Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/11135 Дата решения 03.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Н.Отақулова Ответчик / Подсудимый Н.Отақулова
Source ID 90347215-1f6d-4ce3-a8fa-f831bb29b0da Claim ID PDF Hash 5e81e4779a81731e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/11135-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 3 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокуратураси прокурор ёрдамчиси Н.Отақулова жавобгар вакили Н.Отақулова ҳамда Н.Отақулова иштирокида, даъвогар Н.Отақулова нинг жавобгар “Н.Отақулова” фермер хўжалиги билан тузилган 2021 йил 11 мартдаги 653-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Н.Отақулова (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) туман ҳокимлиги) “Н.Отақулова” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) фермер хўжалиги)га нисбатан Н.Отақулова туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 11 март тузилган 653-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш сўралган. Бунга асос сифатида 13,5 гектар ер майдонига озуқа екини экилиши ўрнига шоли экилганлиги ва солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжудлиги кўрсатиб ўтилган. Суднинг 2024 йил 14 декабрдаги ажрими билан ишга Н.Отақулова ва Н.Отақулова низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Бугунги суд мажлисида учинчи шахслар ҳамда даъвогар вакиллари иштирок этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар туман хокимлиги вакили аввалги суд муҳокамасини тарафлар низони муроса йўли билан ҳал этиши учун қолириб туришни сўраган ҳамда кейинчалик суд муҳокамаси қолдирган бўлса-да, кейинги суд мажлисларида ўз иштирокини таъминламади. Аммо даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида ёзма фикр қолдирган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, жавобгарга нисбатан хеч қандай режа қўйилмаганлигини, озуқа сифатида бошоқли дон экканлигини, солиқ қарздорлиги тўлиқ тўланганлигини, туман хокимлиги томонидан қўйилган талаб бажарилган ҳолда ер майдонини қисман туман захирасига топшириш тўғрисида нотариал ариза берганлигини, бугунги кунда давлат насилчилик реестрида 258 та қора мол давлат рўйхатидан ўтганлигини, ер мадони олиб қўйилса озуқа масаласи муаммо бўлишини билдириб, даъво аризасини рад этишни сўради. Прокурор фермер хўжалиги кўп тармоқли эканлигини ҳамда бугунги кунда давлат насилчилик реестрида 258 та қора мол давлат рўйхатидан ўтганлигини, ер мадони олиб қўйилса озуқа масаласи муаммо бўлишини билдириб, даъво аризасини рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар (фермер хўжалиги) ва туман ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 11 мартда 653-сонли ижара шартномаси имзоланиб, 49-йил муддатга 30 гектар ер майдони кўп тармоқли ФХ учун ижарага берилган ва шартнома белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган. Ер ижара шартномасининг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини мазкур шартноманинг 2-бандига мувофиқ сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда), ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиши, ишлаётган ирригация ва мелиоратив тармоқларни, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш, бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ерни ижарага олувчилар ва ер участкалари мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузмаслик, белгиланган шакллардаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш, бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчиларга, ерни ижарага олувчиларга ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда тўлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш, архитектурашаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан 2 қурилишга рухсат олиш ва лойиҳани архитектура органлари билан келишиш, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган. Ер ижара шартномасининг 17-банди талабларига кўра, ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалик экинлари экилганда, агар ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаса ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам шартнома бекор бўлиши қайд этилган. Даъво аризасида баён этилишига кўра, жавобгар 13,5 гектар ер майдонига озуқа екини экилиши ўрнига шоли экилганлиги ва солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжудлиги кўрсатиб ўтилган. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари томонидан тайёрланган маълумотга кўра, 14,2 гектар ер майдони шоли экиш учун тайёрланган. Тайёрланган ишдаги барча маълумотларда ер майдони турли хил рақамларда кўрсатилиб ер шоли экиш учун тайёрланганлиги қайид этилиб ўтилган. Мазкур холатлардан келиб чиқиб жавобгар томонидан ер ижараси шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги боис, туман қишлоқ хўжалик бўлими томонидан даъвогарга жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза киритиши тўғрисида тақдимнома киритган. Даъвогар томонидан жавобгарга ҳамда 2025 йил 28 майда ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида таклиф хати юборилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 382-моддаси иккинчи қисмига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома ва таклиф хатлари ўз ўрнида эътироз билдирилган ва судда барча ҳолатга ойдинлик киритилишини сўраган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси талабларига кўра, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда, қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида 3 фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. ФКнинг 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 12 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида”ги 115-сон Қарорининг 7-бандида, фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши иқтисодий судларга тушунтирилган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. 4 Суднинг ажримлари билан ва телефон орқали бир неча бор суд мажлисида даъвогар иштирокини таъминлаш ва суд муҳокамасида иштирок этиш, мавжуд далилларга суд муҳокамасида ойдинлик киритиш сўралган бўлса-да, даъвогар суд муҳокамасида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ваҳоланки, ер ижара шартномаси талаблари ҳамда туман хокимининг қарорида ер ФХга кўп тармоқли ФХ ташкил қилиш учун ажратилган. ФХ томонидан Y.G V.UZ платформасидан олиниб тақдим этилган маълумотга кўра, хўжалик тоифаси насилчилик эканлиги ҳамда 258 та бошли қорамоллар бор эканлиги кўрсатиб ўтилган. Суд бундай ҳолатда жавобгар шартнома мажбуриятларини бузмаган ва кўп тармоқли ФХга озуқа экинлари экиш тақиқланмаганлиги сабабли аризани рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, ИПК 118-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонун талабига мувофиқ, даъвогар юклашни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Н.Отақулова нинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Н.Отақулова ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Н.Отақулова вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Юсупов 5