← Назад
Решение #2889015 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13029-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 6 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“F V RI F RG N ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“GULIS N
D D QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
30 800 000 сўм маблағ ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида, тарафлар иштирокисиз
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“F V RI F RG N ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд)
бошқарувчиси(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “GULIS N
D D QURILIS ”
масъулияти чекланган жамияти(жавобгар) ҳисобидан 30 800 000 сўм маблағ
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бинобарин, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
тилхат орқали огоҳлантирилган бўлиб, даъвогар ишни ўз вакили иштирокисиз
кўришни сўраган.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1501-2503/11645-сонли иш юзасидан 2025 йил 5 июнда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб Ш.Обидов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Таҳлил натижасига кўра, тарафлар ўртасидаги 2022 йил 12 июндаги
03-сонли шартнома доирасида даъвогар жавобгарга жами 221 413 000 сўмлик
кўмир маҳсулотини етказиб берган, ўз навбатида жавобгарга даъвогарга
2022 йилдаги тўлов топшириқномаларига асосан жами 190 613 000 сўм кўмир
маҳсулотлари учун тўловни амалга оширган, натижада 30 800 000 сўм
қарздорлик вужудга келганлиги аниқланди.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартнома, жавобгарга ўтказилган пул маблағлари бўйича ишлар
бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар топилмаганлиги сабабли даъвогар
тугатиш бошқарувчиси жавобгарга 2025 йил 15 августда талабнома юбориб,
пул маблағларини қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 30 800 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 30 800 000 сўм қарздорлик ҳолати иш
ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, ишончномалар ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 1023-моддасига кўра қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг белгиланган мажбурият, шунингдек мол-мулкни
эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага
келади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 30 800 000 сўм маблағ
ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шу билан бирга суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, даъво баҳоси 30 800 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 616 000 сўм давлат
божи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларни
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 115, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “GULIS N
D D QURILIS ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “F V RI F RG N ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 30 800 000 сўм маблағ ва 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 616 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
judg
d
М.А. Холиков