Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/12934 Дата решения 06.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Гулистон шаҳар ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый D L S IL
Source ID eea3e59c-4f3c-4e81-b8e1-35abee255226 Claim ID PDF Hash 7db6acb4c367c14c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
банди биринич хатбошисида судлар Ер кодекси 36-моддаси банди биринич хатбошисида судлар Ер кодекси 36 code_article
илиш масаласи Ер кодексининг 38-моддаси илиш масаласи Ер кодекси 38 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12934-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 6 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили Н.Мусурманкулов (2025 йил 9 январдаги 01/14-68-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Боҳадиров (раҳбар), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакили Ш.Норбўтаев (ишончнома асосида), Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясивакили А.Алимкулов (ишончнома асосида), “ 'ZD VY RL YI ” давлат илмий лойиҳалаш институти Н.Умаров (ишончнома асосида) вакили иштирокида, даъвогар Гулистон шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “ D L S IL ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Гулистон шаҳар хокимининг 2021 йил 14 апрелдаги 150-сонли қарори билан Гулистон шаҳар, 4-мавзе, “Бўстон” маҳалласи, 2-сектор ҳудудидан давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасаси биноси қуришга руҳсат бериш тўғрисидаги 1914-сонли Қарорининг 3-бандида ёзилган давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси биноси сўзи ўрнига “Биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш обектларига ега бўлган кўп қаватли турар жой биноси” деб ўқилсин деб кўп қаватли бино қуриш ва доимий фойдаланиш учун 1 800 кв.м ер майдонидан мақсадсиз фойдаланганлиги учун ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Гулистон шаҳар ҳокимлиги (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “ D L S IL ” масъулияти чекланган жамиятига (жавобгар) нисбатан Гулистон шаҳар хокимининг 2021 йил 14 апрелдаги 150сонли қарори билан Гулистон шаҳар, 4-мавзе, “Бўстон” маҳалласи, 2-сектор ҳудудидан давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасаси биноси қуришга руҳсат бериш тўғрисидаги 1914-сонли Қарорининг 3-бандида ёзилган давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси биноси сўзи ўрнига “Биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш обектларига ега бўлган кўп қаватли турар жой биноси” деб ўқилсин деб кўп қаватли бино қуриш ва доимий фойдаланиш учун 1 800 кв.м ер майдонидан мақсадсиз фойдаланганлиги учун ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси, Кадастр агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, “ 'ZD VY RL YI ” давлат илмий лойиҳалаш институти ва Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили маълумотнома тақдим этиб, Гулистон шаҳар хокимининг 2021 йил 14 апрелдаги 150-сонли қарори ва 2019 йил 27 июндаги 1914-сонли қарорига асосан жавобгарга нисбатан ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, фақат кадастр йиғма жилди тайёрлангалиги ҳақида тушунтириш бериб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ва “ 'ZD VY RL YI ” давлат илмий лойиҳалаш институти даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Кадастр агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси ва Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасииш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддасига биноан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни Кадастр агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси ва Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасииштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ФК 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Гулистон шаҳар хокимининг 2019 йил 27 июндаги 1914-сонли қарори билан жавобгарга Гулистон шаҳар, 4-мавзе, “Бўстон” маҳалласи, 2-сектор ҳудудидан давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасаси биноси қурилиш учун 1 800 кв.м ер майдони ажратиб берилган. Гулистон шаҳар хокимининг 2021 йил 18 февралдаги 264-сонли хати ва Гулистон шаҳар Қурилиш бўлими томонидан 2021 йил 11 мартдаги маълумотномасига асосан, Гулистон шаҳар хокимининг 2021 йил 14 апрелдаги 150-сонли қарори билан Гулистон шаҳар хокимининг 2019 йил 27 июндаги 1914-сонли қарорига ўзгартириш киритилиб, жавобгарга тегишли бўлган Гулистон шаҳар, 4-мавзе, “Бўстон” маҳалласи 2-сектор ҳудудидан давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасаси биноси қуришга руҳсат бериш тўғрисидаги 1914-сонли Қарорининг 3-бандида ёзилган давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси биноси сўзи ўрнига “Биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш обектларига эга бўлган кўп қаватли турар жой биноси” деб кўрсатилган. Кадастр агентлиги Гулистон шаҳар бўлими томонидан 2024 йил 12 март куни ўтказилган ер назорати тадбири давомида жавобгар томонидан ер майдонидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланган ва бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда жавобгарга шу куни 68-сонли огоҳлантириш хати берилган. Шу боис, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Бироқ,Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармасиГулистон шаҳар филиали томонидан тақдим этилган 2025 йил 6 октябрдаги 01-09/1045-сонли маълумотномасига кўра, Гулистон шаҳар хокимининг 2019 йил 27 июндаги 1914-сонли қарорига асосан 2020 йилда 12:10:05:01:02:0765-сонли кадастр йиғма жилди тайёрланганлиги, қарорга асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, шунингдек, Гулистон шаҳар хокимининг 2021 йил 14 апрелдаги 150-сонли қарорига асосан ер участкасининг кадастр паспорти шакиллантирилганлиги, аммо қарорга асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланди. Қолаверса, Кадастр агентлиги Гулистон шаҳар бўлими томонидан расмийлаштирилган 2024 йил 12 мартдаги далолатноманинг тўртинчи хатбошисида жавобгарга нисбатан ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг (Ер кодекси) 36-моддаси биринчи қисмига 10-бандига кўра, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг“Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 20 ноябрлаги 28-сонли Қарорининг 24-банди биринич хатбошисида судлар Ер кодекси 36-моддасининг 6 — 11бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиш масаласи Ер кодексининг 38-моддасига мувофиқ, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органнинг ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман (шаҳар) ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида киритилган тақдимномаси асосида туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер майдонини олиб қўйиш ҳақидаги даъво аризасига биноан суд тартибида ҳал этилишини инобатга олишлари лозимлиги, тўртинчи хатбошисида бу тоифадаги ишларни кўришда судлар ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжат (ҳоким қарори, савдо баённомаси, шартномаси ва бошқалар) тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқ юзага келганлигини текширишлари лозимлиги, бешинчи хатбошисида агар ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, судлар ҳуқуқ юзага келмаганлиги асоси билан ҳуқуқни бекор қилиш талабини рад этиши ҳақида тушунтириш берган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Мазкур ҳолатда, судГулистон шаҳар хокимининг 2019 йил 27 июндаги 1914-сонли қарори ва Гулистон шаҳар хокимининг 2021 йил 14 апрелдаги 150-сонли қарорига асосан жавобгарга нисбатанер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, ҳуқуқ юзага келмаганлиги учун даъвогарнинг даъво талабиниқаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талаблари рад этилганлиги, мазкур талаб номулкий хусусиятга эгалиги сабабли, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасига асосан суд харажатларини тўлиқ ҳажмда даъвогарга юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўлнган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 72, 75, 118, 128,170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогар Гулистон шаҳар ҳокимлигининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар Гулистон шаҳар ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков