← Назад
Решение #2888815 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4816-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Оқолтин тумани
2025 йил 08 октябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг “S RD B UNVERS L LUSTER” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида, жавобгар "B YMU MM D B
DIR `G`LI"
фермер хўжалиги ҳисобидан 80.496.423 сўм миқдорида пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) “S RD B
UNVERS L
LUSTER” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар)
манфаатида, жавобгар "B YMU MM D B
DIR
`G`LI" фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан 80.496.423 сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Палата, даъвогар ва жавобгар томонидан судга ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ёзма ариза (илтимоснома) киритилган.
Суд, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига асосан тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
08 октябрь куни медиатив келишув тузилган бўлиб, медиатив келишувга
кўра тарафлар Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 4-1204-2501/4816сонли иқтисодий иши медиация тартибида ҳал этилганлигини тасдиқлашиб,
жавобгар даъвогар олдидаги юзага келган 80.496.423 сўм миқдоридаги
пеняни 2025 йилнинг 31 декабрига қадар бартараф этиш мажбуриятини
1
олган, шунингдек олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта
харажати жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундирилиши белгиланган.
Суд тарафлар вакиллари томонидан тақдим этилган 2025 йил 08
октябрдаги медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив
келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини
юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, палатанинг
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозим, бироқ ушбу Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми
2-бандига асосан палатанинг даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз
иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, давлат божини
ундирувсиз қолдириб, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига ундирилиши белгиланганлиги инобатга
олади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 130, 131, 170, 195-моддаларини
қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов
2