Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/12600 Дата решения 03.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение .Муродов Ответчик / Подсудимый .Муродов
Source ID e6eabff8-665d-4f71-9174-3131446a7ba1 Claim ID PDF Hash ca78e1debfdc2222... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФК 735-моддаси ФК 735 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 736-моддаси бандида ФК 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
онунининг 36-моддаси онуни 36 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФК 279 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12600-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 3 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсуповнинг раислигида, Ж.Эгамова котибалигида, даъвогар вакили .Муродов, .Муродов (ишончнома асосида), жавобгар рахбари .Муродов ҳамда вакил .Муродов (ишончнома асосида) иштирокида, .Муродовнинг даъвогар “.Муродов” .Муродов манфаатида жавобгар “.Муродов” МЧЖ хисобидан 1 001 818,20 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, 75 905,10 АҚШ доллари миқдорида хисобланган фоиз қарзи, 184 000 АҚШ доллари миқдорида пеня, бундан ташқари 2 507 237 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, 519 232,98 евро миқдорида хисобланган фоиз қарзи, 16 497 880,76 евро миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни жавобгарга тегишли 14 комплектдан иборат ип ва калава ишлаб чиқарувчи ускуналар, 97 дона пахта толасидан ип калава ишлаб чиқариш ускуналари, .Муродов ҳудудида жойлашган юридик акт бўйича майдони 10056.27 кв.м., умумий майдони 7985.5 кв.м., фойдали майдони 2799.28 кв.м.дан иборат ип йигирув фабрикаси, юридик акт бўйича майдони 24700 кв.м., шундан 0002 литерда ип калава тикув цехи, 0003 литерда бостирма, 0008 литерда бостирма, 0009 литерда ишлаб чиқариш цехи, 0010 литерда бостирма, 0013 литерда бетон платформа, 0014 литерда сув сақлаш ховузи жами қурилиш майдони 10044.67 кв.м.дан иборат идора ва ип калава тикув цехи, ёрдамчи бинолардан иборат кадастр рақами 12:03:04:02:05:0360 бўлган бино ва кадастр рақами 12:03:04:02:05:0359 бўлган биноларгаердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиш тўғрисидани даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: .Муродов (кейинги ўринларда – палата) даъвогар .Муродов (кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки банк) манфаатида .Муродов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “.Муродов” МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобидан 1 001 818,20 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит, 75 905,10 АҚШ доллари миқдорида хисобланган фоиз, 184 000 АҚШ доллари миқдорида пеня, бундан ташқари 2 507 237 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит, 519 232,98 евро миқдорида хисобланган фоиз, 16 497 880,76 евро миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарздорликни (шундан, 25.06.2019 йилдаги 06/05-сонли кредит шартномасига асоан (14299-анкета бўйича) 81 818,20 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит, 3 230,51 АҚШ доллари миқдорида хисобланган фоиз, (24552-анкета бўйича) 304 089,05 евро миқдорида муддати ўтган кредит, 59 544,88 евро миқдорида хисобланган фоиз, 2 067 805,53 евро миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарздорликни; 14.01.2020 йилдаги 01-01-сонли кредит шартномасига асосан (22111-анкета бўйича) 959 175,95 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит, 85 931,65 евро миқдорида хисобланган фоиз, 959 176 евро миқдорида муддати келмаган кредит, (24565-анкета бўйича) 1 243 972 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит, 373 756,45 евро миқдорида хисобланган фоиз, 14 430 075,23 евро миқдорида муддати келмаган кредит қарздорликни; 23.12.2022 йилдаги 37821-сонли кредит шартномасига асосан (37821-анкета бўйича) 920 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит, 72 671,59 АҚШ доллари миқдорида хисобланган фоиз, 184 000 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш ҳамда ундирувни “.Муродов” МЧЖ га тегишли 14 комплектдан иборат ип ва калава ишлаб чиқарувчи ускуналар, 97 дона пахта толасидан ип калава ишлаб чиқариш ускуналари, .Муродов ҳудудида жойлашган юридик акт бўйича майдони 10056.27 кв.м., умумий майдони 7985.5 кв.м., фойдали майдони 2799.28 кв.м.дан иборат ип йигирув фабрикаси, юридик акт бўйича майдони 24700 кв.м., шундан 0002 литерда ип калава тикув цехи, 0003 литерда бостирма, 0008 литерда бостирма, 0009 литерда ишлаб чиқариш цехи, 0010 литерда бостирма, 0013 литерда бетон платформа, 0014 литерда сув сақлаш ховузи жами қурилиш майдони 10044.67 кв.м.дан иборат идора ва ип калава тикув цехи, ёрдамчи бинолардан иборат кадастр рақами 12:03:04:02:05:0360 бўлган бино ва кадастр рақами 12:03:04:02:05:0359 бўлган биноларга ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратиш сўраган. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили жавобгар томонидан кредит шартномаларида назарда тутилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни ҳамда илтимосномани рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан ўз эътирозини билдириб, жавобгарни соғломлаштириш бўйича ишчи гурух ташкил этилганлигини ҳамда низони хал этиш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, вақт беришни ҳамда даъвони рад этишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата суд мажлисига келмади ҳамда келмаганлик сабабларини судга маълум қилмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128,170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг банк манфаатида киритилган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Жавобгарнинг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириб туриш тўғрисидаги илтимосномаси асослантирилмаганлиги, қарздорлик узоқ муддат давомида тўланмаганлиги, бундан аввал ҳам қарздорликни ундириш тўғрисида суд ҳужжатининг мавжуд эканлиги ва ижрога қаратилганлиги сабабли суд илтимосномани рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 2019 йил 25 июндаги 06/05-сонли кредит шартномасига биноан банк томонидан карз олувчига .Муродов” банкидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан пахта толасидан ип-калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган йигирув ускуналарини сотиб олиш ва ўрнатиш мақсадида 3 052 200 (уч миллион эллик икки минг икки юз) евро миқдорида 6 ой urib r+1% хорижий банк маржаси +2% “.Муродов” маржаси тўлаш шарти асосида, 505 800 (беш юз беш минг саккиз юз) евронинг АҚШ долларидаги қиймати миқдорида 6 ой Lib r +4% устама фоиз +2 % “.Муродов” маржаси тўлаш шарти асосида 5 йил муддатга кредит ажратилиши келишилиб, амалда 3 056 814,66 евро миқдорида (24552-сонли анкета асосида) ва 571 503,42 АҚШ доллари миқдорида (14299-сонли анкета асосида) кредит маблағлари ажратилган. Шунингдек, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил 14 январдаги 01-01-сонли кредит шартномасига биноан банк томонидан карз олувчига .Муродов” банкидан жалб килинган маблағлар ҳисобидан пахта толасидан ип-калава ишлаб чикаришга мўлжалланган йигирув ускуналарини сотиб олиш ва ўрнатиш мақсадида 16 833 400 (ўн олти миллион саккиз юз ўттиз уч минг тўрт юз) евро миқдорида хизмат кўрсатишни молиялаштириш, 1 474 864 (бир миллион тўрт юз етмиш тўрт минг саккиз юз олтмиш турт) евро миқдорида эксперт кредит агентлиги харажатларини молиялаштириш инобатга олиниб, 9 йил муддатга, 12 ой имтиёзли даври асосида, 2 970 600 (икки миллион тўккиз юз етмиш минг олти юз) евронинг АҚШ долларидаги киймати микдорида 5 йил муддатга, 12 ой имтиёзли давр асосида йиллик 10 фоиз устама ҳамда 6 ой urib r +1% ҳорижий банк маржаси +2 % “.Муродов” маржаси тўлаш шарти билан кредит ажратилиши келишилиб, амалда 18 481 217,05 евро миқдорида (24565-сонли анкета асосида) ва 3 500 000 KIII доллари миқдорида (22111-сонли анкета асосида) кредит маблағлари ажратилган. Бундан ташқари, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 2022 йил 23 декабрдаги 37821-сонли кредит шартномасига биноан банк томонидан қарз олувчига пахта толасини сотиб олиш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр асосида йиллик .Муродов (3 ойлик)+9,5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 2 300 000 АҚІІІ доллари миқдорида кредит ажратилиши келишилиб, амалда 2 300 000 АҚІІІ доллари миқдорида (37821-сонли анкета асосида) кредит маблағлари ажратилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномалари шартларига кўра, карз олувчи кредит суммалари ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вактида тўлаб бориш мажбуриятини олган, шунингдек, кредитни ўз вақтида тўлаш тўғрисида белгиланган тартибда огохлантирилган бўлса-да, кредит тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги оқибатида қарз олувчининг банк олдида кредит қарздорлиги вужудга келган. Натижада 2025 йил 20 август ҳолатига жавобгарнинг АҚШ долларида ажратилган кредитлардан 1 001 818,20 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 75 905,10 АҚШ доллари миқдорида фоиз ва 184 000 АҚШ доллари миқдорида пеня ҳамда еврода ажратилган кредитлардан 2 507 237 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит карздорлик, 519 232,98 евро миқдорида фоиз ва 16 497 880,76 евро миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарздорликни ташкил этиб, шундан: - 2019 йил 25 июндаги 06/05-сонли кредит шартномасига асосан (14299анкета бўйича) 81 818,20 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит, 3 230,51 АҚШ доллари миқдорида хисобланган фоиз, (24552-анкета бўйича) 304 089,05 евро миқдорида муддати ўтган кредит, 59 544,88 евро миқдорида хисобланган фоиз, 2 067 805,53 евро миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарздорлиги; - 2020 йил 14 январдаги 01-01-сонли кредит шартномасига асосан (22111анкета бўйича) 959 175,95 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит, 85 931,65 евро миқдорида хисобланган фоиз, 959 176 евро миқдорида муддати келмаган кредит, (24565-анкета бўйича)1 243 972 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит, 373 756,45 евро миқдорида хисобланган фоиз, 14 430 075,23 евро миқдорида муддати келмаган кредит қарздорлиги; - 2022 йил 23 декабрдаги 37821-сонли кредит шартномасига асосан 920 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит, 72 671,59 АҚШ доллари миқдорида хисобланган фоиз, 184 000 АҚШ доллари миқдорида пеня қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар жавобгарни кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо ушбу мурожаатлар натижасиз қолдирилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан дастлаб судга берилган даъво аризаси бўйича Гулистон туманлараро иқтисодий суднинг 4-1201-2503/7858-сонли иши доирасида 2025 йил 15 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига кредит шартномалари бўйича АҚШ долларида ажратилган кредитлардан 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи ва еврода ажратилган кредитлардан 1 504 342,2 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилган. Суднинг юқорида қайд этилган ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда. Шундан сўнг, кредит қарздорликлари тўлиқ сўндирилмаганлиги, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги сабабли даъвогар 2025 йил 20 август ҳолатига қарздорликларини ундиришни сўраб судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бекор қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 5-банди иккинчи хат бошида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, 10-бандида ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмиданазарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчива иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосан суд, ундирилиши талаб этилган 1 001 818,20 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 75 905,10 АҚШ доллари миқдорида фоиз ва 184 000 АҚШ доллари миқдорида пеня ҳамда еврода ажратилган кредитлардан 2 507 237 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит карздорлик, 519 232,98 евро миқдорида фоиз ва 16 497 880,76 евро миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарздорлигини асосли деб ҳисоблайди. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов жадваллари, талабнома, маълумотнома, банк айланмаси, суднинг ҳал қилув қарори, тарафларнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шунингдек, палата ундирувни гаров объектига қаратишни сўраган. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 8 октябрда, 2021 йил 7 июлда нотариал тартибда тузилган гаров шартномаси ва 2021 йил 10 октябрда нотариал тартибда тузилган 202101461002238-сон билан қайд этилган гаров шартномасига қўшимча киритиш ҳақидаги келишув битимига асосан жавобгарга тегишли 14 комплектдан иборат ип ва калава ишлаб чиқарувчи ускуналар, 97 дона пахта толасидан ип калава ишлаб чиқариш ускуналари, .Муродов ҳудудида жойлашган юридик акт бўйича майдони 10056.27 кв.м., умумий майдони 7985.5 кв.м., фойдали майдони 2799.28 кв.м.дан иборат ип йигирув фабрикаси, юридик акт бўйича майдони 24700 кв.м., шундан 0002 литерда ип калава тикув цехи, 0003 литерда бостирма, 0008 литерда бостирма, 0009 литерда ишлаб чиқариш цехи, 0010 литерда бостирма, 0013 литерда бетон платформа, 0014 литерда сув сақлаш ховузи жами қурилиш майдони 10044.67 кв.м.дан иборат идора ва ип калава тикув цехи, ёрдамчи бинолардан иборат кадастр рақами 12:03:04:02:05:0360 бўлган бино ва кадастр рақами 12:03:04:02:05:0359 бўлган биноларга ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонунининг 36-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Мазкур ҳолда суд палатанинг ундирувни жавобгарга тегишли юқорида қайд этилган гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, палатанинг ушбу талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Палатанинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган 5 945 044 254,60 сўм давлат божи (судга даъво аризаси киритилган 2025 йил 4 сентябрь ҳолатига 1 АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан курси 12 374,55 сўм ҳамда ЕВРО 14 425,01 сўмни ташкил этган) ва 24 000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: .Муродовнинг даъвогар “.Муродов” АТБ манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “.Муродов” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “.Муродов” .Муродов фойдасига 1 001 818,20 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 75 905,10 АҚШ доллари миқдорида фоиз ва 184 000 АҚШ доллари миқдорида пеня ва 2 507 237 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, 519 232,98 евро миқдорида хисобланган фоиз қарзи, 16 497 880,76 евро миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарздорли ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 2020 йил 8 октябрда, 2021 йил 7 июлда нотариал тартибда тузилган гаров шартномаси ва 2021 йил 10 октябрда нотариал тартибда тузилган 202101461002238-сон билан қайд этилган гаров шартномасига қўшимча киритиш ҳақидаги келишув битимига асосан жавобгарга тегишли 14 комплектдан иборат ип ва калава ишлаб чиқарувчи ускуналар, 97 дона пахта толасидан ип калава ишлаб чиқариш ускуналари, .Муродов ҳудудида жойлашган юридик акт бўйича майдони 10056.27 кв.м., умумий майдони 7985.5 кв.м., фойдали майдони 2799.28 кв.м.дан иборат ип йигирув фабрикаси, юридик акт бўйича майдони 24700 кв.м., шундан 0002 литерда ип калава тикув цехи, 0003 литерда бостирма, 0008 литерда бостирма, 0009 литерда ишлаб чиқариш цехи, 0010 литерда бостирма, 0013 литерда бетон платформа, 0014 литерда сув сақлаш ховузи жами қурилиш майдони 10044.67 кв.м.дан иборат идора ва ип калава тикув цехи, ёрдамчи бинолардан иборат кадастр рақами 12:03:04:02:05:0360 бўлган бино ва кадастр рақами 12:03:04:02:05:0359 бўлган биноларга ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. Жавобгар “.Муродов” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 5 945 044 254,60 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов