← Назад
Решение #2891081 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 649 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4725-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 06 октябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
А.Мисиров (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.Қурбонов (ишончнома
асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг “SHER B D IRRIG TSIY
K N L
QURILISH” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган, жавобгар
“СТРОЙ МОНТАЖ ИНВЕСТ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
52.011.652 сўм миқдоридаги кафолат суммаси ҳамда ҳисоб-фактурадан қолиб
39.302.746 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) “SHER B D IRRIG TSIY
K N L QURILISH” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида киритган, жавобгар “СТРОЙ МОНТАЖ ИНВЕСТ”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан
52.011.652 сўм миқдоридаги кафолат суммаси ҳамда ҳисоб-фактурадан қолиб
39.302.746 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
билдирилган талабни қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабларига нисбатан эътироз билдириб, шартномада кўзда тутилган пудрат
ишларини бажарилиши жараёнида жавобгар ходимлари томонидан даъвогарга
қурилишга зарур бўладиган қурилиш материаллари тақдим этилганлигини,
бироқ бу бўйича ҳужжатлар мавжуд эмаслигини маълум қилиб, даъвони рад
этишни сўради.
Палата судга ёзма равишда мурожаат қилиб, суддан ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида киритган
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
2
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар – ёрдамчи пудратчи ва жавобгар – бош
пудратчи ўртасида “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Дашнаобод
каналининг ПК174+00 қисмида гидротехник иншоотини (Перепад)
“Кулпистасой” сувларидан ҳимоялаш” ишлари бўйича умумий қиймати
1.040.233.041 сўм бўлган 2023 йил 02 августда тузилган 02/23-сонли пудрат
шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) тузилган.
Шартнома талабига асосан бош пудратчи (жавобгар) ёрдамчи пудратчи
(даъвогар)га шартнома бўйича бажарилган ишлар қиймати амалга ошириши
белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида эса, ёрдамчи пудратчи томонидан қурилишмонтаж ишлари 2023 йилнинг декабрига қадар тугалланиши зарурлиги қайд
қилинган.
Шартноманинг 5.2-бандида ёрдамчи пудратчи – даъвогар томонидан
бажарилган қурилиш ишлари учун тақдим этилган ҳисоб-фактуралар асосида
жавобгар – бош пудратчи тўловларни амалга ошириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 631-моддасининг биринчи қисмига кўра пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига
биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига
белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Шартномага кўра, даъвогар
томонидан жами 1.040.233.041 сўм
миқдоридаги қурилиш пудрат ишлари бажарилган бўлсада, жавобгар
томонидан ҳисоб-фактураларга асосан бажарилган ишлар бўйича 39.302.746
сўм миқдоридаги пул маблағи тўланмасдан қолган.
Бундан ташқари, даъвогар “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги
Дашнаобод каналининг ПК174+00 қисмида гидротехник иншоотини (Перепад)
“Кулпистасой” сувларидан ҳимоялаш” қурилиш объекти 2023 йил 24 октябрда
23-23-сонли далолатномасига давлат қабул қилиш ҳайъати томонидан
фойдаланиш учун қабул қилинган ва қурилиш-монтаж- ишларининг кафолат
паспортига асосан 2023 йилнинг 01 октябридан бошлаб 12 ой мобайнида
кафолатланиши белгиланган.
Бинобарин, шартноманинг 11.2-бандида жавобгар (бош пудратчи)
қурилиш -монтаж ишлари фойдаланишга қабул қилиниб, кафолат муддати
ўтгандан сўнг ишлар қийматининг 5 фоизи миқдорида кафолатли тўловларнинг
амалга оширилиши белгиланган.
3
ФКнинг 649-моддасига кўра, агар пудрат шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати буюртмачи бажарилган иш
натижасини қабул қилган ёки қабул қилиши лозим бўлган пайтдан ўта
бошлайди.
Аниқланишича, қурилиш-монтаж ишлари даъвогар-ёрдамчи пудратчи
томонидан тўлиқ бажарилган ҳамда қонунда ва шартномада белгиланган
кафолат муддати ҳам ўтиб бўлган.
Шу сабабли, даъвогар томонидан жавобгар бир нечта маротаба ёзма
равишда 52.011.652 сўм миқдоридаги кафолат суммаси ҳамда ҳисобфактурадан қолиб 39.302.746 сўм миқдоридаги асосий қарзни бартараф этиш
тўғрисида талабномалар жўнатилган.
Бироқ, жавобгар даъвогар олдидаги 52.011.652 сўм миқдоридаги кафолат
суммаси ҳамда ҳисоб-фактурадан қолиб 39.302.746 сўм миқдоридаги асосий
қарзни бартараф этиш чораларни кўрмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 52.011.652 сўм миқдоридаги
кафолат суммаси ҳамда ҳисоб-фактурадан қолиб 39.302.746 сўм миқдоридаги
асосий қарзи юзага келган.
Ушбу ҳолатлар тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, судга тақдим
этилган ва ишда мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак ва учинчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
Шу сабабли суд, палатанинг даъвогар манфаатида киритган, жавобгар
ҳисобидан 52.011.652 сўм миқдоридаги кафолат суммаси ҳамда ҳисобфактурадан қолиб 39.302.746 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекс 118-моддаси
биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “SHER B D IRRIG TSIY K N L QURILISH”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
4
Жавобгар “СТРОЙ МОНТАЖ ИНВЕСТ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “SHER B D IRRIG TSIY
K N L QURILISH”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига жами 91.314.398 сўм миқдоридаги
қарздорлик, яъни 52.011.652 сўм миқдоридаги кафолат суммаси ҳамда ҳисобфактурадан қолган 39.302.746 сўм миқдоридаги асосий қарз, шунингдек
олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “СТРОЙ МОНТАЖ ИНВЕСТ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1.826.288 сўм миқдоридаги давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар “СТРОЙ МОНТАЖ ИНВЕСТ” масъулияти чекланган
жамиятидан Ўзбекистон Ресупубликаси Олий судининг депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм миқдоридаги
суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатларда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов