← Назад
Решение #2888866 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 65 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 65 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4835-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 08 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар Сирдарё
туман ҳокимлигининг жавобгар “SIRDARYO INNOVATSION KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 19.01.2024 йилдаги 1сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани
бекор қилиштўғрисидаги даъво аризасиюзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида),
жавобгар вакиллари О.Турдиев (11.09.2025 йилдаги ишончнома
асосида), О.Рисқулов (09.09.2025 йилдаги 18-сонли ишончнома асосида),
Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили Галаев
(2025 йил 26 сентябрдаги ишончнома асосида), Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими бошлиғи Б.Қаршибоев,
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов иштирокида
Сирдарё туманлараро иқтисодий судинингбиносидаочиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво киритиб, “SIRDARYO INNOVATSION KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб
юритилади) ўртасида 2024 йил 19 январдаги 1-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 29 августдаги ажрими билан Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги
бўлими, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё
вилоят бошқармаси, суднинг 2025 йил 11 сентябрдаги ажрими билан
“WHITE GOLD KLASTER” масъулияти чекланган жамияти низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида қонунчиликда белгиланган
тартибда хабардор қилинган туман прокурори ҳамда “WHITE GOLD
KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ишда иштирок этмади. Ушбу
ҳолатда суд ишни прокурор ҳамда "WHITE GOLD KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти вакили иштироксиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасида 19.01.2024 йилда ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, шартномага кўра,
жавобгарга 669,2 гектар ер майдони пахта-ғаллачилик йўналишида
ажратилганлиги, жавобгар МЧЖ томонидан шартнома мажбуриятлари
бажарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилганлиги, ўрганишда жавобгар
томонидан шартнома шартлари қўпол равишда бузилганлиги, жавобгарга
тегишли
141-147-контурларда
67,2 гектар ер майдонига шартнома ихтисослигига зид равишда шоли экини
экилганлиги, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги,
жавобгарга ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича юборилган таклиф
хати дастлаб жавобгар юридик манзилига олиб борилганлигини, бироқ
жавобгар юридик манзилида бир неча йилдан буён фаолият олиб
бормаганлиги сабабли, МЧЖ раҳбарининг манзилига таклиф хати
юборилганлигини, 18.05.2025 ўтказилган мониторингда жавобгар Янги ҳаёт
ҳудудидаги 176-контурдаги 22,9 гектар ерга ҳамда Истиқлол ҳудудидаги 147контурдаги 3.8 гектар ер майдонига 2025 йил ҳосили учун пахта экилиши
белгиланган бўлса-да, амалда шоли экини экиб олганлигини, Истиқлол
ҳудудидаги 144 контурдаги 14,1 гектар, 172-контурдаги 22 гектар ҳамда
Ўзбекистон ҳудудидаги 128q контурдаги 15 гектар ер майдонини амалда
қаровсиз қолдирганлигини, ушбу контурларга ҳеч қандай экин
экмаганлигини, жавобгар ва “WHITE GOLD KLASTER” МЧЖ ўртасида 2025
йил 16 майда ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси давлат
рўйхатидан ўтказилмаганлигини, судга даъво киритилгандан кейин ҳам
жавобгарга қарашли ер майдони бориб ўрганилганлигини, ўрганишлар
давомида, ер майдонининг жуда катта қисми қаровсиз ётганлиги
аниқланганлигини, бир неча йиллардан ер майдонидан оқилона
фойдаланмаслик натижасида жамиятимиз ҳам катта зарар кўраётганлигини,
ер ўз эгасини топиши кераклигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, тарафлар ўртасида
тузилган ер ижара шартномаси пахтачилик-ғаллачилик ихтисослашувига
асосланганлигини, гарчи жавобгар юридик манзилида фаолият юритмаган
бўлса-да, даъвогар томонидан шартномани бекор қилиш бўйича таклиф хати
жавобгар манзилига юборилиши лозим бўлганлигини, бироқ таклиф хати
жавобгар МЧЖнинг собиқ раҳбари А.Қурбоновнинг уй манзилига
юборилганлиги, таклиф хати юборилган пайтда А.Қурбонов МЧЖ раҳбари
бўлмаганлигини, талабнома тартибига риоя қилинмаганлигини шу боис
даъво кўрмасдан қолдириш лозимлигини, бундан ташқари, жавобгар
ҳақиқатан 2024 йил ҳосили учун ер майдонининг 67,2 гектар қисмига шоли
экини экканлигини, бу даврда МЧЖ раҳбари сифатида А.Қурбонов
ишлаганлиги, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганлигини, жиноят ишлари
бўйича Сирдарё туман судининг 2025 йил 09 июлдаги 1-1208-2501/124-сонли
иқтисодий иш юзасидан чиқарилган ҳукмида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш
ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, А.Қурбонов ўзи
раҳбарлик қилган МЧЖга тегишли бўлган 669,2 гектар ер майдонининг
10 фоизи, яъни 66,9 гектар ер майдонига шоли экини экиш ҳуқуқига эга
бўлганлиги аниқланганлиги, жавобгар томонидан 66,9 гектар ер майдонига
шоли экилганлиги шартнома шартини бузиш ҳисобланмаслигини,
шунингдек, 2025 йил ҳосили учун жавобгар ер майдонининг 105,2 гектар ер
қисми “WHITE GOLD KLASTER” масъулияти чекланган жамиятига
иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида берилганлигини, ушбу шартнома электрон
равишда тузилмаганлигини, давлат рўйхатидан ўтмаганлигини, ушбу
шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш “WHITE GOLD KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида бўлганлигини билдириб, даъвони
кўрмасдан қолдириш ёки даъво талаби асоссизлиги сабабли даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Муқаддам
суд
мажлисида
иштирок
этган
жавобгарнинг
амалдаги раҳбари Ж.Раупов, жорий йилнинг 20 августидан МЧЖ раҳбари
бўлиб ишлаганлигини, ўтган йили жавобгар ерига нима экилганлигидан
бехабарлигини, бу йил ҳақиқатан ҳам ер майдонининг катта қисмига ҳеч
қанақа экин экилмаганлиги, сабаби МЧЖнинг молиявий аҳволи яхши
эмаслиги, “Агробанк” АТБ томонидан 4 миллиард сўмдан ортиқроқ
миқдорда кредит ажратилиши белгиланган бўлса-да, тахминан 600 000 000
сўм миқдорида кредит ажратилганлиги сабабли бу йил жавобгарга қарашли
ер майдонининг катта қисми қаровсиз қолиб кетганлигини билдирган.
Судда ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Давлат кадастрлар
палатаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида 19.01.2024 йилдаги 1-сонли
ер ижара шартномага асосан 625,4 гектар ер майдонига бўлган ижара ҳуқуқи
давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, жавобгарнинг “WHITE GOLD
KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги ер участкасини
иккиламчи ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаганлигини
билдирди.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи судга ўз кўрсатмаларини
бериб, жавобгар томонидан ер ижара шартномаси шартлари бир неча
йиллардан бери қўпол равишда бузиб келинаётганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Агроинспекиянинг Сирдарё туман бўлими бошлиғи жавобгарга
нисбатан агроинспекция томонидан томонидан 2024 йил 07 ноябрь куни
Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
65-моддаси учинчи қисми билан жавобгарликка тортилганлигини билдирди.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогар томонидан берилган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари,
бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари
ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда
биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига
бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли
билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12,
13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган
тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан
амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи
қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган
тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022
йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини
амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг
1-банди “б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат
органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди
ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини
тўлиқ ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари
ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш
ҳуқуқи белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 19
январда 1-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
тузилган ва даъвогар ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилишни
сўраган.
Шартноманинг 1- бандига кўра, жавобгарга Ўзбекистон, Янги Ҳаёт
массивида жойлашган 669,2 гектар ер майдони пахта-ғаллачилик фаолияти
учун 49 йилга ижарага берилган.
Шартноманинг 3-бандига кўра, 631,2 гектар ер майдони суғориладиган
ер майдони, 1,4 гектар ер майдони тутзорни ташкил қилган.
Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё туман филиали томонидан
тақдим қилинган маълумотнома ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат
реестридан кўчирмаларга кўра, жавобгарнинг ер ижара шартномасига кўра
625,4 гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, туман қишлоқ хўжалиги бўлими,
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими, Давлат кадастрлар палатаси туман филиали, “Агробанк” АТБ
Сирдарё туман бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Сирдарё туман кенгаши томонидан жавобгарга қарашли ер майдонида
2024 йил 04 ноябрда ўрганиш ўтказилганда чигит экилиши режалаштирилган
312 гектар ер майдонининг 67,2 гектар қисмига шоли экини экилганлиги
аниқланган.
Хусусан, 2024 йил ҳосили учун жавобгарнинг Истиқлол СИУ
ҳудудидаги ер майдонига ғўза экиш режалаштирилган. Бироқ, жавобгар
томонидан 2024 йил ҳосили учун экилиши лозим бўлган ҳудудда ғўза экини
ўрнига 67,2 гектар ерга шоли экини экилган.
Ҳолбуки, 2024 йил 15 апрелда туман ҳокими қарори билан
тасдиқланган 2024 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини
жойлаштириш прогноз кўрсаткичида жавобгарга қарашли ер майдонига
шоли экини экилиши жойлаштирилмаган, тарафлар ўртасида тузилган ер
ижара шартномасининг 2-бандида ер участкаси пахта-ғаллачилик қишлоқ
хўжалигида ишлаб чиқариш учун ажратилган, шартноманинг 17-бандида
ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат
эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ
хўжалиги экинларини экканда, шартнома бекор қилиниши белгиланган.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Сирдарё туман бўлими
томонидан жавобгар раҳбари 2024 йил 07 ноябрь куни раҳбари Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
65-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган
деб топилган ва маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Даъвогар2025 йил 5 майда таклиф хати биланжавобгар раҳбарига
мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган.
Ушбу таклиф хатига жавобгар томонидан муносабат билдирилмаган.
Суд мажлисида жавобгар вакили, ер ижара шартномасини бекор қилиш
бўйича таклиф хати жавобгарнинг юридик манзилига юборилмаганлиги,
жавобгар юридик манзилида фаолият юритмаслиги даъвогарга маълум бўлсада, қонунчилик ҳужжатларига кўра, таклиф хати жавобгар юридик манзилига
юборилиши лозим бўлганлиги, таклиф хати жавобгар собиқ раҳбарининг
А.Қурбоновнинг манзилига юборилганлиги, таклиф хати юборилган пайтда
А.Қурбонов жавобгар МЧЖ раҳбари сифатида фаолият юритмаганлигини
билдириб, талабнома тартиби бузилганлиги учун мазкур даъво кўрмасдан
қолдирилиши кераклигини билдирган.
Суд қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг ушбу важлари билан
келишмайди:
Аниқланишича, 2024 йил 1 январда тарафлар ўртасидаги ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган, ушбу
шартнома жавобгар собиқ раҳбари томонидан имзоланган. Жавобгарга
тегишли 141,147-контурларда А.Қурбонов раҳбарлик қилган пайтда (2024
йилда) чигит ўрнига шоли экилган ва ушбу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд
тушунтириш хати билан ўз тасдиғини топган. Пахта экини учун ажратилган
кредит маблағини ўзлаштирганлик юзасидан жавобгар собиқ раҳбари
А.Қурбоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва жиноий жавобгарликка
тортилган. Бундан кўринадики, даъвогар А.Қурбоновни жавобгар раҳбари
эканлигидан хабардор бўлган, бироқ, унинг раҳбарликдан четлатилганидан
хабари бўлмаган. Шунингдек, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё туман
филиали томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, жавобгарнинг
юридик манзили сифатида кўрсатилган Сирдарё тумани, Баҳор МФЙ,
Озодлик кўчаси, 58-уй манзилидаги бино 09.08.2018 йилда У.Маматкуловга,
04.04.2022 йилда Б.Очиловга 24.04.2024 йилда АТБ “Халқ банки”га мулк
ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ва мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Иш
ҳужжатларида
жавобгар
МЧЖнинг
юридик
манзили
сифатида Сирдарё тумани, Баҳор МФЙ, Озодлик кўчаси, 58-уй манзили
кўрсатилган бўлса-да, жавобгар бу манзилда фаолият юритганлигини
асословчи далилларни тақдим қилмади, шунингдек ўтган суд мажлисида
иштирок этган жавобгар раҳбари жавобгар юридик манзилида яқин йиллар
ичида фаолият юритмаганлигини, охирги икки-уч йил ичида жамиятда жуда
кўп раҳбарлар алмашганлигини, ким раҳбар бўлса, шунинг уйида хатҳужжатлар расмийлаштирилганлигини билдирган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жавобгар раҳбарлари тез-тез ўзгариб
турганлиги, жавобгар собиқ раҳбари А.Қурбонов раҳбар бўлган пайтда пахта
экилиши лозим бўлган ҳудудга шоли экилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжудлиги, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
тузилганда ҳам А.Қурбонов раҳбар бўлганлигини, жавобгар МЧЖнинг
бугунги кунда ҳам юридик манзили ҳисобланган Сирдарё тумани, Баҳор
МФЙ, Озодлик кўчаси, 58-уйда фаолият юритмаётганлиги, ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича таклиф хатини ушбу манзилга юбориш
орқали
жавобгарни хабардор қилиш имконсизлигини, ер ижара
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги таклиф хати кўпчиликка жавобгар
раҳбари сифатида маълум бўлган А.Қурбоновнинг хонадон манзилига
юборилганлигини инобатга олиб, суд шартномани бекор қилишда талабнома
тартибига риоя қилинган деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, жавобгар вакили жавобгар томонидан 67,2 гектар ер
майдонига шоли экилганлиги шартнома шартини жиддий бузиш
ҳисобланмаслигини,жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 2025
йил 09 июндаги 1-1208-2501-124-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган
ҳукмдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари
ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан
самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорига асосан А.Қурбонов ўзи раҳбарлик қилган МЧЖга тегишли бўлган
669,2 гектар ер майдонининг 10 фоизи, 66,9 гектар ер майдонига шоли экини
экиш
ҳуқуқига
эга
бўлганлиги
аниқланганлиги,
Ўзбекистон
Республикасининг иқтисодий процессуал кодекси 73-моддасига кўра, суд
ҳукми билан аниқланган ҳолат иқтисодий суд учун мажбурийлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишини сўраган.
Суд қуйидаги асосларга кўра, жавобгар вакилининг юқоридаги
важлари билан келишмайди:
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 2025 йил 09 июндаги
1-1208-2501-124-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми билан
жавобгар МЧЖнинг собиқ раҳбари А.Қурбонов Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 167-моддаси 3-қисм “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.
Хукмда “SIRDARYO INNOVATSION KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти раҳбари А.Курбанов ўзи раҳбарлик қилган ушбу МЧЖга
тегишли 669,2 гектар ер майдонининг 10 фоизи, яъни 66,9 гектар ер майдонга
шоли экинини экиш ҳуқуқига эга бўлган бўлиб, дастлабки тергов органи
шоли экини экканлиги ҳолатини ўзи пахта экини экиш учун ажратилган
кредит маблағини шоли экини етиштириш учун сарфлаш йўли билан талонтарож қилган деб нотўғри баҳо бериб айб қўйган деб ҳисоблайди.
Суд, жиноят ишида тўпланган далиллардан келиб чиқиб, дастлабки
тергов органининг судланувчи А.Қурбонов томонидан кредит маблағидан
785 377 000 сўмини бошқа мақсадларга ишлатиб, ушбу пул маблағларини
талон-тарож қилганлиги эпизоди ўз исботини топмаганлиги сабабли уни
айбловдан чиқаришни лозим топади”, деб қайд қилинган (ҳукмнинг 28-бети).
Холбуки,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги
корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги
экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорининг 8-бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат
кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш
мақсадида пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари экин ер
майдонининг 10 фоиз қисмига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари (беда,
сабзавот, полиз) жойлаштирилишини таъминласинлар, деб белгиланган.
Бироқ, 2024 йил 15 апрелда туман ҳокими қарори билан тасдиқланган
2024 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш прогноз
кўрсаткичида жавобгарга қарашли ер майдонига шоли экини экилиши
жойлаштирилмаган шунингдек, 141,147 контурларга чигит экилиши
режалаштирилган, шунингдек, жавобгар томонидан туман ҳокимлигига 67,2
гектар ер майдонига шоли экиш бўйича таклиф тақдим қилинмаган. Бундан
ташқари, жавобгарга тегишли ер майдони шартномада кўрсатилган 669,2
гектарни ташкил қилмаган. Давлат кадастрлар палатаси томонидан тақдим
қилинган ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг 625,4 гектар ер майдонига
нисбатан ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум қилинган.
ИПКнинг 73-моддаси тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги
ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги
масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда
эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди
шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи
тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа
қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки
бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад
жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик
қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи,
шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши
белгиланган.
Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин
майдонларидан
рухсат
этилган
фойдаланишнинг
турига
номувофиқ фойдаланиш ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш
деб баҳоланади ва мазкур ҳолат ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун
асос бўлади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан
рухсат этилган фойдаланишнинг турига номувофиқ фойдаланганлиги
исботини топганлиги, бундан ташқари, бугунги кунда ҳам жавобгарга
қарашли ер майдонининг катта қисми қаровсиз қолдирилганлиги, чигит
экилиши режалаштирилган ер майдонининг муайян қисмига шоли
экилганлиги, бу билан умуммиллий бойлигимиз ҳисобланган ердан оқилона
фойдаланилмаганлиги, ердан фойдаланишнинг рухсат этилган турига
номувофиқ фойдаланилганлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъво талабини
қаноатлантириб, тарафлар ўртасидаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи
ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим.
Суд даъво талаби асосли бўлганлиги боис суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топди.
Юқорида
қайд
этилганларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикасининг Ер кодексининг 24, 36-моддалари, Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси 382, 384-моддалари, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180, 186моддаларини, қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Сирдарё туман ҳокимлиги ва “SIRDARYO INNOVATSION KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2024 йил 19 январдаги
1-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома
бекор қилинсин.
Жавобгар - “SIRDARYO INNOVATSION KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан Сирдарё туман ҳокимияти фойдасига
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар – “SIRDARYO INNOVATSION KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд
орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши, суднинг қонуний кучга
кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация
шикояти (протест) беришга ҳақли.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова