Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13390 Дата решения 06.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Z GR LIZING Ответчик / Подсудимый Y G N - SIL
Source ID 2c87fe01-24cb-4e96-a00a-9c30e3430e93 Claim ID PDF Hash 12012258c707a9d7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13390-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 6 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ 'Z GR LIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Y G N - SIL” фермер хўжалиги ҳисобидан 453 596 сўм асосий қарз ва 215 912 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар “ ’Z GR LIZING” акциядорлик жамияти (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “Y G N SIL” фермер хўжалиги (жавобгар) ҳисобидан 453 596 сўм асосий қарз ва 215 912 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 2 203 -моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2023 йил 7 апрелда тузилган 23/10-4-014УФ-сонли лизинг шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси ва қўшимча келишувга асосан даъвогар 1 дона “КХУ-4В” русумли культиватор жавобгарнинг буюртмасига асосан лизинг шартлари асосида жавобгарга бериши, жавобгар эса лизинг шартномаси шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзга қабул қилиш мажбуриятини олган. Ушбу 1 дона “КХУ-4В” русумли культиваторни 2023 йил 7 февралда техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан даъвогар томонидан жавобгарга бут ҳолда топширилган. Лизинг тўловлари лизинг шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланиши ва техника жавобгарга топширилган кундан бошлаб, ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб бериши белгиланган. ФКнинг 597-моддаси биринчи қисмига мувофиқ агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни 22моддаси биринч қисмига биноан лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмасдан келинган. Иш ҳужжатлари бўйича 2025 йил 9 апрель ҳолатига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 453 596 сўм муддати ўтган қарздорлиги юзага келганлиги, жавобгар томонидан ушбу қарздорлик палата томонидан судга даъво ариза берилгунига қадар қопланмаганлиги аниқланди. Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги шартномалар, далолатномалар, лизинг тўловларининг ҳисоб-китоби, огоҳлантириш хати, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Шунга кўра суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 453 596 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари палата жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 215 912 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган қайта лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган, аммо жавобгар томонидан лизинг тўловлари ўз муддатида амалга оширилмаган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 215 912 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартларига кўра асосли деб, қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69-72, 118, 176-177, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Y G N - SIL” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ 'Z GR LIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 453 596 сўм асосий қарз, 215 912 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Y G N - SIL” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья judg d М.А. Холиков