← Назад
Решение #2888908 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| лиши Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| кодекси | 424 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3817-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос туман
2025 йил 08 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Ховос туман ҳокимлигининг
жавобгар «Шахзода Каримова боғи» фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида
2021 йил 25 июнда имзоланган №376-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман
прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили И.Ортиқбоев
(02.10.2025 йилдаги №6092-сонли ишончнома асосида), Ховос туман қишлоқ
хўжалик бўлими вакили К.Мансуров (03.10.2025 йилдаги №71-сонли ишончнома
асосида), Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Ховос туман
бўлими бошлиғи Ф.Соатов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
вакили Ж.Газиев (08.10.2025 йилдаги №6814-1941-сонли ишончома асосида),
Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Сирдарё вилоят кенгаши
вакили Ш.Жўрақулов (06.01.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар
рахбари И.Эрназаровлар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ховос туман ҳокимияти судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар «Шахзода Каримова боғи» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил
25 июнда имзоланган №376-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини
муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан ишга Ховос туман
қишлоқ хўжалик бўлими, Ховос туман солиқ инспекцияси, Ховос туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сирдарё вилоят бошқармаси Ховос туман бўлими низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиниб,
суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳудудий прокурор хабардор қилинган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакили
жавобгар
ердан
оқилона
фойдаланмаганлиги натижасида солиқ тўловларидан қарздорлиги вужудга
келгани, 2025 йилга экинларни жойлаштириш тартибига риоя қилмасдан
ноқонуний экин экканлиги ҳолатлари аниқлангани, экинларни жойлаштиришда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 йилдаги №505сонли қарорига амал қилингани, ихтисослилиги боғдорчилик бўлсада мева
реализацияси амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар рахбари ва Сирдарё вилоят фермерлар кенгаши
вакили даъво аризага нисбатан эътироз билдириб, 24.08.2020 йилдаги №505сонли қарори талабига риоя қилинмагани, шолини май ойида эккани,
ҳокимликнинг экинларни жойлаштириш қарори март ойида қабул қилингани,
ушбу хоким қарори билан танишмаганлиги, ижарага олинган боғдаги ерда
шўрланиш кучли бўлганлиги сабабли мевали кўчатлар экилсада тўлиқ
ривожланмагани, натижада ижарадаги ернинг чамаси ярмида кўчатлар мавжуд
эмаслиги, шолини айнан 163 контурдаги ернинг ўрта қисмига шўрланиш кучли
бўлган ерга айнан шўрланишини йўқ қилиш мақсадида экканлиги, ерни олгандан
бери яхшилаб келаётганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатлар ва фото
нусхаларни судга тақдим қилиб, даъво ариза талабини рад этишни сўради.
Суд мажлисида Ховос туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили даъвогар
вакилининг важларини қувватлаб, ўтказилган мониторингда рухсатсиз шоли
эккани ва ер солиғидан қарзи мавжудлиги иш ҳужжатлари билан
тасдиқланишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили
рухсатсиз шоли эккани сабабли жавобгар рахбари маъмурий жазо
қўлланилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Ховос туман фермерлар кенгаши рахбари ўтказилган
мониторингда рухсатсиз шоли эккани ва ер солиғидан қарзи мавжудлиги иш
ҳужжатлари билан тасдиқланишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд
мажлисида
прокурор
даъвони
қувватлашини
билдириб,
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида солиқ ва кадастр органи вакиллари суд мажлисида
иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, ушбу
ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси(ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ер кодекси) 31-моддасига
асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи
жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари
(чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат
рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ховос туман ҳокимлиги (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) нинг 2018 йил 12 февралдаги №244-сонли қарори
билан «Шахзода Каримова боғи» фермер хўжалиги (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади)га туманнинг:
Пахтакор СИУ ҳудудидан 162, 163 ва 163қ -контурларидан умумий
майдони 16,3 гектар шундпн экин майдони 15,6 гектар ер усчасткаси 49 йил
муддатга боғдорчилик учун ажратилиб, чегаралари белгиланиб, чизмалари
тузилиб, 2021 йил 25 июнда ер учсткасини узоқ муддатли ижарага бериш
шартномаси имзоланиб №376-сонли рақам билан Кадастр агентлигининг Ховос
туман бўлими томонидан рўйхатга олинган, шу санадан бошлаб жавобгарнинг
ер участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган.
Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, солиқ тўловларидан
қарзи мавжудлиги, ноқонуний равишда 7,0 гектарга шоли экканлиги
тўғрисидаги важлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишга асос
бўлиши баён қилинган.
Суд, жавобгар рахбари ва вилоят фермерлар кенгаши вакилининг №505сонли қарор талабларига риоя қилинмаганлиги тўғрисидаги ва бошқа
эътирозларига қўшила олмайди.
Чунки №505-сонли қарорнинг иловаси бўлган Қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш ишларини амалга ошириш схемасининг 4босқичида Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар, « r
gr » T
орқали қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифларни
туман ҳокимлигига киритади деб кўрсатилган, яъни экинларни жойлаштириш
таклифи айнан туман ҳокимлигига жавобгар томонидан киритилишини
англатади.
Ҳужжатларга кўра, ҳақиқатдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган
Низомда қишлоқ хўжалиги етиштириш учун берилган ер ижараси бўйича
шартномаларини бекор қилиш тартиби кўрсатилган бўлиб, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 йилдаги №28-сонли
қарорининг 26-бандида юқоридаги Низом талабига риоя қилинганлиги
текширишлиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Лекин Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати девони ҳудудий
вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг 28.03.2025 йилдаги
№22-06/1380-сонли хатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
08.06.2021 йилдаги №ПФ 6243-сонли фармони билан туман хокимликларнинг
ерни ижарага бериш ваколатлари бекор бўлгани сабабли, қарорга нисбатан
фармоннинг устунлиги сабабли махаллий халқ депутатлари кенгаши томонидан
ерга оид қарор қабул қилишда фармон талабига қатъий риоя қилиниши
сўралган.
Судга жавобгар 2024 ва 2025 йил сентябрь ойига қадар реализация
қилинган солиқ органига тақдим этилган ҳисобот нусхаси тақдим этди, унда
2024 йил жавобгар 118 247 173 сўмлик маҳсулотларни реализация қилгани
кўрсатилган, лекин жавобгар ушбу маълумотда мева реализация
қилинганлигини ажратиш имкони йўқлигини билдирди.
Ховос туман статистика бўлими тақдим этган маълумотда хам
2022-2025 йилларда асосан ғалла етиштирилгани кўрсатилган, мева
реализацияси кўрсатилмаган.
2025 йил 28 июлда Ховос туман қишлоқ хўжалик фаолиятига маъсуллар
иштирокида жавобгарга тегишли ҳудудда мониторинг ўтказилиб, унда
жавобгар туман ҳокимининг 2025 йил 13 мартдаги экинларни жойлаштириш
қарорида кўрсатилган экинларни тўлиқ экмасдан, рухсат берилмаган ёки
ражалаштирилмаган 7,0 гектар майдонга шоли экканлиги ҳолати аниқланган.
Суд мажлисида жавобгар ҳақиқатда режалаштирилмаган шолини айнан
163 контурдаги ернинг ўрта қисмига шўрланишини йўқ қилиш мақсадида
экканлигини билдирди.
Айнан рухсатсиз шоли экканлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекциясининг 2025 йил 19 майдаги қарори билан жавобгар рахбарига
маъмурий жазо қўлланилган.
Бундан ташқари солиқ органи тақдим этган 2025 йил 28 июлдаги
маълумотида жавобгарнинг солиқ қарзи жами 62 979 591 сўмни шундан
7 849 878 сўм ер солиғини ташкил этиши кўрсатилган.
Ер кодексининг 36-моддаси, 1-қисми 6, 7 ва 9 бандларига асосан ер
участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, қонунчиликда
белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида
белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, ер
участкасига бўлган ҳуқуқ бекор бўлиши мумкин.
Шунингдек шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 382-384-моддлари, ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши Ер кодексининг 36-моддасида
назарда тутилган.
ФК 382-моддсига асосан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда
бузса тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ижара шартномасининг 19-бандида бартараф этилиши мумкин бўлган
хар қандай қонун бузилиши шартномани бекор қилишга сабаб бўлмайди деб
белгиланган.
Суд, даъвонинг солиқ қарзи ҳамда ноқонуний шоли экканлиги
тўғрисидаги важлари бартараф этилиши мумкин бўлган ҳолат ҳисоблансада,
лекин юқоридаги қонунчилик нормаларига асосан шартномани қўпол равишда
бузиш ва бундай ҳолат шартномани бекор қилишга асос бўлади деб
ҳисоблайди.
Жавобгарнинг ер солиғи (ижара тўлови) ни ўз вақтида тўламаслиги Солиқ
кодексининг 424-моддаси ва Бюджет кодексининг 52-моддаларига асосан
вилоят маҳаллий бюджетларининг даромадини ололмай қолинишига ҳам сабаб
бўлади.
Шунингдек суд, ишни кўриш давомида низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига амал қилинган деб ҳисоблайди.
Хусусан 2025 йил 05 сентябрда юқоридаги асосларга кўра шартномани
бекор қилиш баён қилинган огоҳлантириш ва таклиф хатлари жавобгарга
тақдим этилган, жавобгар ушбу мурожаатларга ўз эътирозини билдириб, рад
жавобини берган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 68-моддасига асосан ер, ер
ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар
давлат муҳофазасидадир.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгарнинг ижара ҳақи (ер солиғи)ни
тўламаганлиги ва ноқонуний равишда шоли экилгани ҳолатларни ердан
оқилона фойдаланмаган, ерни унумдорлигини сақлаш бўйича ер ижара
шартномасидаги ўз мажбуриятини қўпол (жиддий) равишда бузган ва ушбу
ҳолатлар иш ҳужжатлар билан тасдиқланади ва даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, тўлиқ қаноатлантириб, тарафлар ўртасида имзоланган қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномани муддатидан олдин бекор қилишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича
жавобгардан даъвогар фойдасига судга мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек 4 120 000 сўм давлат
божи тўловини жавогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва «Шахзода Каримова боғи» фермер
хўжалиги ўртасида 2021 йил 25-июнда имзоланган №376-сонли қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва жавобгар «Шахзода Каримова боғи»
фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 25 июнда имзоланган №376-сонли
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар «Шахзода Каримова боғи» фермер хўжалигидан даъвогар
Ховос туман ҳокимлиги фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Шахзода Каримова боғи» фермер хўжалигидан Республика
Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддатда шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти бериши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев