Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13366 Дата решения 06.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SIRD RY SUV ` IN I
Source ID dcebaec8-0710-45b3-9f73-b4781de16862 Claim ID PDF Hash 99dddbb780a52fda... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13366-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 6 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Шодмонов (2025 йил 3 январдаги ГЕ-06/0008-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Исоқов (2025 йил 10 июлдаги ишончнома асосида) иштирокида,даъвогар “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SIRD RY SUV ` IN I” акциядорлик жамияти ҳисобидан 64 635 110,92 сўм асосий қарздорлик ва 6 041 842,48 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ ududi l ktr t rm ql ri” АЖ (даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “SIRD RY SUV ` IN I” акциядорлик жамияти (жавобгар) ҳисобидан унга етказиб берилган электрэнергия учун 64 635 110,92 сўм асосий қарз ва 6 041 842,48 сўм пеня ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 3 январдаги 010022-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги, жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига 64 635 110,92 сўм асосий қарздорлик ва 6 041 842,48 сўм пеняни ташкил қилиши, даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф қилиш борасида талабнома берган бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф қилмаганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йилнинг 1 сентябрга қадар 64 635 110,92 сўм асосий қарз ҳисобланганлиги, бироқ жавобгар томонидан 2025 йилнинг 16-30 сентябрь кунлари жами 190 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига ҳисобланган 64 635 110,92 сўм асосий қарз ва 6 041 842,48 сўм пеня тўлиқ сўндирилганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, қарздорлик сўндирилганлиги баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига 64 635 110,92 сўм асосий қарзи ва 6 041 842,48 сўм пеня вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган. Шу сабабли даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 64 635 110,92 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахс вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан 2025 йилнинг 16-30 сентябрь кунлари жами 190 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига ҳисобланган 64 635 110,92 сўм асосий қарз ва 6 041 842,48 сўм пеня тўлиқ сўндирилганлиги аниқланди. Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 64 635 110,92 сўм асосий қарз ва 6 041 842,48 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қарздорлик даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг сўндирилганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бишинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги ЎзбекистонРеспубликаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво баҳоси 70 676 953,8 сўмнинг 2 фоизи, яъни 1 413 539,08 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаниқаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SIRD RY SUV ` IN I” акциядорлик жамияти ҳисобидан: - “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 1 413 539,08 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков