← Назад
Решение #2889497 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13369-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 7 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О,Турдиев
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “О,Турдиев ” АЖнинг жавобгар
“О,Турдиев ” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан 8 482 843 сўм асосий қарз,
3 907 855 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“О,Турдиев” АЖ (даъвогар ёки АЖ) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “О,Турдиев” ишлаб
чиқариш кооперативи (жавобгар) ҳисобидан 8 482 843 сўм асосий қарз, 3 907 855
сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш
ҳужжатларига
кўра,
даъвогар
ҳамда
жавобгар
ўртасида
03.07.2022 йил тузилган 100715-сонли шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
тўловлардан 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 12 390 698 сўм (шундан 3 907 855
сўм пеня) қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу фактлар иш ҳужжатлари, даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари
ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг 8 482 843 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва
қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 3 907 855 сўм
миқдорида пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талбларидан келиб
чиққапн ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини инобатга олиб 1 953 927,
5 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, яъни 412 000 сўм давлат божи
ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим деб топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О,Турдиев ” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан даъвогар
“О,Турдиев ” АЖ фойдасига 8 482 843 сўмасосий қарз 1 953 927,5 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “О,Турдиев ” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда
шу суд орқали О,Турдиев вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов