Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4285 Дата решения 02.10.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6e5c513b-8869-4a97-a20d-a73736263a97 Claim ID PDF Hash fb4adb015789de31... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПК 176 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4285-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья – У.Қурбонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Сувонқулов СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Гулистон шаҳри ҚАРОР 2025 йил 2 октябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исаков ва А.Сувонқуловлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шомуратованинг котиблигида, “АКБАР УМИД УЛУҒБЕК” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Турдиев, ишончли вакиллари Ю.Турдиев (2025 йил 5 августдаги 4-сонли ишончнома асосида), Р.Нарчебаев (2025 йил 5 августдаги 4-сонли ишончнома асосида), “ ududi l ktrt rm ql ri” акционерлик жамияти вакили П.Захидов (2025 йил 24 июлдаги 06/0745сонли ишончнома асосида), “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассиси Н.Товбаевлар иштирокида, “АКБАР УМИД УЛУҒБЕК” масъулияти чекланган жамияти томонидан Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан берилган апелляция шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ ududi l ktrt rm ql ri” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Акбар Умид Улуғбек” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 4 967 051 сўм асосий қарз, 2 394 368 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Сирдарё туманлараро иқтисодий суди (кейинги ўринларда матнда “биринчи инстанция суди” деб юритилади)нинг 2025 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 4 967 051 сўм асосий қарз, 2 394 368 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати, давлат бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилган. Жавобгар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришдан рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятида келтирган важларини такрорлаб, биринчи инстанция суди суд мажлисига чақирмаганлигини, даъвогардан фойдаланилаган электр энергияси бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслигини, даъвогар сохта ҳужжатлар билан хавога исроф бўлган электр ҳақини ундиришни сўраб судга мурожаат этганлигини, биринчи инстанция суди хам ушбу холатни урганмасдан хатога йўл қўйиб қарор қабул қилганлигини, шу сабабли суд ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони тўлиқ рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятга нисбатан ўз эътирозларини билдириб, жавобгарга унга тегишли бўлган трансформаторидан исроф бўлган электр энергия ҳақини сўраб судга мурожаат этишганлигини ва суд тўғри ва асосли қарор қабул қилганлигини, чунки жавобгар ўзига тегишли бўлган трансформаторидаги исроф бўлган электр энергияси ҳақини тўлаб бериши қонунда белгиб қўйилганлигини, жавобгар агар электр энергиясидан вақтинча фойдаланмаса бу ҳақида электр тармоқлари корхонасини огоҳ қилиб, уни вақтинча тармоқдан узиб қўйиш ҳуқуқига эга эканлигини, лекин жавобгарга тегишли бўлган тарнсформатор жавобгар ундан фойдаланмасада доимий равишда электр тармоқларига уланиб турганлигини, шу сабабли ушбу табиий йўқотилган электр ҳақини тўлаши лозимлигини маълум қилди. Суд мажлисига мутахассис сифатида таклиф этилган “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассиси тарафлар ўртасида бўлаётган низо билан танишиб чиқганлигини ва даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва амалдаги қонун талаблари асосида жавобгардан унга тегишли бўлган трансформатордан электр энергиясининг табиий исроф бўлиш ҳақини ундириш ҳақида тўғри талаб қўйилганлигини, чунки электр жихози кимни балансида бўлса, ушбу исроф бўлган электр қиймати ҳақи ушбу шахс томонидан тўлаши белгиланганлигини, бу ҳолатда жавобгар унга тегишли бўлган трансформатор ишлаб туриши оқибатида исроф бўлган электр энергияси қиймати(актив ва реактив)ни тўлаб бериши лозимлигини, чунки ушбу трансформатор унинг балансида бўлганлиги учун ундан фойдаланмаса уни тармоқдан узиб қўйиш учун у даъвогарга мурожаат этиши лозимлигини, бироқ мазкур ҳолатда жавобгар маълум бир муддат электр энергиясидан фойдаланмаган бўлсада трансформаторни тармоқдан учирмаганлигини, бу эса электр энергиясининг исроф бўлишига олиб келишини маълум қилди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, мутахассис фикрини тинглаб, апелляция шикоятида кўрсатиб ўтилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 2020 йил 14 апрелда тузилган 04166-сонли юридик шахслар учун электр таъминоти шартномасига асосан ўзаро шартномавий-ҳуқуқий муносабатда киришган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра корхона тармоқлар орқали электр энергиясини истеъмолчига етказиб бериши, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 6.1-бандида шартнома 2020 йил 31 декабргача бўлган муддатга тузилганлиги, шартнома муддати ўтиши билан, агар томонларнинг бирортаси уни муддатини узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза бермаган бўлса, у кейинги хар бир йилга узайтирилган ҳисобланади деб белгиланган. Ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган энергия йўқолишларини аниқлаш бўйича далолатномада жавобгарнинг балансида 100 кВа бўлган трансформатор мавжудлиги ва ундаги ойлик актив энергиянинг йўқолиши 550 кВт соатни ташкил этиши қайд этилган. Даъвогар томонидан 2024 йил 18 мартда жавобгарнинг электр энергиясидан қай тарзда фойдаланаётганлиги текширилганда жавобгар ўз балансидаги 100 кВА трансформаторни технологик исрофи бўйича ҳисобот бермаганлиги ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига зид равишда электр ускуналарини улаб олганлиги аниқланиб далолатнома тузилган ҳамда 2024 йил 20 март санаси билан жавобгарнинг балансидаги 100 кВа бўлган трансформаторнинг ўрнатилган санаси 2021 йил 16 августдан охирги текшириш куни 2024 йил 18 мартгача бўлган даврда технологик исрофи 6 155 449 сўмни ташкил этиши аниқланиб қайта ҳисоб-китоб расмийлаштирилган. Шундан сўнг тарафлар ўртасида ўзаро ҳисоб китобларни аниқлаштириш мақсадида одиндан тўланган электр энергияси ҳақлари чегириб қолинган ва жавобгарнинг электр энергиясидан фойдаланганлиги учун қарздорлиги мавжуд эмаслиги, фақат унга тегишли бўлган трансформатордаги технологик исрофгарчилик учун 4 967 051 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасида эса энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Энергия таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкинлиги назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-иловасида жавобгарнинг балансида 100 кВт бўлган трансформатор мавжудлиги ва ушбу трансформаторнинг ойлик актив энергиянинг йўқолишлари 550 кВт.соатни ташкил этиши қайд этилган. Бу эса жавобгарнинг иш фаолияти учун ишлатган электр энергиясидан ташқари, ўзининг балансида бўлган трансформатордаги технологик йўқотишлар учун ҳам ҳақ тўлашини англатади. Судлов хайъати бу ҳолатда биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган қонун нормалари ва шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгарнинг электр энергиясидан фойдаланганлиги натижасида ўзига тегишли бўлган қурилмадаги технологик йўқотишлар сабабли сарф бўлган энергия ҳақи 4 967 051 сўмни даъвогар фойдасига ундириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Қолаверса, судлов ҳайъати томонидан тарафлар ўртасида юзага келган низо юзасидан мутахассисларга ўрганиб, белгиланган тартибда маълумот бериш сўралганда “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассиси томонидан суд мажлисида жавобгарга қайта ҳисобланган энергия ҳақи технологик йўқотишлар ҳисобидан юзага келганлиги, ушбу шартлар эса электр таъминоти шартномасидан келиб чиққанлиги ва ҳисобланган энергия ҳақи суммаси асосли эканлиги маълум қилинган. Бундан ташқари тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ жавобгар электр энергия ҳақини олдиндан тўлаши лозимлиги, агар ишлатилган энергия ҳаққи бўйича қарздорлик юзага келса ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланиши ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Жавобгарнинг балансида бўлган трансформатордаги энергия сарфининг технологик йўқотишлар натижасида юзага келган 4 967 051 сўм қарздорлиги 2024 йил 20 мартда аниқланганлиги ва даъвогар пеня миқдорини белгилашда 2024 йил 20 мартдан судга даъво аризаси киритган кунгача бўлган яъни 2025 йил 24 июлга қадар 489 кунга ҳисоблаганлиги, бу эса 4 967 051 х 0,1 фоиз = 4 967 х 489 = 2 428 863 сўмни ташкил этиши билан даъвогарнинг жавобгардан 2 394 368 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабининг ҳам асосли эканлигини ва биринчи инстанция суди ушбу пеняни ундиришда тўғри ва асосли хулосага келганлигини кўрсатади. Бундан ташқари судлов хайъати жавобгар вакилларининг даъвогар асосий қарздорликни белгилашда электр энергияси ҳақини 900 сўмдан эмас, балки 450 сўмдан ҳисоблаши лозим эди деган важларини ҳам муҳокама қилиб, даъвогар томонидан жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги 2024 йил 20 мартда қайта ҳисоб китоб қилинганлиги ва уша вақтда амалда бўлган ВМнинг 22-сонли қарори бўйича нарх белгиланганлиги, “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМнинг ушбу қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотганлигини, бу эса даъвогар томонидан асосий қарздорликни белгилашда тўғри ва асосли хулосага келганлигини тасдиқлайди. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати жавобгар томонидан келтирилган важлар хеч қандай қонуний асосга эга эмаслигини, жавобгарнинг ўзини балансида бўлган трансформатордаги электр энергиясининг технологик йўқотиши натижасида қарздорлик юзага келганлиги ўз тасдиғини топганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартномада бундай ҳолатда технологик йўқотиш натижасида энергиянинг сарфланиши учун кетган харажатларни қурилма эгаси тўлаши назарда тутилганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Бинобарин, ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Бинобарин, ИПК 278-моддасининг биринчи бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати, даъвогар томонидан шикоятда келтирилган важлар ўз исботини топмаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276, 277, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л ад и: “АКБАР УМИД УЛУҒБЕК” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати “АКБАР УМИД УЛУҒБЕК” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози томонлар Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик қилувчи И.Матмуратов ҳайъат аъзолари Б.Исаков А.Сувонқулов