Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2509/43147 Дата решения 06.10.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7b8bfd5e-fee6-4a82-85d9-eb378ab32656 Claim ID PDF Hash b045215ab0fb37cb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 13-моддаси нинг 13 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2509/43147-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – З.Раджабов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Сувонқулов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 6 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Н.Сангировнинг раислигида, ҳайъат аъзолари – судьялар Б.Исаков ва А.Сувонқуловлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шомуратованинг суд мажлиси котиблигида, “T dbirk rlikni riv jl ntirish k m ni si” АЖ вакили Н.Холиёров (2025 йил 5 майдаги 01/15-02-2341-сонли ишончнома асосида), “Асакабанк”АЖ вакили С.Джураев (2025йил 3 январдаги 20-27/31-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “T dbirk rlikni riv jl ntirish k m ni si” АЖ томонидан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан берилган апелляция шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “T dbirk rlikni riv jl ntirish k m ni si” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ s k b nk” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 71 514 109,16 сўм компенсация маблағларини ундириб беришни, ишга “Gulist n istiqb li s ri” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “учинчи шахс” деб юритилади)ни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан “Gulist n istiqb li s ri” масъулияти чекланган жамияти ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Гулистон туманлараро иқтисодий суди (кейинги ўринларда “биринчи инстанция суди” деб юритилади)нинг 2025 йил 11 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантириш рад этилган ва даъвогардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд харажати ундирилган. Даъвогар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан низони предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган “Gulist n istiqb li s ri” масъулияти чекланган жамияти ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада ўз ишончли вакилларини суд мажлисига иштирокини таъминламади. Бу ҳолатда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади)нинг 274моддасининг тўртинчи қисми талаби доирасида иш (шикоят)ни учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирган важларини такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, берилган кредит маблағлари мақсадли ишлатилганлигини инобатга олиб биринчи инстанция суди тўғри ва асосли қарор қабул қилганлигини, шу сабабли шикоятни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тарафлар вакиллари томонидан суд мажлиси давомида тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шикоятдаги важларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади)нинг 13-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 20 сентябрда тузилган 209-сон кредит шартномасига кўра қарздорга замонавий иссиқхона мажмуаси учун ускуналар сотиб олиш мақсадида 560 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (ҳозирги вақтда “T dbirk rlikni Riv jl ntirish K m ni si” АЖ) жавобгар ва қарз олувчи ўртасида 2018 йил 30 октябрда С-978-сон компенсация тақдим этиш шартномаси (компенсация шартномаси) расмийлаштирилган. Компенсация шартномасида жамғарма банк томонидан ажратилган 560 000 АҚШ доллари кредит маблағларининг йиллик 5,49 фоиз ставкасининг 2,196 қисмини компенсация қилиши белгиланган ва даъвогар томонидан компенсация шартномасига асосан банкка 71 514 109,16 сўм компенсация маблағларини тўлаб берилган. Шундан сўнг даъвогар жавобгарга 2025 йил 14 мартдаги 04/15-02-1534-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, 2024 йил 16 октябрда масофадан туриб ўтказилган мониторингда банк томонидан ажратилган кредит маблағлари қисман мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланганлиги ва бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги сабабли ажратилган 71 514 109,16 сўм компенсация маблағларини қайтаришни сўраган. Жавобгар томонидан берилган огоҳлантириш хатига ижобий жавоб олинмаганидан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Судлов хайъати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 сентябрдаги 312-сонли қарорининг 11-бандига кўра, кредит (лизинг) маблағларидан кредит (лизинг) шартномасида ва/ёки буюртмада кўрсатилган 2 мақсадларда фойдаланилмаганда, ушбу кредит (лизинг) бўйича тўланган компенсация маблағлари тижорат банки томонидан Компанияга қайтарилиши, бунда ушбу қоида Жамғарма билан аввал тузилган шартномалардан келиб чиқадиган муносабатларга ҳам татбиқ этилиши белгиланганлигини, бироқ мазкур ҳолатда жавобгар томонидан тадбиркорга ажратилган кредит маблағлари тадбиркорнинг чет эллик ҳамкори билан тузилган контракт шартномасига асосан чет элдан замонавий иссиқхона комплексларини харид қилиш учун ўтказиб берилганлиги иқтисодий ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги, ажратилган кредит маблағлари айнан белгиланган мақсад учун ўтказиб берилганлиги ва ушбу кунда ажратилган кредит маблағи ҳисобига учинчи шахс томонидан иссиқхона мажмуаси барпо этилганлиги иқтисодий ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли биринчи инстанция суди даъво талабларини рад этиб тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, банк томонидан кредит маблағлари бўйича кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторинг ишлари амалга оширилганлиги, мониторинг далолатномалари расмийлаштирилганлиги, 2019 йил 19 ноябрдаги ва 2025 йил 10 апрелдаги далолатномада хорижий ҳамкори “F rmsk /LTD” ўртасида 2018 йил 02 майда тузилган FG/0418-сонли импорт шартномасида 560 000 АҚШ доллари миқдоридаги иссиқхона учун ускуналар келтирилганлиги ва ўрнатилганлиги, кредит маблағлари мақсадли ишлатилганлиги қайд этилган. Бундан ташқари Божхонанинг 2019 йил 06 майдаги /24010/06.05.2019/0001044-сон, 2019 йил 18 майдаги /24010/18.05.2019/0001198сон юк декларациясига асосан иссиқхона ускуналари товарлар ИМ-40 “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилганлиги маълум қилинган. Банк томонидан тадбиркорга ажратилган кредитлар кредит шартномаси ва компенсация ажратиш бўйича буюртманомада кўрсатилган мақсадларда яъни замонавий иссиқхона асбоб-ускуналарини сотиб олиш ва уни қуриб ишга тушириш учун сарфланганлиги тасдиқланган ва мазкур кредит маблағларига Гулистон тумани, Дехқонобод шахарчаси замонавий типдаги иссиқхона мажмуаси барпо этилган. Банк ва қарз олувчи ўртасида 2021 йил 29 октябрь кунги нотариал тартибда тузилган ва реестрда 202101464096270-сон билан қайд этилган навбатдаги ипотека шартномасига кўра, қарз олувчига тегишли Сирдарё вилояти Гулистон тумани, Ибрат МФЙ, Туркистон кўчаси 5-уйдаги иссиқхона биноси ва кредит маблағлари ҳисобига Жанубий Кореа Республикасидан келтирилган иссиқхона ускуналари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган. Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни тўлиқ урганиб, иссиқхона комплекси сотиб олиб уни қуриш учун олинган кредит маблағи мақсадли ишлатилганлиги, ушбу кунда тадбиркорлик субьектининг иссиқхонани юритаолмаётганлиги ҳолатлари уни кредит маблағини мақсадсиз ишлатди дейишга асос бўлмаслигини, бундан ташқари тадбиркорлик субьектининг иқтисодий қийин ахволда бўлганлиги сабабли банкдан олган кредит маблағини ўз вақтида қайтариб бермаганлиги натижасида суднинг қарори билан кредит маблағини ундируви ушбу иссиқхона комплексига қаратилганлиги ҳолатларига тўғри баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабларини рад этиш ҳақида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. 3 Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли судлов ҳайъати, даъвогар томонидан шикоятда келтирилган важлар ўз исботини топмаганлиги, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Бинобарин, ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддаси талаби доирасида суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар белгиланган тартибда давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни, ишни апелляция инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни ва уни тўлаб чиқилганлигини инобатга олишни, ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриб чиқилганлигини билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини даъвогардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 274, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “T dbirk rlikni riv jl ntirish k m ni si” акциядорлик жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 августдаги 4-1001-2509/43147-сонли ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “T dbirk rlikni riv jl ntirish k m ni si” акциядорлик жамияти ҳисобидан Олий суд депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик этувчи Н.Сангиров ҳайъат аъзолари Б.Исаков А.Сувонқулов 4