор этувчиларнинг фаолияти ваколатли органлар томонидан назорат қилинади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошираётганда ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида, лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига жисмоний ва юридик шахсларнинг риоя этишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш, текширувлар натижалари асосида жисмоний ва юридик шахслар йўл қўйган лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига доир қоидабузарликларни кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февраль кунги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сонли Қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисида ягона Низоми” 5-иловасининг 1-бандига мувофиқ, Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиниши белгиланган. Шунга асосан, ариза берувчи ходимлари томонидан жавобгарда текширув ўтказилиб, жавобгар белгиланган тартибда рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат олмасдан фаолиятини олиб борганлиги аниқланиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Қонун 53-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қонун 54-моддасининг биринчи қисмига асосан, жарималар миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида белгиланади. Қонун билан тасдиқланган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари” ҳақидаги 4-иловасининг иккинчи қисми 39-бандига асосан, бир йилда 100.000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ҳамда технологик 4 нефть-газ объектларида (қурилмаларида) қўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарининг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисидаги хулоса шаклидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима солишга асос бўлиши белгиланган. Шунга асосан, ариза берувчи томонидан жавобгарга жарима солиш ҳақида қарор қабул қилиниб, жаримани иҳтиёрий тўлаш учун муддат берилган. Бироқ, жавобгар томонидан унга нисбатан қўлланилган жарима тўланмаган. Қонун 56-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан аризани қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятида ва ёзма фикрида келтирилган важлари билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида жарима солиш ҳақидаги 132-сонли қарор бугунги кунда қонуний кучида. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг 1-бандига асосан, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар томонидан апелляция шикоятини беришда тўлаган 750.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгар томонидан ортиқча тўланган 6.800 сўм почта харажатини унга қайтаришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси суди қ а р о р қ и л а д и: Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 август кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ААА” фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти учун тўланган 750.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “ААА” фермер хўжалигига ортиқча тўланган 6.800 сўм почта харажати қайтарилсин. Бу ҳақида маълумотнома берилсин. 5 Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарорга норози тараф қарор устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига тафтиш тартибида шикоят қилишга (прокурор протест келтиришга) ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Ешназарова ҳайъат аъзолари: А.Аяпов У.Сабиров