Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/12596 Дата решения 07.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси Ответчик / Подсудимый JI F NG S D N L GY
Source ID 65097bdb-c21c-4df8-9c50-47d1a46e69cc Claim ID PDF Hash ed68c613f34bacff... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
шунингдек ушбу Кодекснинг 177-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 177 code_article
Божхона кодексининг 85-моддаси Божхона кодекси 85 code_article
агар ушбу Кодекснинг 177-моддаси агар ушбу Кодекс 177 code_article
ушбу Кодекснинг 177-моддаси ушбу Кодекс 177 code_article
исоблаш товар ушбу Кодекснинг 177-моддаси исоблаш товар ушбу Кодекс 177 code_article
га ва 226-моддаси га ва 226 law
Божхона кодекси 26-моддаси Божхона кодекси 26 code_article
Божхона кодексининг 252-моддаси Божхона кодекси 252 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12596-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 7 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакиллари У.Ниятов, А.Шеркулов (2025 йил 4 августдаги 15-20/45-221-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармасининг жавобгар “JI F NG S D N L GY” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 16 та транзит БЮДлар билан божхона омборига сақловга олинган, “ tt n S d Jin K n 1402” товарларини тегишли божхона режимига расмийлаштириш учун божхона декларациясини божхона органига тақдим қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “JI F NG S D N L GY” масъулияти чекланган жамияти зиммасига 03002/21.04.2025/0050599, 03002/21.04.2025/0050080, 03002/18.04.2025/0049354, 03002/18.04.2025/0049373, 03002/18.04.2025/0049372, 03002/18.04.2025/0049389, 03002/23.04.2025/0051771. 03002/23.04.2025/0051803, 03002/23.04.2025/0051813, 03002/23.04.2025/0051801, 03002/25.04.2025/0052526-рақамли транзит БЮДлар билан божхона омборига сақловга олинган, “ tt n S d Jin K n 1402” товарларини тегишли божхона режимига расмийлаштириш учун божхона декларациясини божхона органига тақдим қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, маълумотнома тақдим этиб, даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг ушбу товарлар “божхона омбори” режимига расмийлаштирилганлиги, божхона декларацияси тақдим этилганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ўтган суд мажлисларида қатнашган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, товарлар “божхона омбори” ИМ-74-режимига расмийлаштирилганлиги ҳақида важлар келтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК ) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан хорижий давлатдан олиб келинган “ tt n S d Jin Кеп 1402” товарларини даъвогарнинг “Аркбулоқ” ТИФ божхона постида 03002/21.04.2025/0050599, 03002/21.04.2025/0050807, 03002/21.04.2025/0050080, 03002/18.04.2025/0049354, 03002/18.04.2025/0049373, 03002/18.04.2025/0049372, 03002/18.04.2025/0049389, 03002/23.04.2025/0051771, 03002/23.04.2025/0051803, 03002/23.04.2025/0051813. 03002/23.04.2025/0051801, 03002/25.04.2025/0052526-рақамли транзит БЮДлар билан “ IG W Y L GIS I S N R” МЧЖ омборига 2025 йилнинг 18-25 апрелда жойлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (Божхона кодекси) 83-моддасига мувофиқ бақтинча сақлаш божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган ҳар қандай товар тайинланган божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб ва танланган божхона режимига мувофиқ чиқариб юборилгунига қадар, шунингдек ушбу Кодекснинг 177-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва шартларда, божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда вақтинча божхона назорати остида сақланиши мумкин. Божхона кодексининг 85-моддасига кўра, Товарнинг вақтинча сақлаш божхона режимида туриш муддати ана шу товарнинг мазкур божхона режимига жойлаштирилишини маълум қилган ваколатли шахс томонидан белгиланади, лекин бу муддат, агар ушбу Кодекснинг 177-моддасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, олтмиш календарь кундан ошмаслиги лозим. Тез бузиладиган товар вақтинча сақлаш божхона режимида туришининг энг кўп муддати ўн календарь кунни ташкил этади. Божхона омборларида, эркин омборларда ёки бож олинмайдиган савдо дўконларида турган товар уларни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин, ушбу Кодекснинг 177-моддасида белгиланган муддатларда вақтинча сақлаш божхона режимида турган товар деб ҳисобланади. Вақтинча сақлаш божхона режимининг амал қилиш муддатини ҳисоблаш товар ушбу Кодекснинг 177-моддасига ва 226-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ вақтинча сақлаш божхона режимида турган товар мақомини олган кундан эътиборан бошланади. Аммо, жавобгар “Вақтинча сақлаш” (ИМ-70) режимига жойлаштирилган жами 12 та партияда вазни 301 800 кг ва қиймати 900 минг АҚШ долларига тенг товарларни олтмиш календарь кун муддат тугаган бўлса-да, уларни бошқа божхона режимига расмийлаштириш чоралари кўрмаган ҳамда божхона назорати остида сақловда турган товарларни якуний божхона режимларига расмийлаштириш бўйича мажбуриятларини бажармасдан, божхона назорати остида қаровсиз колдирган. Божхона омборида сақловда қолиб кетган товарларни тегишли божхона режимига расмийлаштириш чорасини кўриш тўғрисидаги талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгарга нисбатан 16 та транзит БЮДлар билан божхона омборига сақловга олинган, “ tt n S d Jin K n 1402” товарларини тегишли божхона режимига расмийлаштириш учун божхона декларациясини божхона органига тақдим қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Божхона кодекси 26-моддасининг биринчи кисмида, товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг товарларни божхона режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя этиш мажбуриятини келтириб чикариши, 28-моддасининг биринчи кисмида эса божхона режими талаблари ва шартларига риоя этилиши учун жавобгарлик товарни тегишли божхона режимига жойлаштирган шахснинг зиммасида бўлиши белгиланган. Божхона кодексининг 252-моддасига мувофиқ товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда, божхона режими ўзгартирилаётганда, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган бошқа ҳолларда божхона органларига декларацияланиши лозим. Суд, жавобгар “Вақтинча сақлаш” (ИМ-70) режимига жойлаштирилган товарларини олтмиш календарь кун муддат тугаган бўлсада, уларни бошқа божхона режимига расмийлаштириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд муҳокамаси давомида даъвогар томонидан 2025 йил 7 октябрдаги 15/20-25-0256-сонли маълумотнома тақдим этилиб, унга кўра даъво ариза иш юритувига қабул қилиб, суд мажлисида кўриб чиқиш давомида жавобгар томонидан 26003/29.09.2025/0078820, 26003/29.09.2025/0078818, 26003/29.09.2025/0078813 ва 26003/29.09.2025/0078802-рақамли БЮДлар билан товарларни “Божхона омбори” режимига расмийлаштирилганлиги маълум қилинди. Шунингдек, жавобгар томонидан 2025 йил 30 сентябрда 01.09.25-1-сонли маълумотнома тақдим этилиб, унда даъвогарнинг талабига асосан товарлар ИМ-74-режимига расмийлаштирилганлиги маълум қилинган. Юқорида қайд этилганланларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлиги, бироқ даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг бажарилганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, даъво ариза 2025 йил 4 сентябрда кирим бўлганлиги, даъво номулкий хусусиятга эгалиги, ушбу талаб бўйича олдиндан давлат божи тўлаб чиқилмаганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 2025 йил 4 сентябрь ҳолатига БҲМнинг 10 баравари, яъни 4 120 000 сўм миқдорида давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришнилозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 75, 118, 127-128, 170, 176-180, 183, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “JI F NG S D N L GY” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи; - Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков