← Назад
Решение #2890328 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13394-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳар
2025 йил 6 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар
прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили О.Турдиев
(2025 йил 3 январдаги 11-06/09-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
С.Рустамов (2025 йил 6 октябрдаги 01/01-231-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ 'z gr lizing” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар Сирдарё Давлат ўрмон хўжалиги ва қўшимча
жавобгар “Yulduz irm ni” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда
10 693 056 сўм асосий қарз ва 1 325 939 сўм пеня ундиришдаъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ судмажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АН И ҚЛ А Д И:
“ `z gr lizing” акциядорлик жамияти(Сирдарё вилоят филиали)
(кейинги ўринларда —даъвогар ва/ёки лизинг ташкилоти) Сирдарё Давлат
ўрмон хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва/ёки лизинг олувчи)га
унинг буюртмасига асосан 2020 йил 10 ноябрдаги 20/10-4-115УФ-сонли
лизинг шартномага биноан 1(бир) дона “Nur fsh n 81” русумли тракторни
етказиб бериши, жавобгар эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан
фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини ўз вақтида ва белгиланган
миқдорида тўлаш тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин
техникага мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган.
Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва “Yulduz irm ni” фермер хўжалик(кейинги
ўринларда —қўшимча жавобгар)лари ўртасида 2020 йил 10 ноябрда
20/116УФ-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Лизинг ташкилоти жавобгарга лизинг шартномасида назарда тутилган
қишлоқ хўжалик техникасини етказиб берган. Бироқ, жавобгар белгиланган
график асосида лизинг тўловларини ўз вақтида ва миқдорларда тўламаган.
Натижада лизинг тўловларидан 10 693 056 сўм қарздорлик вужудга
келган. Лизинг ташкилоти томонидан ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда
тўлаш юзасидан жавобгарга юборилган талабнома (огоҳлантириш) оқибатсиз
қолдирилган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси(кейинги ўринларда —палата) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча
жавобгар ҳисобидан солидар тартибда 10 693 056 сўм асосий қарз ва 1 325 939
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 сентбярдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс (учинчи шахслар) сифатида ишда иштирок этишга
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан бугунги
кунга қадар лизинг тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб,
жавобгардан 10 693 056 сўм асосий қарз ва 1 325 939 сўм пеня ҳамда олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундириш ҳақида тушунтириш
беришди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, пеняни камайтиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қанотлантиришни сўради.
Палата, қўшимча жавобгар ва учинчи шахслар иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у
(лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикрмулоҳазаларини тақдим этмади, палата даъво аризасида ишни иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддаси биринчи қисмига асосан агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни Палата, қўшимча жавобгар ва учинчи шахслар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
10 ноябрда тузилган 20/10-4-115УФ-сонли лизинг шартномаси (кейинги
ўринларда — лизинг шартномаси)дан, шунингдек даъвогар, жавобгар ва
қўшимча жавобгар ўртасида 2020 йил 10 ноябрда тузилган 20/116УФ-сонли
кафиллик шартномаси (кейинги ўринларда — кафиллик шартномаси)дан
келиб чиққан.
Лизинг шартномаси 2020 йил 17 декабрда ғазначиликдан рўйхатга
олинган.
ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган лизинг
шартномасига асосан даъвогар 1 дона “Nur fsh n 81” русумли тракторни
жавобгарнинг буюртмасига асосан “KR N S GR U ” масъулияти
чекланган жамиятидан лизинг берувчининг ўз маблағлари ва тижорат
банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб
олиши ва жавобгарга лизингга бериши, жавобгар эса лизинг объектидан
фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини ўз вақтида ва белгиланган
миқдорида тўлаш мажбуриятини олган.
Лизинг объекти яъни 1 дона “Nur fsh n 81 ” русумли трактор 2021 йил
10 февралдаги 4-сонли техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаси
билан даъвогар томонидан жавобгарга соз ва бут ҳолда топширилган ва ушбу
лизинг объекти бўйича техникани топшириш ва қабул қилиш вақтида
аниқланган дефектлар ва бошқа масалалар бўйича эътирозлар бўлмаган.
Лизинг тўловлари лизинг шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган
тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланиши ва лизинг
объекти жавобгарга топширилган кундан бошлаб, ҳар чорак учун ҳисобланиб,
чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб бериши белгиланган.
ФКнинг 597-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг
тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига
мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий
таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга
ошириши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни
22-моддаси биринчи қисмига биноан лизинг тўловлари лизинг берувчига
лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан,
шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
ФКнинг 292-моддаси биринчи қисмига асосан кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун
унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига биноан қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб
берадилар.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига
кўра, қўшимча жавобгар лизинг шартномаси бўйича жавобгар ўз
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
даъвогар олдида солидар (баравар) жавобгарликни ўз зиммасига олган
ва 1.2-бандига асосан кафиллик суммаси 237 000 000 сўмни ташкил этган
ҳамда кафиллик шартномасининг 3.3-бандига кўра эса, қўшимча жавобгар
лизинг шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни, шунингдек суд
қарорида белгиланган ёки лизинг олувчи томонидан тан олинган пеня (ва
жарима)ни, суд харажатларини тўлаш, лизинг берувчининг лизинг
шартномаси бўйича бошқа зарарлари қоплаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд муҳокамаси жараёнида ва иш ҳужжатлари бўйича 2025 йил
30 июнь ҳолатига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 10 693 056 сўм муддати
ўтган қарздорлиги юзага келганлиги, жавобгар ва қўшимча жавобгар
томонидан ушбу қарздорлик ихтиёрий равишда қопланмаганлиги аниқланди.
Даъвогар жавобгар ва қўшимча жавобгарни лизинг тўловларини
қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, аммо ушбу мурожаатлар жавобгарлар томонидан натижасиз қолдирилган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги шартномалар, далолатномалар,
лизинг тўловларининг ҳисоб-китоби, огоҳлантириш хати, даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгар
ҳисобидан солидар тартибда 10 693 056 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли ҳисоблаб, даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча
жавобгар ҳисобидан солидар тартибда 10 693 056 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 1 325 939 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган қайта лизинг шартномасининг
8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган
миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган, аммо жавобгар томонидан
лизинг тўловлари ўз муддатида амалга оширилмаган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ва қўшимча
жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 1 325 939 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартларига кўра асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган 1 325 939 сўм пеня суммасини камайтириб,
пеняни 500 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли деб топилганлиги,
даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлиги, даъво ариза
2025 йил 19 сентябрда кирим бўлганлигини инобатга олиб, иш бўйича
ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 2025 йил 19 сентябрь
ҳолатига БҲМнинг 1 баравари, яъни 412 000 сўм миқдорида давлат божи ва
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Сирдарё Давлат ўрмон хўжалиги ва қўшимча жавобгар
“Yulduz irm ni” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда даъвогар
“ 'z gr lizing” акциядорлик жамияти фойдасига 10 693 056 сўм асосий қарз
ва 500 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Сирдарё Давлат ўрмон хўжалиги ва қўшимча жавобгар
“Yulduz irm ni” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида
ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув
қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков