← Назад
Решение #2889185 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13413-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 7 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсупов раислигида,
Ж.Эгамова котибалигида, даъвогар вакили - тугатиш (суд) бошқарувчиси Зомин
турк ўғлони иштирокида, даъвогар “Зомин турк ўғлони” МЧЖ нинг жавобгар
“Зомин турк ўғлони” МЧЖ ҳисобидан 27 450 000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, тарафлар иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Зомин турк ўғлони” МЧЖ (кейинги ўринларда —даъвогар)
Зомин турк ўғлони туманлараро иқтисодий судига жавобгар “Зомин турк ўғлони”
МЧЖ (кейинги ўринларда —жавобгар) га нисбатан даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 27 450 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни
улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг 4-1202-2503/9257-сонли иқтисодий иш юзасидан 2025 йил 07 июлда
қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъвогар (соддалаштирилган тартиб
таомилга кўра ) тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси Зомин турк
ўғлони тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги дебитор қарзларни ундириш
чораларини кўришни бошлаган.
Тугатиш бошқарувчисининг молиявий таҳлиллари натижасига кўра,
даъвогар томонидан жавобгар хисоб рақамига 2020 йил 18 ва 24 ноябрь ойида
жами 27 450 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан
қарздорликлар тўлаб берилмаганлиги аниқланган, даъвогар тугатиш
бошқарувчисининг 2025 йил 16 август куни 8/01-сонли талабномаси билан
жавобгарга дебитор қарздорликни корхонанинг банкротлик ҳисоб рақамига
5 банк иш куни ичида ўтказиб беришини сўраб мурожаат қилинганлиги, лекин
ҳозирги кунга қадар ушбу маблағ қайтарилмаганлиги, ушбу қарздорлик тугатиш
жараёнида аниқланганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 27 450 000 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ушбу фактлар иш ҳужжатлари, даъвогар вакилининг берган
тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 27 450 000 сўм
асосий қарз ундириш талабининг асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Зомин турк ўғлони” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Зомин турк
ўғлони” МЧЖ фойдасига 27 450 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Зомин турк ўғлони” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
549 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов