← Назад
Решение #2891434 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 275 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10214-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – М.Холиков
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – Н.Сангиров
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 3 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Сувонқулов ва
Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг
суд мажлиси котиблигида, даъвогар “GULISTON G` LL
KL STER”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш суд бошқарувчиси А.Эшонқулов,
жавобгар вакиллари Ж.Усманов, Р.Юсупов (ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар “ UZ FF R G YBULL TU F SI” фермер хўжалиги манфаатида
Сирдарё вилояти фермерлар Кенгаши томонидан томонидан Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарорига
нисбатан берилган апелляция шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда,
суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“GULISTON G` LL
KL STER” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш суд бошқарувчиси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ UZ FF R G YBULL
TU F SI” фермер хўжалиги фермер хўжалигидан (кейинги ўринларда
“жавобгар” деб аталади) 48 760 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда “биринчи
инстанция суди” деб юритилади) 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан ишга
Гулистон туман фермерлар Кенгаши низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
48 760 000 сўм асосий қарз ундирилган.
Сирдарё вилояти фермерлар Кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш” деб
юритилади) жавобгар манфаатида судга апелляция шикояти билан мурожаат
қилиб, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва
даъвони қаноатлантиришни рад этиш юзасидан янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Кенгаш суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади ва шикоят юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)
274-моддасининг тўртинчи қисми талаби доирасида, ишни даъвогар ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари судга ариза тақдим
этиб, унда апелляция шикоятидан воз кечишни билдирди.
Даъвогар вакили ариза бўйича эътирози йўқлигини маълум қилди.
ИПКнинг 275-моддасининг биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти
берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
ундан воз кечишга ҳақлилиги белгиланган.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан апелляция
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади.
Шу боис, судлов ҳайъати жавобгар апелляция шикоятидан воз кечганлиги
сабабли апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати давлат божи ундириш масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарорининг 3-банди учинчи қисмига кўра, Кенгаш фермер
хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши ва бунда даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмаслигини инобатга
олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 195, 273, 275-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
“ UZ FF R G YBULL TU F SI” фермер хўжалиги манфаатида
Сирдарё вилояти фермерлар Кенгашининг апелляция шикояти бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Апелляция инстанциясига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
жавобгар зиммасида қолдирилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажрим устидан тарафлар Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
ҳайъат аъзолари:
//
И.Матмуратов
А.Сувонқулов
Н.Сангиров