Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5266 Дата решения 07.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID a91416ed-e42e-4fff-8e4c-5bd600cab134 Claim ID PDF Hash bcb159e409d85158... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5266-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 07 октябрь Оқолтин тумани туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “ЧОРВА АГРО МАКС” фермер хўжалигидан 11.009.400 сўм асосий қарз, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 1.403.800 сўм қўшимча тўлов ва 337.839 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили П.Зоҳидов (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “ЧОРВА АГРО МАКС” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилди)дан 11.009.400 сўм асосий қарз, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 1.403.800 сўм қўшимча тўлов ва 337.839 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 2025 йилнинг 01 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 11.009.400 сўм миқдорида асосий қарз ва шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун 1.403.800 сўм қўшимча тўловни ундиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ишда вакили иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришини лозим топади. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар 2 кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 04 июнда электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган. Жавобгарга ўзаро тузилган шартномага кўра электр энергияси етказиб берилган ва жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича, истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 11.009.400 сўм миқдорида асосий қарз ва шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 1.403.800 сўм қўшимча тўлов бўйича қарздорлик юзага келган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHN Tга уланган ёки олдиндан ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 сентябрь ҳолатига 11.009.400 сўм миқдорида асосий қарз пайдо бўлган. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. 3 “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Мазкур ҳолатда даъво талабининг 11.009.400 сўм асосий қарзни ундириш талаби жавобгар ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергия бўйича ҳисобланганлиги, бу даъвогар судга тақдим этган ҳисоботлар билан ҳам ўз тасдиқғини топганлиги учун суд ушбу талабни асосли деб ҳисоблаб, 11.009.400 сўм асосий қарзни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгар манзилига ўрнатилган ҳисоблагич кўрсаткичларига асосланиб, жавобгарга шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун 1.403.800 сўм қўшимча тўлов ҳисоблаган ва ушбу қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан 2024 йилнинг июн ойида шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун шартномавий миқдордан 20 фоиз миқдорида ҳисобланганлиги юзасидан тузилган далолатномага асосан ҳисоб китоб қилиниб, 2024 йилнинг июнь ойи учун қўшимча тўлов учун яна 1.403.800 сўм ҳисоб-китоб қилинган. Даъвогар томонидан жавобгардан ундирилиши сўралган шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун 1.403.800 сўм қўшимча тўлов ундириш талаби ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд, ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 337.839 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 3.12-бандида, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибида етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0.2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартномалар шартлари ва қонун талабига кўра асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб 4 турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 100.000 сўм миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогар фойдасига 11.009.400 сўм миқдорида асосий қарз, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 1.403.800 сўм миқдоридаги қўшимча тўлов, 100.000 сўм миқдорида пеня ва 41.200 сўм миқдоридаги почта ҳаражатини ундиришни лозим топади. Шу билан биргаликда, суд давлат божи ва почта харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси талабига асосан, жавобгардан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68,.74, 170, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “ЧОРВА АГРО МАКС” фермер хўжалигидан фойдасига 11.009.400 сўм асосий қарз, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 1.403.800 сўм қўшимча тўлов, 100.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “ЧОРВА АГРО МАКС” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Оқолтин туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Раислик қилувчи А.Олламов 5