← Назад
Решение #2891443 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| исман воз кечишнинг ИПК | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4769-сонли иш
АЖРИМ
(даъводан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Оқолтин тумани
2025 йил 03 октябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар
“СОҲИЛДАГИ ҚУШЛАР” фермер хўжалигига нисбатан 52.205.000 сўм асосий
кредит қарзи ва 2.926.529 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
Н.Жовбасаров (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банки манфаатида судга
мурожаат қилиб, жавобгар “СОҲИЛДАГИ ҚУШЛАР” фермер хўжалиги
52.205.000 сўм асосий кредит қарзи ва 2.926.529 сўм муддати ўтган фоиз
қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ёзма ариза билан
мурожаат қилиб, унда даъводан воз кечганлигини билдирган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъводан
воз кечиш тўғрисидаги аризаси асосида иш юритишни тугатишни сўради.
Палата суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни ёзма равишда
сўраган.
Суд, ишда мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
даъвогарнинг
даъво(ариза)дан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПКнинг13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
2
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 13-сонли қарорининг
13-банди 6-8 хатбошига кўра, даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш,
даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳақидаги ёхуд
даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза судга ёзма равишда тақдим этилиши лозим.
Судларнинг эътибори даъводан воз кечиш қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги
ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмаслигига қаратилсин. Суд даъвогарга даъводан тўлиқ ёки
қисман воз кечишнинг ИПК 111-моддасининг бешинчи қисмида назарда
тутилган оқибатларни тушунтириши лозимлиги белгиланган.
ИПКнинг 110-моддаси 6-бандига асосан даъвогар даъвосидан воз кечган ва
суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар банк ва жавобгар фермер
хўжалиги ўртасида 2024 йил 24 январда тузилган Р-4226/24-сонли кредит
шартномаси тузилиб, унга асосан даъвогар банк жавобгар фермер хўжалигига
пахта ҳосилини етиштириш ва йиғиб териб олиш харажатларини
молиялаштириш мақсадида 10 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 112.928.400
сўм кредит маблағи ажратилган.
Жавобгарга ажратилган кредит маблағлари ўз вақтида тўланмасдан
келганлиги сабабли даъвогар банк судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
52.205.000 сўм асосий кредит қарзи ва 2.926.529 сўм муддати ўтган фоиз
қарзини ундиришни сўраган.
Бироқ, суд муҳокамаси мобайнида даъвогар вакили томонидан даъво
аризадан воз кечишини маълум қилиб, суддан даъводан тўлиқ воз кечишни ва
аризани қабул қилишни сўраб, бу тўғрисида 2025 йил 29 августдаги ариза судга
тақдим этилган.
Даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз кечиш ҳақидаги 2025 йил 29 августдаги
аризасидан кўринишича, даъвогар даъводан тўлиқ, яъни жавобгар ҳисобидан
52.205.000 сўм асосий кредит қарзи ва 2.926.529 сўм муддати ўтган фоиз
қарзини ундириш тўғрисидаги талабларидан тўлиқ воз кечган.
Суд, даъвогарнинг ихтиёрий асосларда даъводан тўлиқ воз кечиши қонун
ҳужжатларига хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб,
даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз кечишни қабул қилишни ҳамда иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19
декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида” 36-сон қарори 18-бандида даъвогар (даъвогар) арз қилган
талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан
қопланмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли, мазкур иш бўйича суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
3
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 110, 111, 118, 157, 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Даъвогар “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банкининг даъводан воз
кечиши қабул қилинсин.
Низо бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банки ҳисобидан
Республика бюджетига 1.102.631 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари даъвогар “АГРОБАНК”
акциядорлик тижорат банкининг зиммасида қолдирилсин.
Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов