Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13047 Дата решения 06.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3cfc4ed3-5c2b-401a-a534-0662e62ea5b6 Claim ID PDF Hash d59823730661613e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПКнинг 210-моддаси ИПКнинг 210 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
онун 242-моддаси онун 242 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13047-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 6 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Ш.Эргашев (2025 йил 29 сентябрдаги 35/53867-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг қарздор “ S N Y IN R ILK” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида “ S N Y IN R ILK” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартиб-таомилига кўра тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Бунга асос қилиб, қарздорнинг 2025 йил 8 сентябрь ҳолатига солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги 572 614 207,2 сўмни ташкил этиши, солиқ қарзини ундириш бўйича солиқ органи томонидан қарздорнинг банкига юборилган инкассо топшириқномаси банк ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаганлиги сабабли банк томонидан К-2га жойлаштирилганлиги, солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш ҳақидаги аризачининг қарорлари Мажбурий ижро бюросининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси талабларига мувофиқ ижросиз қайтарилганлиги ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)ни кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қувватлаб, қарздор томонидан солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлик суммаси қопланмаганлиги, қарзни ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, қарзни ундиришни имкони бўлмаганлигини, аризачи томонидан тегишли ташкилотларга юборилган сўровномаларга олинган жавобларга кўра қарздорнинг номида мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланганлигини тушунтириб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Қарздор иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда ариза юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни қарздор вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, аризачи вакили тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПКнинг 210-моддасига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ўзига хос хусусиятлар эътиборга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор ваколатли давлат органи томонидан2022 йил 16 августда 1309689-сонлиреестр рақами билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга 309800983-рақам билан солиқ тўловчининг идентификацион рақами берилган. Аризачи тақдим этган солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича, қарздорнинг 2025 йил 8 сентябрь ҳолатига тўланадиган солиқлар ва йиғимлардан жами 572 614 207,2 сўм муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти таҳлил қилинганда, унинг иқтисодий ночорлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлиги, мол-мулки йўқлиги ва кредиторлик қарзларини ундириш имкони мавжуд эмаслиги аниқланган. Хусусан, қарздорнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзини унинг молмулки ҳисобидан ундириш юзасидан аризачининг қарорлари (ижро ҳужжатлари) мавжуд бўлиб, ушбу қарорларнинг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланганлиги сабабли Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаганлиги ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан аризачига қайтарилган. Қонун 242-моддасининг биринчи қисмига биноан суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Қайд этилганларга мувофиқ суд, аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, яъни қарздорни соддалаштирилган тартибтаомилга кўра банкрот деб топишни ва унга нисбатан тугатиш доир иш юритишни бошлашни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг таклифига кўра қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб, 4-тоифали суд бошқарувчис Ахмедова Дилором Саттаровна тайинлашни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Аризачининг аризаси асосли деб топилиб, қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда қарздор зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 140-144, 242-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 210-211-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “ S N Y IN R ILK” масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартиб-таомилига кўра банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Ахмедова Дилором Саттаровна қарздор “ S N Y IN R ILK” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор “ S N Y IN R ILK” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш (муддат 3 кун); - мазкур ҳал қилув қарори нусхасини тегишли рўйхатга олувчи орган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Мажбурий ижро бюросининг Гулистон туман бўлимига тақдим этиш (муддат 3 кун); - қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил этиб, ушбу таҳлилни ёзма равишда судга тақдим қилиш (муддат бир ой); - қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини ва қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат бир ой); - тугатишга доир иш юритишни қонунчиликда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда камида бир маротаба судга унинг натижалари ҳақида оралиқ ҳисобот, шунингдек 2026 йил 6 декабрга қадар тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги якуний ҳисоботни тақдим қилиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига асосан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидаларининг 4-бандига биноан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини таҳлил қилиш, агар ушбу кўрсатилган даврда қарздор фаолият юритмаган тақдирда қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширган охирги икки йилдаги фаолиятини мазкур Қарорнинг 5-бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани тузиб, хулосани имзолагандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга (агар банкротликни яшириш ва/ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд бўлса прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш; - қарздор “ S N Y IN R ILK” масъулияти чекланган жамиятининг бошқарув органларидан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликларини олиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш юклатилсин. Қарздор “ S N Y IN R ILK” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи; - аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judg d М.А. Холиков