← Назад
Решение #2893043 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5216-сонли иқтисодий иш
2025 йил 03 октябрь
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, С.Сайдановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “Садриддин” фермер хўжалиги ва қўшимча
жавобгар “Бахмал майин шамоли” фермер хўжалигидан солидар тартибда
15 270 153 сўм асосий қарз, 3 737 322 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили О.Турдиев (2025
йил 03 январдаги 11-0609-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“Садриддин” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)
ва қўшимча жавобгар “Бахмал майин шамоли” фермер хўжалиги (бундан кейинги
матнларда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)дан солидар тартибда
15 270 153 сўм асосий қарз, 3 737 322 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг манзили ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата, жавобгар, қўшимча жавобгар суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади, Бироқ, палата ишни унинг иштирокисиз кўришни
сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддаларига мувофиқ мазкур иқтисодий ишни палата, жавобгар ва қўшимча
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, жавобгар томонидан шартномада белгиланган график асосида тўловлар
амалга оширилмаганлиги, шу сабабли судга даъво киритилганлиги, бироқ судга
даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ
тўланганлигини билдириб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган даъвогар вакили
кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил
қилиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
ФК 597-моддаси биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида
тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни
соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш
бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “O'z gr lizing‘” АЖ
Сирдарё вилоят филиали жавобгарга “Лизинг олувчи” мақоми билан 2024 йил
16 июлдаги 24/10-4-257-сонли лизинг шартномасига асосан 1 (бир) дона “DONG
FENG DF404H” русумли трактор ҳамда 2024 йил 16 июлдаги 24/10-4-258-сонли
лизинг шартномасига асосан 1 (бир)дона “РН-3Х20”русумли омоч лизингга
етказиб берилган.
Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида
16.07.2024 йилда кафиллик шартномалари тузилиб, ушбу шартномага кўра,
қўшимча жавобгар лизинг олувчи-жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда лизинг берувчи-даъвогар олдида жавобгар
билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Лизинг олувчи жавобгар лизинг берувчи даъвогар билан тузилган лизинг
шартномасининг 4.2, 4.3-бандига асосан лизинг тўловларини шартноманинг
ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор ва муддатларда
тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, лизинг олувчи жавобгар томонидан
лизинг тўловлари белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида, 2025 йил
30 июнь куни ҳолатига 15 270 153 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан асосий
қарздорлик тўлиқ балтараф этилган ва бу ҳақда даъвогар маълумотнома тақдим
қилган.
Асосий қарздорлик қопланганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг
жавобгар ва қўшимча жавобгардан 15 270 153 сўм асосий қарздорликни ундириш
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномасининг 8.3.-бандига асосан
лизинг тўлови шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда
амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир
кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўланиши белгиланганлигини инобатга олган холда жавобгарга нисбатан
3 737 322 сўм пеня ҳисобланиб, уни ундиришни сўраган.
Қўшимча жавобгар 2024 йил 16 июлдаги кафиллик шартномалари билан
лизинг тўловлари юзасидан келиб чиқадиган мажбуриятларини ва ушбу тўловлар
ўз вақтида тўланмаслиги натижасида ҳосил бўлган пеняни тўлаб бериш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини
муҳокама қилиб, даъвогаринг жавобгар ва қўшимча жавобгардан 3 737 322 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ,Фуқаролик Кодексининг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим
бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги,
бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня тўлиқ ундирилиши жавобгар ва
қўшимча жавобгарнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши
мумкинлигини инобатга олиб, пеня ундириш даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, яъни жавобгар ва қўшимча жавобгардан 500 000 сўм пеня
ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ва қўшимча жавобгардан
500 000 сўм пеняни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини солидар
тартибда ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилишини инобатга олиб, 412 000 сўм давлат божи тўловини
жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда Республика бюджетига
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176, 180, 186-моддалари қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “Садриддин” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Бахмал майин
шамоли” фермер хўжалигидан солидар тартибда 15 270 153 сўм асосий қарз,
3 737 322 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Даъвогар “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“Садриддин” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Бахмал майин шамоли”
500 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Садриддин” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Бахмал
майин шамоли” фермер хўжалигидан солидар тартибда Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида,
апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
қилиниши(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Сулайманбекова