← Назад
Решение #2889155 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5267-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 07 октябрь
Оқолтин тумани туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “ФОРИШ МОЖАРУМ”
фермер хўжалигидан 2.784.096 сўм асосий қарз ва шартномавий миқдордан
ортиқча истеъмол қилинган учун 553.330 сўм қўшимча тўлов ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакили П.Зоҳидов (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан кейинги
матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “ФОРИШ
МОЖАРУМ” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилди)дан 2.784.096 сўм асосий қарз ва шартномавий миқдордан ортиқча
истеъмол қилинган учун 553.330 сўм қўшимча тўлов ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 2025 йилнинг 01 сентябрь
ҳолатига жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 2.784.096
сўм миқдорида асосий қарз ва шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол
қилинганлиги учун 553.330 сўм қўшимча тўловни ундиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар ишда вакили иштирокини таъминламади.
Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўришини лозим топади.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб, ишда иштирок этган
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг
негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор
муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар
2
яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда
иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 15 майда электр
энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган.
Жавобгарга ўзаро тузилган шартномага кўра электр энергияси етказиб
берилган ва жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун
тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича,
истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 2.784.096 сўм миқдорида асосий
қарз ва шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 553.330 сўм
қўшимча тўлов бўйича қарздорлик юзага келган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти
шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр
энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHN Tга уланган ёки олдиндан
ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 сентябрь ҳолатига
2.784.096 сўм миқдорида асосий қарз пайдо бўлган.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса
3
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр
энергетикаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр
энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда
ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Мазкур ҳолатда даъво талабининг 2.784.096 сўм асосий қарзни ундириш
талаби жавобгар ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергия бўйича
ҳисобланганлиги, бу даъвогар судга тақдим этган ҳисоботлар билан ҳам ўз
тасдиқғини топганлиги учун суд ушбу талабни асосли деб ҳисоблаб, 2.784.096
сўм асосий қарзни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгар манзилига ўрнатилган ҳисоблагич
кўрсаткичларига асосланиб, жавобгарга шартномавий миқдордан ортиқча
истеъмол қилинганлиги учун 553.330 сўм қўшимча тўлов ҳисоблаган ва ушбу
қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол
қилинганлиги учун шартномавий миқдордан 20 фоиз миқдорида
ҳисобланганлиги юзасидан тузилган далолатномага асосан ҳисоб китоб қилиниб,
2024 йилнинг июль ойи учун қўшимча тўлов учун яна 553.330 сўм ҳисоб-китоб
қилинган.
Даъвогар томонидан жавобгардан ундирилиши сўралган шартномавий
миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун 553.330 сўм қўшимча тўлов
ундириш талаби ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд, ушбу талабни
қаноатлантиришни лозим топади.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогар фойдасига 2.784.096 сўм асосий
қарз, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 553.330 сўм
қўшимча тўлов ва 41.200 сўм почта ҳаражатини ундиришни лозим топади.
Шу билан биргаликда, суд давлат божи ва почта харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси талабига асосан,
жавобгардан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божини ундиришни,
олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68,.74, 170, 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
4
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар –
“ФОРИШ МОЖАРУМ” фермер хўжалигидан фойдасига 2.784.096 сўм асосий
қарз, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 553.330 сўм
қўшимча тўлов ва 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “ФОРИШ МОЖАРУМ” фермер хўжалигидан республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Оқолтин туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Раислик қилувчи
А.Олламов