Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5259 Дата решения 07.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID af0a884f-75aa-406f-9fcc-6304aaa7f618 Claim ID PDF Hash ae38665968af039d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5259-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 07 октябрь Оқолтин тумани туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “ЭСАНБОЙ МОЖАРУМ” фермер хўжалигидан 24.184.086 сўм асосий қарз ва шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 1.084.240 сўм қўшимча тўлов ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили П.Зоҳидов (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “ЭСАНБОЙ МОЖАРУМ” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилди)дан 24.184.086 сўм асосий қарз ва шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 1.084.240 сўм қўшимча тўлов ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 2025 йилнинг 01 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 24.184.086 сўм миқдорида асосий қарз ва шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун 1.084.240 сўм қўшимча тўловни ундиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ишда вакили иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришини лозим топади. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар 2 яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 31 июлда электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган. Жавобгарга ўзаро тузилган шартномага кўра электр энергияси етказиб берилган ва жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан аниқланишича, истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 24.184.086 сўм миқдорида асосий қарз ва шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 1.084.240 сўм қўшимча тўлов бўйича қарздорлик юзага келган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра E N Tга уланган ёки олдиндан ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 сентябрь ҳолатига 24.184.086 сўм миқдорида асосий қарз пайдо бўлган. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса 3 қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Мазкур ҳолатда даъво талабининг 24.184.086 сўм асосий қарзни ундириш талаби жавобгар ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергия бўйича ҳисобланганлиги, бу даъвогар судга тақдим этган ҳисоботлар билан ҳам ўз тасдиқғини топганлиги учун суд ушбу талабни асосли деб ҳисоблаб, 24.184.086 сўм асосий қарзни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгар манзилига ўрнатилган ҳисоблагич кўрсаткичларига асосланиб, жавобгарга шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун 1.084.240 сўм қўшимча тўлов ҳисоблаган ва ушбу қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан 2024 йилнинг июл ойида шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун шартномавий миқдордан 20 фоиз миқдорида ҳисобланганлиги юзасидан тузилган далолатномага асосан ҳисоб китоб қилиниб, 2024 йилнинг июль ойи учун қўшимча тўлов учун яна 1.084.240 сўм ҳисоб-китоб қилинган. Даъвогар томонидан жавобгардан ундирилиши сўралган шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлиги учун 1.084.240 сўм қўшимча тўлов ундириш талаби ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд, ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогар фойдасига 24.184.086 сўм асосий қарз, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 1.084.240 сўм қўшимча тўлов ва 41.200 сўм почта ҳаражатини ундиришни лозим топади. Шу билан биргаликда, суд давлат божи ва почта харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси талабига асосан, жавобгардан республика бюджетига 505.367 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68,.74, 170, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: 4 Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар – “ЭСАНБОЙ МОЖАРУМ” фермер хўжалигидан фойдасига 24.184.086 сўм асосий қарз, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинган учун 1.084.240 сўм қўшимча тўлов ва 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “ЭСАНБОЙ МОЖАРУМ” фермер хўжалигидан республика бюджетига 505.367 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Оқолтин туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Раислик қилувчи А.Олламов