Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/13373 Дата решения 07.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый О,Турдиев
Source ID 5d37f2f8-da6c-4b15-9b1f-966190fc5884 Claim ID PDF Hash 8cb79af930207638... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПКнинг 216-моддаси ИПК 216 law
онуни 47-моддаси онуни 47 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13373-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 7 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсуповнинг раислигида, Ж.Эгамова котибалигида, даъвогар вакили О,Турдиев (10.01.2025 йилдаги 01-04/60-сон ишончнома асосида) иштирокида, аризачи О,Турдиев нинг жавобгар “О,Турдиев ” МЧЖга нисбатан реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклаш ва 20 600 000 сўм молиявий жарима қўллаш ҳамда ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : Аризачи О,Турдиев (бундан буён матнда аризачи/даъвогар деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар “О,Турдиев” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклаш ва 20 600 000 сўм молиявий жарима қўллашни ҳамда қўлланилган молиявий жарима суммасини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи (даъвогар) вакили ариза талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан ташқи реклама жойи учун реклама паспорти бугунги кунга қадар олинмаганлигини, бир неча бор оғзаки ҳамда ёзма равишда огоҳлантирилганлигини, кейинчалик берилган ёзма кўрсатма ҳам бажарилмаганлигини, суд мажлиси тўғрисида ҳам огоҳлантирилганлигини билдириб, молиявий жарима қўллашни, қўлланилган жарима суммасини ундириб беришни ҳамда ноқонуний ўрнатилган реклама конструкциясини ўз хисобидан буздиришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади, шунингдек даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Суд аризачи (даъвогар) вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПКнинг 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади. Даъвогарнинг 2025 йил 22 июлдаги 145-S -сонли буйруқ асосида жавобгар фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сон қарори талабларига риоя этилиши устидан ўрганиш ўтказилган. 2025 йил 1 август куни ўтказилган ўрганиш натижасига кўра, жавобгар томонидан Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Шодлик МФЙ, Хондамир шоҳ кўчаси 93-уй манзилидаги нотурар бинонинг олд қисмига катта ўлчамдаги ташқи реклама конструкцияси ўрнатилиб, ўрнатилган ташқи реклама воситаларига белгиланган тартибда реклама жойининг паспорти расмийлаштирилмаганлиги, ушбу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сон қарорининг 10банди талаблари бузилганлиги аниқланган ва далолатнома тузилиб, даъвогар вакиллари ва жавобгар вакили томонидан имзоланган. Даъвогар томонидан жавобгар иштирокида унга нисбатан қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати юзасидан 2025 йил 8 августдаги куни қонун бузилиш ҳолатларини қонунга мувофиқлаштириш ёки бартараф этиш ва 20 600 000 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисида 2-12-2025/78-сонли қарор қабул қилинган. Кўрсатма талабларини бажариш учун бир ойлик муддат белгилаган ва қарор ва кўрсатма жавобгарга юборилган. Жавобгар томонидан қарор ва кўрсатма ижроси таъминланмаган. Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 47-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошига асосан реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади, ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Юқоридагиларга асосан суд аризачининг жавобгарга нисбатан 20 600 000 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, аризачи аризасида жавобгарга нисбатан реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сон қарорининг 10-бандига кўра, ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) эгаларининг ахборот хавфсизлиги юзасидан масъулиятини ошириш ва ташқи реклама соҳасини тартибга солиш мақсадида қуйидагилар жорий этилган: йўл қатнов қисмида жойлашган бино ва иншоотларнинг ташқи қисмида ҳар қандай турдаги шахсий эълонларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди; юридик ёки жисмоний шахс томонидан бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳамда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида жойлаштирилган, реклама тусига эга бўлмаган, умумий майдони бир квадрат метрдан кўп бўлган эълонлар ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) сифатида эътироф этилади ҳамда улар учун белгиланган тартибда реклама жойининг паспорти расмийлаштирилади. Қайд этилганларга асосан суд, аризачининг жавобгарга нисбатан реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд, аризачининг жавобгарга нисбатан реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, аризачи (даъвогар)нинг қўлланилган моливий жарима суммасини ундириш тўғрисидаги талаби ҳам асосли бўлганлиги сабабли суд ҳал қилув қарорига асосан қўлланилган молиявий жарима суммасини ҳам ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги талабдан давлат божи ундирмасликни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига мажбурият юклаш ҳамда молиявий жаримани ундириш талаблари бўйича БҲМнинг 11 баравари миқдорда 4 532 000 сўм давлат божи ва аризачи фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-179, 217, 220-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: О,Турдиев нинг ариза (даъво аризаси) қаноатлантирилсин. Жавобгар “О,Турдиев ” МЧЖга нисбатан 20 600 000 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган 20 600 000 сўм молиявий жарима О,Турдиев ҳисобига ундирилсин. Жавобгар “О,Турдиев ” МЧЖ зиммасига О,Турдиев бинонинг олд қисмига ноқонуний ўрнатилган катта ўлчамдаги ташқи реклама конструкцияси (барнер) ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб 10 (ўн) кунлик муддат ичида ихтиёрий равишда олиб ташлаш (бартараф этиш) мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “О,Турдиев ” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар О,Турдиев фойдасига 41 200 сўм почта харажати; - республика бюджетига жами 4 532 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд О,Турдиев вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов