← Назад
Решение #2890687 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13414-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 6 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Б.Абдурахманов (2025 йил 24 апрелдаги 01-1281/14-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ N RGY DIGI L” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 168 634 879,7 сўм муддати ўтган асосий қарз ва
85 181 793,92 сўм фоиз, жами 253 816 673,62 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармасининг (палата) даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик
жамияти (даъвогар/банк) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий
судига “ N RGY DIGI L” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар)га
нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан
168 634 879,7 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 85 181 793,92 сўм фоиз, жами
253 816 673,62 сўм ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогарнинг Сирдарё вилоят бўлими ва жавобгар
ўртасида 2024 йил 16 август куни тузилган 1-сонли кўчмас мулк олди-сотди
шартномасига асосан жавобгар банкга тегишли бинони сотиб олиш шарти
билан 3 йил муддатга 1 666 980 000 сўмлик шартнома имзоланганлиги,
жавобгар томонидан қарздорликни шартноманинг ажралмас қисми бўлган
муддатли мажбуриятнома бўйича йилма-йил тўлаб борилишига келишилган
бўлса-да, тўловларини ўз муддатида амалга оширмай келганлиги натижасида
2025 йил 7 август ҳолатига график бўйича 168 634 879,7 сўм муддати ўтган
асосий қарз ва 85 181 793,92 сўм фоиз, жами 253 816 673,62 сўм қарздорлиги
вужудга келганлиги, жавобгар бу ҳақида бир неча маротаба ёзма равишда
огоҳлантирилган бўлса-да, қарздорликни сўндириш юзасидан зарур чоралар
кўрилмасдан келганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан судга даъво
ариза киритилгандан сўнг 74 172 679.7 сўм муддати асосий қарз ва
295 547,89 сўм фоиз қарздорлиги сўндирилганлигини баён қилиб, даъво
аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида ишни иштирокисиз
кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда —ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар ва палата вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
—ФК) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024
йил 16 августда тузилган 1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасидан
келиб чиққан.
Шартномага мувофиқ, банк ўзига тегишли бўлган Сирдарё вилояти,
Гулистон тумани, Мевазор МФЙ, Хондамир кўчаси, 11-уйда жойлашган
“Чойхона, сартарошхона ва ёрдамчи бинолар”ни тасарруф этиш ҳуқуқисиз
3 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги
асосий фоиз стакасида 1 666 980 000 сўм қийматда сотиш, жавобгар эса мазкур
шартнома шартлари асосида кўчмас мулкни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномаси бўйича бир
тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига мувофиқ
тўловларини амалга оширмаган. Натижада 2025 йил 7 август
ҳолатига 168 634 879,7 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 85 181 793,92 сўм
фоиз, жами 253 816 673,62 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Суд муҳокамаси давомида, даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг
жавобгар томонидан 2025 йил 3 октябрда 74 172 679,7 сўм муддати ўтган
асосий қарз ва 295 547,89 сўм фоиз қарздорлиги сўндирилганлиги, қолдиқ
қарздорлик94 462 200 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 84 886 246,03 сўм
фоиз, жами 179 348 446,03 сўмни ташкил этиши аниқланди.
Юқорида қайд этилганларга асосан, жавобгар ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажармаганлиги сабабли, суд палатанинг даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг жавобгар
томонидан қарздорлик сўндирилганлиги инобатга олиб, ушбу талабни қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 94 462 200 сўм
муддати ўтган асосий қарз ва 84 886 246,03 сўм фоиз, жами 179 348 446,03 сўм
қарздорликни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бишинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб,
253 816 673,02 сўм даъво баҳосининг 2 фоизи, яъни 5 076 333,47 давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин
Жавобгар “ N RGY DIGI L” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига
94 462 200 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 84 886 246,03 сўм фоиз, жами
179 348 446,03 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 5 076 333,47 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
judg
d
М.А. Холиков