← Назад
Решение #2890002 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13049-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 6 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Э.Сулайманов (2025 йил 17 июндаги ГЕ-06/0617-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Исоқов (2025 йил 10 июлдаги
ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ ududi
l ktr t rm ql ri”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “SIRD RY
SUV
` IN I”
акциядорлик жамияти ҳисобидан 154 994 864 сўм асосий қарздорлик ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ ududi
l ktr t rm ql ri” АЖ (даъвогар) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда “SIRD RY SUV
` IN I”
акциядорлик жамияти (жавобгар) ҳисобидан унга етказиб берилган электрэнергия учун 154 994 864 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 6 январдаги
060012-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома
(шартнома) тузилганлиги, жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш
ускунаси орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб
қилинганда 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига 154 994 864 сўм асосий
қарздорликни ташкил қилиши, даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни
бартараф қилиш борасида талабнома берган бўлишига қарамасдан жавобгар
мавжуд қарздорликни бартараф қилмаганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга
электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йилнинг 1 сентябрга қадар
154 994 864 сўм асосий қарз ҳисобланганлиги, бироқ жавобгар томонидан
2025 йилнинг 16-30 сентябрь кунлари жами 200 500 000 сўм тўлов амалга
оширилганлиги, 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига ҳисобланган
154 994 864 сўм асосий қарз тўлиқ сўндирилганлигини баён қилиб, даъво
аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб,
қарздорлик сўндирилганлиги баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан
аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига
154 994 864 сўм асосий қарзи қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган
қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда
огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини
оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги
кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган.
Шу сабабли даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида
талаб билдирилган.
Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича
154 994 864 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахс вакилининг
суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар
каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, жавобгар
томонидан 2025 йилнинг 16-30 сентябрь кунлари жами 200 500 000 сўм тўлов
амалга оширилганлиги, 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига ҳисобланган
154 994 864 сўм асосий қарз тўлиқ сўндирилганлиги аниқланди.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 154 994 864 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, қарздорлик даъво ариза судга тақдим
этилгандан сўнг сўндирилганлигини инобатга олиб, даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бишинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги ЎзбекистонРеспубликаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлигини инобатга
олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
жами даъво баҳоси 154 994 864 сўмнинг 2 фоизи, яъни 3 099 897,28 сўм
миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118,127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “SIRD RY
SUV
` IN I” акциядорлик жамияти
ҳисобидан:
- “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 3 099 897,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков