← Назад
Решение #2891920 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| ЕКнинг | 461 | — | law | |
| рисидаги кодекс | 65 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5053-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 03 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман
ҳокимлигининг жавобгар “ZOKIRJON ZIYO HORVADOR” фермер хўжалиги
билан тузилган 09.09.2020 йилдаги 114-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025
йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ш.Деҳқонов, Сирдарё туман
қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили А.Абдуқодиров
(ишончнома асосида), Сирдарё туман Фермерлар кенгаши вакили
С.Худайшукуров (ишончнома асосида), Давлат кадастлар палатаси Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев (ишончнома асосида), туман
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили Қ.Давлатов,
туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
судга даъво киритиб, “ZOKIRJON ZIYO HORVADOR” фермер хўжалиги
(кейинги
ўринларда
жавобгар
деб
юритилади)
билан
тузилган
09.09.2020 йилдаги 114-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Сирдарё туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги
ажрими билан ишга Вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
бошқармаси жалб қилинган.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, Сирдарё
туман ҳокимининг 29.03.2019 йилдаги қарори билан “Соҳил” ҳудудидаги 112контурдаги 12,2 гектар ер майдони, шундан 11,5 гектар ер майдони чорвачилик
йўналишида 49 йил муддатга жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар ва
жавобгар ўртасида 09.09.2020 йилда 114-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, 2024 йил ноябр ойида агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими томонидан
жавобгарга қарашли ер майдонида ер ижара шартномаси бўйича мажбуриятлар
бажарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилганлиги, жавобгар томонидан шартнома
шартлари қўпол равишда бузилиб жавобгар 6,2 гектар ер майдонидан 2024 йил
ҳосили учун чорвачилик йўналишида фойдаланмасдан шоли экини экканлиги
аниқланганлиги, жорий йилнинг 11 сентябрь куни фермер хўжалигида қўшимча
ўрганиш ўтказилганда, фермер хўжалиги томонидан ер майдонига шоли
экканлик
ҳолати
аниқланганлигини,
ҳолат
юзасидан
далолатнома
расмийлаштирилганлиги,
жкилган
шоли
майдони
фототасвирга
туширилганлигини, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда
бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, жавобгар таклифга муносабат
билдирмаганидан кейин судга даъво киритилганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво талаби асоссизлигини, фермер
хўжалигига қарашли ер майдонидан доимий равишда чорвачилик йўналишида
фойдаланиб келганлигини, хусусан, беда, арпа ва бошқа чорва озуқалари экиб
келганлигини, асосий экиндан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида шоли
экканлигини, такрорий экин сифатида шоли экини экилиши қонунчиликка
зидмаслигини, аксинча, қўшимча даромад ва бўш ерлардан самарали
фойдаланиш ҳисобланишини, шу билан биргаликда ҳосилдорликни оширишга
хизмат қилишини, асосий экиндан бўшаган ер майдонига такрорий экин
сифатида шоли экиш мумкин эмаслигини тасдиқловчи биронта далил тақдим
қилинмаганлигини, мониторинг 2024 йил ноябрь ойида ўтказилганлиги ва ер
майдонида шоли экилганлик ҳолати қайд қилинганлиги, бу пайтда фақат
такрорий экин сифатида экилган шоли мавжуд бўлиши мумкинлигини
билдириб, асоссиз киритилган даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими вакили,
жавобгарга қарашли ер участкасида асосий экин тури сифатида чорва озуқаси
(ғалла, арпа) экиш белгиланганлигидан хабари борлигини, шартномадаги
ихтисослашувдан келиб чиқиб асосий экин экилгандан кейин, такрорий экин
сифатида бошқа экинлар экилишига йўл қўйилиши мумкинлигини, асосий
экиндан бўшаган ер майдонига такрорий экин сифатида шоли экилиши
тақиқланганлиги бўйича биронта норматив ҳужжат мавжудлигини
билмаслигини айтиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара
шартномаси 09.09.2020 йилда тузилганлигини, Узкад тизими дастуридан
2021 йил 19 июлда давлат рўйхатидан ўтганлигини билдирди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими вакили инспекция томонидан жавобгарга қарашли ер майдонида
2024 йил ноябрь ойида мониторинг ўтказилганлиги, ўтказилган мониторингда
жавобгар 6,2 гектар ер майдонига шоли экканлик ҳолати аниқланганлигини,
жавобгарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65моддаси учинчи қисмига кўра маъмурий жавобгарликка тортилганлигини
билдирди.
Сирдарё туман фермерлар кенгаши вакили жавобгар ва кенгаш ўртасида
аъзолик шартномаси тузилмаганлигини билдирди.
Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили судга
даъво киритилишидан, яъни 11.09.2025 йилда жавобгар хўжаликда туман
ветеринария бўлими мутахассислари томонидан мониторинг ўтказилганлиги,
мониторингда 30 бош қорамол, 18 бош қўй ва эчки, 3 бош от мавжудлиги, 12
гектар ер майдонида шоли мавжудлиги, шоли экилганлик ҳолати бўйича
фототасвирга туширилганлиги, судга даъво киритилгандан жавобгар фермер
хўжалигида қайта мониторинг ўтказилганлигини, мониторинг натижаларига
кўра, хўжаликда 30 бош қорамол, 18 бош қўй ва эчки, 3 бош от мавжудлиги
аниқланганлиги ва ушбу чорва ҳайвонлари идентификация қилинганлигини
билдирди.
Судда қатнашган прокурор катта ёрдамчиси ер ижара шартномаси
шартлари жавобгар томонидан қўпол равишда бузилганлиги ҳолати
аниқланмаганлиги, асосий экиндан бўшаган ер майдонига такрорий экин
сифатида экин экиш ёки экмаслик тадбиркорлик субъектининг ихтиёрида
эканлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини,
прокурор катта ёрдамчисининг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш
тўғрисидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона,
самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ
хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг
алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий
белгиланган
мақсадда
фойдаланишни
таъминлаш
ер
тўғрисидаги
қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса,
у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб
қўйилган кучга эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.
ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага
олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви
билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори
билан амалга оширилади, деб белгиланган.
ЕКнинг 461-моддаси “Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
участкаларининг ажратиладиган ўлчамлари” деб номланиб, ушбу модданинг 2бандига кўра, чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга
озуқа экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) —
суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1
гектар, яйловлар ва пичанзорлардан — камида 2 гектар ўлчамда ер майдони
ажратилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, Сирдарё туман ҳокимининг 2019 йил 29 мартдаги
1727-сонли қарори билан жавобгар фермер хўжалигига чорвачилик йўналишида
49 йил муддатга ижара учун ер майдони ажратилган. Ушбу қарор асосида
тарафлар ўртасида 2020 йил 09 сентябрда 114-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Соҳил
массивида жойлашган 12,2 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси чорвачилик қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 11,5 гектарни
ташкил қилиши қайд қилинган.
Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган, Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекциясининг туман бўлимининг 2024 йил 18 ноябрдаги
маълумотномасида инспекция томонидан Соҳил массивида фаолият юритаётган
“Зокиржон зиё чорвадор” фермер хўжалигида ердан самарали фойдаланиш
юзасидан мониторинг ўтказилганлиги, “Зокиржон зиё чорвадор” фермер
хўжалигига чорвачилик йўналишида фойдаланиш учун ҳоким қарори билан ер
ажратилганлиги, 2024 йил ҳосили учун чигит ўрнига 6,2 гектар ер майдонига
шоли, 6 гектар ер майдонига беда экин экилганлиги қайд қилинган.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан
жавобгар раҳбари 18.11.2024 йилда Ўзбекистон Республикаси маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан
жавобгарликка тортилган.
Кейинчалик, 10.12.2024 йилда туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги
бўлими, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё
туман бўлими, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими,
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, кадастрлар
палатаси туман бўлими, туман ДСИ ходимлари томонидан расмийлаштирилган
қўшимча ўрганиш далолатномасида жавобгар фермер хўжалиги 6,2 гектар ер
майдонида чорвачилик йўналишида фойдаланмасдан, шоли экини экиб, ердан
мақсадсиз фойдаланилаётганлиги бўйича далолатнома тузилган.
Судга даъво киритилишидан олдин, яъни 11.09.2025 йилда туман
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан жавобгар
хўжаликда туман мониторинг ўтказилган. Мониторинг маълумотноасида
жавобгар хўжаликда 30 бош қорамол, 18 бош қўй ва эчки, 3 бош от мавжудлиги,
12,2 гектар ер майдонида шоли экини мавжудлиги аниқланган.
Юқоридаги ўргаишларда жавобгар томонидан такрорий экин сифатида
шоли экилганлиги, асосий экин тури сифатида шартнома ихтисослиги бўйича
чорва озуқаси экилганлик ҳолатига аниқлик киритилмаган.
Шундай бўлса-да, Сирдарё туман ҳокимлиги ишчи гуруҳининг 2025 йил
12 февралдаги хулосасида, “ZOKIRJON ZIYO HORVADOR” фермер хўжалиги
томонидан 16,9 гектар ер майдонидан пахта-ғаллачилик йўналишида
фойдаланмасдан шоли экини экиб ер майдонидан мақсадсиз фойдаланиб
келаётганлиги учун “ZOKIRJON ZIYO HORVADOR” фермер хўжалиги ва
туман ҳокимлиги ўртасида 09.09.2025 йилдаги 114-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан ижобий хулоса
берилган. Шунингдек, 2025 йил 28 мартдаги Сирдарё туман халқ депутатлари
кенгаши томондан жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор
қилишга розилик берилган.
Бироқ, жавобгар хўжалик фаолияти тўлиқ ўрганилмасдан, чорвачилик
ихтисослиги бузилганлиги ҳолати аниқлаштирилмасдан, жавобгар асосий экин
тури сифатида чорва озуқаси эккан ёки экмаганлик ҳолатини
аниқлаштирмасдан, такрорий экин сифатида шоли эккан жавобгарга ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш бўйича
таклиф хати юборилган. Таклиф хатига жавобгар томонидан муносабат
билдирилмаган.
Шундан кейин даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар 12 гектар ер
майдонининг 6,2 гектар қисмидан чорвачилик йўналишида фойдаланмасдан,
шоли экканлиги учун ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби билан судга
даъво киритган.
Ўзбекистон Республика Президентининг 17.06.2019 йилдаги ПФ-5742-сон
фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан
самарали фойдаланиш Концепциясининг қишлоқ хўжалиги ерларидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўналишида қишлоқ хўжалиги учун
мўлжалланган ерлардан бир мавсумда камида иккита ҳосил олиш чораларини
кўриш, ушбу мақсадга эришиш учун тезпишар экинлар уруғи, кўчатлар,
минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа турдаги ресурслар билан
барқарор таъминлаш тизимини яратиш асосий мақсадлардан бири ҳисобланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 йилдаги
709-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш
тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги
қарорига кўра, оралиқ экиш — экин майдонларини асосий экинлардан
бўшагандан кейин ҳамда боғ-ток қатор ораларига экин экиб вақтинча
фойдаланиш ҳисобланади.
Бироқ, иш ҳужжатлари, ишда иштирок этувчиларнинг кўрсатмаларидан
аниқландики, жавобгар экин майдонлари асосий экинлардан бўшагандан кейин
такрорий экин сифатида ер майдонига шоли эккан.
Даъвогар эса, асосий экин тури экилганлик ҳолатига аниқлик киритмаган
ҳамда жавобгар билан ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво
киритган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар асосий экин тури сифатида ер
майдонига шоли экканлик ҳолатини ёхуд такрорий экин сифатида шоли экишга
чеклов борлигинитасдиқловчи ҳужжатларни, даъво талаби асослилигини
тасдиқловчи далилларни тақдим қила олмади
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг жавобгар билан тузилган 09.09.2020 йилдаги
114-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор
қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши лозим.
Суд даъво талаби асоссиз бўлганлиги, даъвони қаноатлантириш рад
қилинганлиги сабабли суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни,
даъвогардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни,
почта харажати даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга
олишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлигининг “ZOKIRJON ZIYO HORVADOR” фермер
хўжалиги билан тузилган 09.09.2020 йилдаги 114-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво
аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Сирдарё туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Сулайманбекова