← Назад
Решение #2889395 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13367-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 7 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О,Турдиев
(ишончнома асосида) ва жавобгар вакили О,Турдиев (ишончномасиз) иштирокида,
даъвогар “О,Турдиев ” АЖнинг жавобгар “О,Турдиев ” оилавий корхонаси
ҳисобидан 8 609 841,71 сўм асосий қарз ва 810 094,94 сўм пеня ундириш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“О,Турдиев ” АЖ (даъвогар ёки АЖ) О,Турдиев туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “О,Турдиев ” оилавий
корхонаси (жавобгар) ҳисобидан 8 609 841,71 сўм асосий қарз ва 810 094,94 сўм
пеня ҳамда суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризани тан олиб,
корхонанинг молиявий аҳволи оғирлиги сабабли қарздорликни ўз вақтида
тўлашнинг имкони бўлмаганлигини, қарздорликни тез орада тўлаб беришни маълум
қилди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 03.07.2022 йил
тузилган 012148-сонли шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
тўловлардан 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 9 419 936,65 сўм (шундан
810 094,94 сўм пеня) қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу фактлар иш ҳужжатлари, даъвогар ва жавобгар вакилларининг берган
тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар 2025 йил 26 сентябрда
4 600 000 сўм ва 30 сентябрда 6 700 000 сўм электр энергияси учун тўловларни
амалга оширган ва жорий йилнинг 7 октябрь ҳолатига даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилган, қарздорликлар тўлиқ бартараф қилинган.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 8 609 841,71сўм асосий
қарзталабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва
қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 810 094,94 сўм
миқдорида пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талбларидан келиб
чиққапн ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини инобатга олиб 300 000
сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О,Турдиев ” оилавий корхонаси ҳисобидан даъвогар
“О,Турдиев ” АЖ фойдасига 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар “О,Турдиев ” оилавий корхонаси ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда
шу суд орқали О,Турдиев вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов