Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3829 Дата решения 07.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Z min unumd r r 777
Source ID 0e8dd7c9-2d26-4228-b8d2-84eeff2ac468 Claim ID PDF Hash 64310402c3bb2b8c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3829-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 07 октябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ховос туман прокуратурасининг «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Z min unumd r r 777» масъулияти чекланган жамиятидан 14 184 690 сўм асосий қарз ва 20 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Б.Худойбердиев (04.07.2025 йилдаги ишончнома асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Ховос туман прокуратураси «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Z min unumd r r 777» масъулияти чекланган жамиятидан 14 184 690 сўм асосий қарз ва 20 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида прокурор ва даъвогар вакили даъвони қуватлаб, истеъмол қилинган электр энергиядан бўлган қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини билдириб, судга даъво киритишда хатога йўл қўйилгани, пеня ундириш асоссиз қўшиб юборилганлигини билдириб, судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд мажлисида прокурор даъво ариза важлари иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим этилган далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига асосан электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш, маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 06 майда №080759-сонли электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб, энергия етказиб бериш шартлари хар икки тараф томонидан лозим даражада бажарилмаган. Хусусан энергия эҳтиёжи учун олдиндан тўлов тўланмасада, жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда энергия етказиб берилган лекин энергия ҳақи тўлиқ хажмда тўлаб берилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада прокурор даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган. Истеъмол қилинган энергия бўйича ҳисоб-фактура, тўлов топшириқномаси ва иш ҳужжатлари билан 01.08.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 14 184 690 сўм қарздорлик ўзаро тасдиқланган. Шу сабали суд, даъвонинг жавобгардан 14 184 690 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъво талабида жавобгардан 20 000 000 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 3.12-бандида истеъмол қилинган энергия миқдори тўлов муддати ўтган хар бир кун учун, тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида лекин муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади деб кўрсатилган. Лекин ундириш сўралаётган пеня аслида олдиндан тўлов суммаси бўлиб, пеня ундириш талаби бўйича аслида пеня мавжуд эмас ва/ёки пеня талаби мавжудлиги судга тасдиқлаб берилмади, аксинча даъвогар вакили даъво киритишда хатога йўл қўйилиб, асоссиз пеня ундириш сўралганлигини билдирди. Олдиндан тўлов суммасини ундириш талаби, даъво предмети ёки асоси бўлмаганлиги сабабли суд ушбу талабни рад этишни лозим топди. Мазкур ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 184 690 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 283 693,8 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига, рад этилган талаб бўйича 400 000 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Ховос туман прокурорининг «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Z min unumd r r 777» масъулияти чекланган жамиятидан 14 184 690 сўм асосий қарз ва 20 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Z min unumd r r 777» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 14 184 690 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг пеня ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Z min unumd r r 777» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 283 693,8 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятидан Республика Бюджетига 400 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев