← Назад
Решение #2889460 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13371-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 7 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Зомин турк
ўғлони (ишончнома асосида), жавобгар вакили Зомин турк ўғлони (рахбар)
иштирокида, даъвогар “Зомин турк ўғлони” АЖнинг жавобгар “Зомин турк ўғлони”
маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 38 983 897 сўм асосий қарз ҳамда
16 901 371 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Зомин турк ўғлони” АЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар ёки АЖ деб
юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Зомин турк ўғлони” маъсулияти чекланган жамияти (матнда
кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 38 983 897 сўм асосий қарз
ҳамда 16 901 371 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили қарздорлик йилдан йилга
ўтиб келаётганлигини, дастлаб ушбу янги қурилган уйларнинг подвал қисмидаги
ҳисоблагичлар ҳеч ким томонидан назорат қилинмаганлигини, кўчадаги ёритиш
тизими кундуз кунлари ҳам ишлаши натижасида қарздорлик кўпайиб борганлигини,
кейинчалик жавобгар билан шартнома имзоланганлигини билдириб қарздорлик
бўйича дастлаб судга мурожаат қилинган вақтда тарафлар ўртасида медиатив
келишув имзоланганлиги маълум қилиб, даъво аризани қўллаб-қувватлаб, даъво
суммасини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили даъво талабини тан олмаслигини қарздорлик ихтиёрий
тўланган ҳолларда ҳам камаймаганлигини, тўланган пулларни асоссиз равишда
жаримага йўналтирганлигини билдириб даъвони рад этишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, тарафлар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 15.12.2022 йил
тузилган 100709-сонли шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажарган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
тўловлардан 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 55 885 268 сўм қарздорлик вужудга
келган бўлиб, шундан асосий қарздорлик 38 983 897 сўмни ташкил қилган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд юқоридагиларга асосан 38 983 897 сўм асосий қарздорлик ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва
қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 16 901 371 сўм
миқдорида пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори ҳамда ФК
талабларидан келиб чиққапн ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини
инобатга олиб 3 898 389,7 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклатилишини лозим топди.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Зомин турк ўғлони” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “Зомин турк ўғлони АЖ фойдасига 38 983 897 сўм асосий қарз, 3 898 389,7
сўм миқдорида пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Зомин турк ўғлони” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 1 117 705,36 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов