← Назад
Решение #2888974 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13395-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 7 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Юсупов
раислигида, Ж.Эгамова котибалигида, даъвогар вакили Зомин турк ўғлони
(ишончнома асосида) иштирокида, Зомин турк ўғлонининг даъвогар “Зомин
турк ўғлони” АЖ манфаатида жавобгар “Зомин турк ўғлони” ФХ ҳисобидан
47 530 283 сўм асосий қарз, 7 034 482 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Зомин турк ўғлони (матнда кейинги ўринларда палата деб юритилади)
даъвогар “Зомин турк ўғлони” АЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Зомин
турк ўғлони” ФХ (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 47 530 283 сўм асосий қарз, 7 034 482 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни
улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 10.03.2022
йил тузилган 22/10-4-026UF-сонли лизинг шартномасига асосан 1 (бир) дона
“G D 280 D” русумли дон косилка техникаси етказиб берилган ҳамда
тегишли далолатнома асосида қабул қилиб олинган.
Шунингдек, 07.03.2023 йил тузилган 22/10-4-026-сонли лизинг
шартномасига асосан 1 (бир) дона “ ZS
-220” русумли пахта териш
техникаси етказиб берилган ҳамда тегишли далолатнома асосида қабул қилиб
олинган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
лизинг тўловларидан 2025 йилнинг 30 июнь ҳолатига 47 530 283 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-банди ҳамда
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ
неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Суд юқоридагиларга асосан 47 530 283 сўм асосий қарздорликни
қаноатлантиришни ҳамда юқоридаги қонун нормаларида назарда тутилган
ҳуқуқдан фойдаланиб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини
камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 5 000 000 сўмга қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми
қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун
ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127,
128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Зомин турк ўғлони” ФХҳисобидан даъвогар “Зомин турк
ўғлони” АЖ фойдасига 47 530 283 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ Зомин турк ўғлони ” ФХ ҳисобидан республика бюджетига 1
091 295,30 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов