Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2401/2452 Дата решения 07.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Мавлон Эшбек
Source ID c6d1818d-1766-4ba6-9006-28f9980fdbeb Claim ID PDF Hash 6fd190b77ca2f8b0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 14-моддаси нинг 14 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 86-моддаси ИПК 86 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 3246-моддаси ИПК 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2401/2452-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ў.Йўлдошев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Н.Сангиров Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья – И.Матмуратов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 7 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Худойбердиев раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Рахимов ва И.Матмуратовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Эгамбердиевнинг котиблигида, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти вакили Ю.Қудратов (2025 йил 15 апрелдаги 02-22/455-сонли ишончнома), “Мавлон Эшбек” фермер хўжалиги раҳбари И.Эшбеков, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳа институтининг “Сирвилерлойиҳа” бўлинмаси вакили Н.Умаров (2025 йил 6 октябрдаги 15-сонли ишончнома)нинг иштирокида, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 19 августдаги қарори устидан тафтиш тартибида берган шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - Палата) “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Мавлон Эшбек” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 188 610 986 сўм маблағни ундиришни сўраган. Суднинг 2024 йил 20 декабрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят Ғазначилиги бошқармаси, Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳа институти (кейинги ўринларда - Сирвилерлойиҳа) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанцияси судининг 2025 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризани қаноатлантириш рад этилган. Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар судга тафтиш тартибидаги шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Сирдарё вилоят Ғазначилиги бошқармаси ва Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакили иштирокини таъминланмади ҳамда шикоят юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисми талаби доирасида учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш тартибидаги шикоятни қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, куйи инстанция судлари томонидан асоссиз равишда экспертиза хулосаларига таянганлигини, аслида бой берилган фойдани ҳисоблашда соф фойдадан фойдаланиши лозимлигини, Сирвилерлойиҳа мутахассиси томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тузатиш далолатномалари тузилганлигини, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2403/3248-сонли иши бўйича 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогар томонидан фермер хўжаликларига бой берилган фойда ортиқча миқдорда тўланганлиги эътироф этилганлигини баён қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар раҳбари суд мажлисида тушунтириш бериб, куйи инстанция судлари томонидан тайинланган дастлабки ва такрорий экспертиза юзасидан берилган хулосалари билан тўлиқ қўшилишини, ушбу хулосаларни суддан инобатга олишини баён қилиб, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Учинчи шахс Сирвилерлойиҳа вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, Сирвилерлойиҳа мутахассиси томонидан тузилган дастлабки далолатнома тўғри эканлигини, кейинги тузатиш далолатномалар эса нотўғри эканлигини ва асоссиз расмийлаштирилганлигини ва уни инобатга олмаслигини баён қилди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 2 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 15 апрелда 29-сонли, 2023 йил 26 апрелда 33-сонли қурилиш ишларини амалга оширишда хўжаликка тегишли ер майдонида қишлоқ хўжалик нобудгарчилиги учун зарар (компенсация) пулларини тўлаш тўғрисида шартномалар тузилган. Зарар (компенсация) миқдорини аниқлаш ишларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги хатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган (2-иловаси) Низом (кейинги ўринларда “Низом” деб юритилади) нинг 3бандига асосан “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлимлари, Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлимлари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда аниқланиши кўрсатилган. Шунга кўра, даъвогар ва “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳа институти Сирдарё вилоят бўлинмаси “Сирвилерлойиҳа” бўлинмаси (бажарувчи) ўртасида 2022 йил 4 августда 2022-23Х-сонли ва 2023 йил 2 февралда 2023-7Х-сонли лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш тўғрисида шартномалар тузилиб, унинг шартларига кўра, даъвогарнинг буюртмасига асосан бажарувчи қурилиш ишларини бажаришида хўжаликларнинг экилган экинларига етказиладиган зарарларини ҳисоблаш ишларини бажариши белгиланган. Сирвилерлойиҳа мутахассиси томонидан зарарларни ҳисоблаш ишлари амалга оширилиб даъвогар, жавобгар ва Сирвилерлойиҳа мутахассиси имзолаган далолатномалар расмийлаштирилган. Унга кўра, жавобгар фермер хўжалигига етказилган зарар миқдорлари жами 373 655 039 сўмни ташкил этган. Мазкур зарар миқдорлари даъвогар томонидан тўлов ҳужжатлари асосида фермер хўжалигига тўлаб берилган. Бироқ, шундан сўнг, даъвогар ва Сирвилерлойиҳа мутахассиси томонидан дастлабки тузилган далолатномалар (хулосалар)га тузатиш далолатномалари тузилиб, унда жавобгарга тўланиши лозим бўлган зарар миқдорлари бўйича 188 610 896 сўм ортиқча ҳисобланганлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 188 610 896 сўм қайтариш, акс ҳолда судга даъво ариза билан мурожаат қилиши тўғрисида юборилган 2023 йил 23 ноябрдаги 02-22/1502-сонли талабнома хати, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 3 Шу боис, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ҳисобидан 188 610 986 сўм маблағни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасидаги низо жавобгарга тегишли ер майдонида қишлоқ хўжалик нобудгарчилиги учун зарар (компенсация) пулларини аниқлаш ва тўлашдан келиб чиққан. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ишда тўпланган ҳужжатларига тўғри баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалар талабларини тўғри қўллаб, даъвони талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширишда етказилган зарарларини ҳисоблаш ишларини бажарилиши юкланган Сирвилерлойиҳа мутахассиси ҳисобланган ва тарафлар томонидан имзоланган далолатномалардан кўринишича етказилган зарар ва бой берилган фойда 373 655 039 сўмни ташкил этган ва ушбу сумма даъвогар томонидан тўлов ҳужжатлари асосида жавобгарга тўлаб берилган. Кейинчалик, Сирвилерлойиҳа мутахассиси томонидан дастлабки далолатномаларга тузилган тузатиш далолатномалари билан дастлабки ҳисобланган 198 341 679 сўм бой берилган фойда суммаси камайтирилиб, 9 730 783 сўм деб ҳисобланган. Бироқ, Сирвилерлойиҳа мутахассиси томонидан тузилган тузатиш далолатномалари тегишли тартибда жавобгар раҳбари ёки вакили иштирокисиз расмийлаштирилган ва ушбу далолатномаларнинг асл нусхалари судга тақдим этилмаган. Қолаверса, мазкур далолатномалар даъвогар ва Сирвилерлойиҳа ўртасида 2022 йил 4 августда 2022-23Х-сонли, 2023 йил 2 февралда 2023-7Х-сонли лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш тўғрисида шартномалар асосида эмас, балки ҳеч қандай асосларсиз амалга оширилган. Бу ҳақда Сирвилерлойиҳа вакили томонидан суд мажлисида тушунтиришлар берилиб, кейинги тузилган тузатиш далолатномалари ҳеч бир асосга эмас эканлигини маълум қилди. Ваҳоланки, ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи 4 бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, Сирвилерлойиҳа мутахассиси томонидан тузилган тузатиш далолатномаларини ишончли деб ҳисоблаб бўлмайди. Қолаверса, биринчи инстанция суди томонидан далолатномаларда кўрсатилган суммаларнинг асослилиги ва тўланиши лозим бўлган миқдорларнинг ҳақиқий қийматига аниқлик киритиш мақсадида, экспертиза тайинланган ва уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Сирдарё вилоят бўлимига топширилган. Экспертнинг 2025 йил 14 февралда тузилган 29/32(49) 17.1Z/100-сонли хулосасида, “Ўздаверлойиҳа” институти “Сирвилерлойиҳа” бўлинмаси томонидан берилган дастлабки хулосалар (далолатномалар) асосли эканлиги, лекин кейинги тузилган хулосалар (тузатиш далолатномалар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган (2-иловаси) Низомнинг 12-банди, 2-хатбошида кўрсатилган тартибга мувофиқ эмаслиги ва асослантирилган деб ҳисоблаб бўлмаслиги баён қилинган. Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди ҳам Сирвилерлойиҳа вакили томонидан тузилган далолатномалар асосида ҳисобланган зарар суммаларнинг асослигига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Сирдарё вилоят бўлими томонидан берилган хулосасининг илмий ва услубий асосланганлигига баҳо бериш учун даъвогар вакилининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига такрорий суд иқтисодий экспертизасини тайинланган. Суд экспертининг 2025 йил 4 августдаги хулосасида, фермер хўжалигига жами 373 655 039 сўм тўлов ҳисобланиши бўйича тузилган далолатномалар (хулосалар)ни юқоридаги Низомга мувофиқ услубий жиҳатдан асосли деб ҳисоблаш мумкинлиги, Низом асосида фермер хўжалигига тўланиши лозим бўлган тўловлар жами 373 655 039 сўмни ташкил этишлиги ва илгари берилган эксперт хулосаси илмий асосланган деб ҳисоблаш мумкинлиги ҳақида хулоса берилган. Ушбу ҳолатда апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида ва суд мажлисида билдирилган важларини муҳокама қилиб, ушбу важлар суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос эмас деб ҳисоблайди. 5 Хусусан, судлар томонидан экспертиза хулосаларига таяниб қарор қабул қилинганлиги, аслида бой берилган фойдани ҳисоблашда соф фойдадан фойдаланиши лозимлиги ҳақидаги важлар келтирилган. ИПК 86-моддасининг олтинчи қисмида хулоса суд мажлисида текширилади ҳамда бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланиши белгиланган. Даъвогар томонидан Сирвилерлойиҳа мутахассиси томонидан тузилган далолатномалар асоссиз ва қонунга зид тузилганлиги ёки экспертларнинг хулосалари ишончли эмаслигини инкор этувчи далиллар тақдим этилмади ва исботлаб берилмади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қолаверса, Низом талабларига кўра, ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқаришда бой берилган фойда миқдорини аниқлашда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариладиган ер участкасидан олинадиган оҳирги уч йилдаги ўртача йиллик соф даромад миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби белгиланган. Шунингдек, судлов ҳайъати даъвогарнинг Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2403/3248-сонли иши бўйича 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогар томонидан фермер хўжаликларига бой берилган фойда ортиқча миқдорда тўланганлиги эътироф этилганлиги ҳақидаги важларини асоссиз ҳисоблайди. Гарчи, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2403/3248сонли иши бўйича 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорида Сирвилерлойиҳа томонидан фермер хўжаликларга бой берилган фойда ҳисоблашда янглишлар юзага келганлиги, бунинг натижасида Сирвилерлойиҳа томонидан даъвогар ўртасида тузилган шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги ҳолатлари аниқланган бўлса-да, бироқ ушбу қарор билан жавобгарга нисбатан зарар суммалари нотўғри ҳисобланганлиги юзасидан баҳо берилмаган. Шу боис, ушбу ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлари мазкур ишдаги аниқланган ҳолатларга бевосита боғлиқлиги мавжуд эмас. ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади” деб белгиланган. ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмида “Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган. Бинобарин, судлов ҳайъати даъвогарнинг тафтиш тартибида берган шикоятини қаноатлантириш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, суд 6 ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддаси талаби доирасида суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, ишни тафтиш инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажатларини даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 68, 118, 3243, 3244, 3246, 3247, 3249моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 19 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ ҳайъат аъзолари: А.Худойбердиев А.Рахимов И.Матмуратов 7