← Назад
Решение #2889681 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| онуннинг | 65 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12757-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 7 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон
шаҳар прокурори Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили М.Ахмедов
(2025 йил 7 октябрдаги 134-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
Б.Аманбаев (раҳбар) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси Сирдарё вилояти бошқармасининг жавобгар Янгиер шаҳар давлат
архиви ҳисобидан 9 783 533 сўм текшириш давомида аниқланган ортиқча ўлов
маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти
бошқармаси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар Янгиер шаҳар
давлат архиви (жавобгар) ҳисобидан 9 783 533 сўм текшириш давомида
аниқланган ортиқча ўлов маблағини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сирдарё
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига келмади, шунингдек
вакил(лар)и иштирокини таъминламади
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвога эътироз
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шасхлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддаси
биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ
ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида” Қонуни (Қонун) 66-моддасига кўра, Пенсия тайинлашни сўраб
мурожаат этилганда шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи ушбу Қонунда
белгиланган шартларга ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан
олинган маълумотларга асосан аниқланади.
Пенсия жамғармасининг бўлимлари пенсияларни тайинлаш масалалари
юзасидан тушунтиришлар ва маълумотлар бериши, шунингдек аризачига
зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашиши шарт.
Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналардан, ташкилотлардан ва айрим
шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олиш, зарур ҳолларда эса,
уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эга.
Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисоб-китоб
қилиниши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз
маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга
етказилган зарар учун унинг олдида қонунчиликда белгиланганидек жавобгар
бўлади.
Корхона, ташкилот ёки пенсионер томонидан ишончсиз маълумотлар
кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар
етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Пенсия жамғармасига
қопланади. Бунда корхона ёки ташкилот томонидан етказилган зарарнинг
ўрни Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан
эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса
ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
13 октябрдаги 592-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Давлат
пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
196-бандига биринчи хатбошисига кўра, ишончсиз маълумотлар, пенсияга
бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлардаги
маълумотларни бузувчи тузатишлар аниқланганда, шунингдек, пенсияларни
тайинлаш ва тўлаш учун иш берувчи ёки архив томонидан берилган юқорида
кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сохталаштирилганда ва қалбакилаштирилганда
давлатга етказилган зарар суммасини ундириш учун жавобгарлик
қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу ҳужжатларни берган ташкилотлар
ва архивнинг мансабдор шахсларига юкланади.
Даъво аризада фуқаро Мирмаҳмедов Мухтар Ешоновичга 1982-1986
собиқ Янгиер АТК-2 да ишлаганлиги тўғрисида Янгиер шаҳар давлат архиви
томонидан 2023 йил 31 майда тақдим қилинган 04-01/77-сонли иш ҳақи
маълумоти ҳамда тегишли буйруқларга асосан пенсия тайинланганлиги, ушбу
маълумотнома Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўрганилганда
фуқаронинг иш ҳақлари ҳамда буйруқдан кўчирмаси ўз тасдиғини
топмаганлиги, фуқаронинг пенсия миқдори архив маълумотномасида
кўрсатилган иш ҳақлари инобатга олинмасдан қайта ҳисобланганда пенсия
тайинланган санадан ўрганиш кунига қадар 9 783 533 сўм миқдорида ортиқча
тўлов юзага келганлиги ҳақида важлар келтирилиб, жавобгар ҳисобидан
9 783 533 сўм ундириш сўралган.
Бироқ, даъвогар жавобгар томонидан ишончсиз маълумотлар тақдим
этилганлиги, пенсияларни тайинлаш ва тўлаш учун иш архив томонидан
берилган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сохталаштирилганлиги ва
қалбакилаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмади.
Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
мутахассиси томонидан тузилган 2024 йил 12 ноябрдаги маълумотномага
кўра, фуқаро Мирмахмедов Мухтар Эшоновичга 2023 йил 5 июндаги
аризасига асосан Қонуннинг 7-моддасига асосан ёшга доир пенсия
тайинланганлиги, ўрганиш вақтида давлат архивида АТК-2 ташкилотининг
1982-1986 йиллардаги иш ҳақи китоблари сақловда мавжуд эканлиги ва иш
ҳақи китобларида фуқарога иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳамда 2023 йилнинг 9
июндаги бўлим мутахасиси ва давлат архиви томонидан тасдиқланган
далолатномада фуқаронинг 1982-1986 йилларда иш ҳақлари иш ҳақи
китоблари билан солиштирилганда тўғри қайд этилганлиги аникланлиги,
бундан ташқари АТК-2 ташкилотининг буйруқ китобларида фуқаро
М.Мирмахмедов 1983 йил 26 сентябрда 72-к сонли буйруқ билан ишдан
бўшатилганлиги қайд этилганлиги, фукарони ишга қабул қилиш бўйича бошка
буйруқлар йўқлиги маълум бўлганлиги, АТК-2 ташкилотининг буйруқ
китобларида 1983 йил 26 сентябрда 72-к сонли буйруқ билан Мирмахмедова
Мухтора Эшоповича ишдан бўшатилганлиги, фуқаронинг шахс гувоҳномаси,
меҳнат дафтарчаси йуқлиги сабабли пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарорларда
ва бошқа пенсияга тааллуқли ҳужжатларда Мирмахмедов Мухтар Эшонович
деб кўрсатилганлиги, фуқарога бўлимнинг пенсия тайинлаш тўғрисидаги
қарорларида ва Давлат архивида иш ҳақи китобларида фуқаронинг исми,
фамиляси кўрсатилиб иш ҳақи ҳисобланганлигини инобатга олиб низом
талаблари асосида пенсия тайинланганлиги аникланлиги кўрсатилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 9 783 533 сўм
текшириш давомида аниқланган ортиқча ўлов маблағини ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, ушбу талабни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддаси биринчи қисми 5-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий
бўлинмалари — “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган
маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан
регресс даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби рад этилганлиги инобатга олиб,
суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ даъвогар
зиммасига юклашни, даъвогар давлат божини тўлашдан озод бўлганлиги
сабабли давлат божини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 116, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти
бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти бошқармаси зиммасида
қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков