← Назад
Решение #2890260 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3642-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 06 октябрь
Оқолтин тумани
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“МИКРОКРЕДИТБАНК” акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган,
жавобгар “Z
IN VIN ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
1.094.444.444 сўм муддати келмаган асосий қарз, 875.555.556 сўм муддати ўтган
асосий қарз 170.987.843 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш, ундирувни
гаров мулки бўлган жавобгарга тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Ховос тумани,
Бунёдкор (Чаманзор) МФЙ, Самарқанд кўчаси, 35-уйда жойлашган умумий
майдони 1076,87 кв.м., литр 0001 офис биноси, литер 0002 бостирма, литер 0003
бостирма, литер 0004 савдо дўкони, литер 0005 ошхона, литер 0006 КПП, литер
0007 ёрдамчи бино, литер 0008 хожатхона, литер 0009 дарвоза, литер 0010 ғишт
тўсиқлардан иборат, кадастр рақами 12081201041250 бўлган офис биноси ва
бошқа бино-иншоатлар ва жавобгарга тегишли “Zh nghi g ng Sh nst r
hn l g ”
/Ltd Хитой компанияси томонидан ишлаб чиқарилган шиша
идишлари ювиш, сувни фильтрлаш, спиртли сувли аралашмани қайта ишлаш ва
фильтрлаш, ичимликларни қўйиш қадоқлаш линиясига қаратиш ҳамда унинг
ким ошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб бериш
тўғрисидаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар банк вакили
М.Алимқулов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ж.Йўлдошев
(ишончнома асосида)лар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий
судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда - палата) даъвогар “МИКРОКРЕДИТБАНК” акциядорлик
тижорат банки (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида киритган, жавобгар
“Z
IN VIN ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар)
ҳисобидан 1.094.444.444 сўм муддати келмаган асосий қарз, 875.555.556 сўм
муддати ўтган асосий қарз 170.987.843 сўм муддати ўтган фоиз қарзини
ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган жавобгарга тегишли бўлган Сирдарё
вилояти, Ховос тумани, Бунёдкор (Чаманзор) МФЙ, Самарқанд кўчаси, 35-уйда
жойлашган умумий майдони 1076,87 кв.м., литр 0001 офис биноси, литер 0002
бостирма, литер 0003 бостирма, литер 0004 савдо дўкони, литер 0005 ошхона,
литер 0006 КПП, литер 0007 ёрдамчи бино, литер 0008 хожатхона, литер 0009
дарвоза, литер 0010 ғишт тўсиқлардан иборат, кадастр рақами 12081201041250
бўлган офис биноси ва бошқа бино-иншоатлар ва жавобгарга тегишли
“Zh nghi g ng Sh nst r
hn l g ”
/Ltd Хитой компанияси томонидан
ишлаб чиқарилган шиша идишлари ювиш, сувни фильтрлаш, спиртли сувли
аралашмани қайта ишлаш ва фильтрлаш, ичимликларни қўйиш қадоқлаш
линиясига қаратиш ҳамда унинг ким ошди савдосидаги бошланғич реализация
қилиш нархини белгилаб беришни сўраган.
Судга палата томонидан ёзма равишда ариза тақдим этилиб, унда ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган
важларни такрорлаб, жавобгар томонидан кредит фоиз қарздорлиги сурункали
равишда тўланмасдан келинганлигини, бироқ судга даъво ариза киритилгандан
сўнг кредит қарздорлик қисман бартараф этилганлигини ҳамда бу ҳақда ёзма
маълумотнома тақдим этиб, шунга асосан даъво талабларини қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризада келтирилган
даъво талабларини тан олиб, банк олдидаги кредит қарздорлиги қисман
сўндирилганлигини билдириб, суддан шуни инобатга олиб қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд, ишда тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган банк
маълумотномаси билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 23 мартда
01-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га мебел ишлаб
чиыариш фаолиятини ривожлантириш учун қарз (кредит) бериш, жавобгар эса
кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда
қайтариш мажбуриятини олган.
Шартнома йиллик 25 фоиз устама тўлаш шарти билан 12 ой муддатга
жами 1.970.000.000 сўмга тузилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга тадбиркорлик
фаолияти йўлга қўйиш учун 1.970.000.000 сўм миқдорида пул маблағлари
(кредит)ни ажратиб берган.
Кредитнинг таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган Сирдарё
вилояти, Ховос тумани, Бунёдкор (Чаманзор) МФЙ, Самарқанд кўчаси, 35-уйда
жойлашган умумий майдони 1076,87 кв.м., литр 0001 офис биноси, литер 0002
бостирма, литер 0003 бостирма, литер 0004 савдо дўкони, литер 0005 ошхона,
литер 0006 КПП, литер 0007 ёрдамчи бино, литер 0008 хожатхона, литер 0009
дарвоза, литер 0010 ғишт тўсиқлардан иборат, кадастр рақами 12081201041250
бўлган офис биноси ва бошқа бино-иншоатлар ва жавобгарга тегишли
“Zh nghi g ng Sh nst r
hn l g ”
/Ltd Хитой компанияси томонидан
ишлаб чиқарилган шиша идишлари ювиш, сувни фильтрлаш, спиртли сувли
аралашмани қайта ишлаш ва фильтрлаш, ичимликларни қўйиш қадоқлаш
линияси гаровга қўйилган.
Жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредит
шартномасида белгиланган муддатларда тўламаган.
Даъвогар томонидан кредит қарздорлигини ўз вақтида сўндириш ҳақида
юборилган огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Аниқланишича, жавобгар томонидан кредит қарздорлигини сўндириш
мақсадида судга даъво ариза киритилгандан сўнг жавобгар томонидан кредит
қарздорлиги қисман бартараф этилиб, 2025 йил 03 октябрь куни ҳолатига кўра
муддати ўтмаган асосий қарз 875.555.555 сўм, муддати ўтган асосий қарз
546.947.105,70 сўм ва муддати ўтган фоиз қарздорлиги 52.546.329,01 сўмни
ташкил этади.
Бу ҳақда судга даъвогар банк томонидан ёзма маълумотнома тақдим этилди
ва ушбу маълумотномада келтирилган қарздорлик суммасини жавобгар вакили
ҳам тасдиқлади.
Ушбу ҳолат тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд
шартнома, банк маълумотномаси, банк айланмалари, талабнома ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
қарорида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, палатанинг даъво аризаси бўйича жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 875.555.555 сўм миқдорида муддати ўтмаган асосий қарз,
546.947.105,70 сўм миқдорида муддати ўтган асосий қарз ва 52.546.329,01 сўм
миқдорида муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, палатанинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек даъвогар, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаровга
олинган мулкларга қаратишни ва унинг ким ошди савдосидаги бошланғич
реализация қилиш нархини белгилаб беришни сўраган.
Кредитнинг таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган Сирдарё
вилояти, Ховос тумани, Бунёдкор (Чаманзор) МФЙ, Самарқанд кўчаси, 35-уйда
жойлашган умумий майдони 1076,87 кв.м., литр 0001 офис биноси, литер 0002
бостирма, литер 0003 бостирма, литер 0004 савдо дўкони, литер 0005 ошхона,
литер 0006 КПП, литер 0007 ёрдамчи бино, литер 0008 хожатхона, литер 0009
дарвоза, литер 0010 ғишт тўсиқлардан иборат, кадастр рақами 12081201041250
бўлган офис биноси ва бошқа бино-иншоатлар ва жавобгарга тегишли
“Zh nghi g ng Sh nst r
hn l g ”
/Ltd Хитой компанияси томонидан
ишлаб чиқарилган шиша идишлари ювиш, сувни фильтрлаш, спиртли сувли
аралашмани қайта ишлаш ва фильтрлаш, ичимликларни қўйиш қадоқлаш
линиясига қаратиш ҳамда унинг ким ошди савдосидаги бошланғич реализация
қилиш нархини белгилаб беришни гаровга тақдим этилган ва 2023 йил 24 мартда
тузилган гаров шартномаси билан гаровга олиниб, давлат рўйхатидан
ўтказилган.
“Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандига асосан гаровга қўйилган молмулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси
суд қарори билан белгиланмайди.
Шунга кўра, суд даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш
ҳақида талаб мавжудлиги сабабли, ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги
шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинишини мақсадга
мувофиқлигини билдиради.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 26-моддасига
кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб топиб, даъвонинг ушбу
талабини қаноатлантиришни ва ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Сирдарё
вилояти, Ховос тумани, Бунёдкор (Чаманзор) МФЙ, Самарқанд кўчаси, 35-уйда
жойлашган умумий майдони 1076,87 кв.м., литр 0001 офис биноси, литер 0002
бостирма, литер 0003 бостирма, литер 0004 савдо дўкони, литер 0005 ошхона,
литер 0006 КПП, литер 0007 ёрдамчи бино, литер 0008 хожатхона, литер 0009
дарвоза, литер 0010 ғишт тўсиқлардан иборат, кадастр рақами 12081201041250
бўлган офис биноси ва бошқа бино-иншоатлар ва жавобгарга тегишли
“Zh nghi g ng Sh nst r
hn l g ”
/Ltd Хитой компанияси томонидан
ишлаб чиқарилган шиша идишлари ювиш, сувни фильтрлаш, спиртли сувли
аралашмани қайта ишлаш ва фильтрлаш, ичимликларни қўйиш қадоқлаш
линиясига қаратишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ИПК
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 42.819.757 сўм миқдорида давлат
божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 41.200 сўм
миқдоридаги почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки
манфаатида киритган даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Z
IN VIN ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 875.555.555 сўм
миқдорида муддати ўтмаган асосий қарз, 546.947.105,70 сўм миқдорида муддати
ўтган асосий қарз ва 52.546.329,01 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ундирув Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Бунёдкор (Чаманзор) МФЙ,
Самарқанд кўчаси, 35-уйда жойлашган умумий майдони 1076,87 кв.м., литр 0001
офис биноси, литер 0002 бостирма, литер 0003 бостирма, литер 0004 савдо
дўкони, литер 0005 ошхона, литер 0006 КПП, литер 0007 ёрдамчи бино, литер
0008 хожатхона, литер 0009 дарвоза, литер 0010 ғишт тўсиқлардан иборат,
кадастр рақами 12081201041250 бўлган офис биноси ва бошқа бино-иншоатлар
ва жавобгарга тегишли “Zh nghi g ng Sh nst r
hn l g ”
/Ltd Хитой
компанияси томонидан ишлаб чиқарилган шиша идишлари ювиш, сувни
фильтрлаш, спиртли сувли аралашмани қайта ишлаш ва фильтрлаш,
ичимликларни қўйиш қадоқлаш линиясига қаратилсин.
Жавобгар “Z
IN VIN ” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 42.819.757 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин
Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов