Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13040 Дата решения 03.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ш.Норқўзиева Ответчик / Подсудимый Ш.Норқўзиева
Source ID 5db4cb99-f18f-4b1c-a112-9e823f55cc6d Claim ID PDF Hash ab21628941f03e9b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13040-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 03 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Норқўзиева (ишончнома асосида) иштирокида, Ш.Норқўзиева нинг даъвогар “Ш.Норқўзиева” МЧЖ манфаатида жавобгар “Ш.Норқўзиева” МЧЖ ҳисобидан 27 130 000 сўм асосий қарз ва 5 426 000 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ш.Норқўзиева нинг даъвогар “Ш.Норқўзиева” МЧЖ (даъвогар ёки МЧЖ) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ш.Норқўзиева” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 27 130 000 сўм асосий қарз ва 5 426 000 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2024 йил 13 июнда тузилган 82-сонли шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ва 13.06.2024 йилдаги 272-сонли хисобварақ фактураси билан 5 800 000 сўмлик, 25.06.2024 йилдаги 284-сонли хисобварақ фактураси билан 11 200 000 сўмлик, 25.06.2024 йилдаги 283-сонли хисобварақ фактураси билан 10 130 000 сўмлик махсулот етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд юқоридагиларга асосан 27 130 000 сўм асосий қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 5 426 000 сўм миқдорида пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талбларидан келиб чиққан ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини ҳамда даъвогар томонидан пул маблағларини талаб қилган муддатларни инобатга олиб пеня суммасини 4 340 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ш.Норқўзиева” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ш.Норқўзиева” МЧЖ фойдасига 27 130 000 сўм асосий қарз, 4 340 000 сўм пеня ва 41 200 сўм суд харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Ш.Норқўзиева” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 651 120 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья (имзо) Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри ________________ 2 И.А.Юсупов 4-1201-2501/13040-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 03 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Норқўзиева (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “N N -G LD R DU ” МЧЖ манфаатида жавобгар “ I UR U GR U ” МЧЖ ҳисобидан 27 130 000 сўм асосий қарз ва 5 426 000 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ I UR U GR U ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “N N -G LD R DU ” МЧЖ фойдасига 27 130 000 сўм асосий қарз, 4 340 000 сўм пеня ва 41 200 сўм суд харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ I UR U GR U ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 651 120 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.А.Юсупов 3