Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5206 Дата решения 02.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый МАЛИК
Source ID dadb5b3d-8f4e-4ddd-b4eb-e306293e76b0 Claim ID PDF Hash 0a28afe2b795f420... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги кодекснинг 65-моддаси рисидаги кодекс 65 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
ини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддаси ини тугатиш ушбу Кодекс 24 code_article
ЕКнинг 24-моддаси ЕКнинг 24 law
ЕКнинг 461-моддаси ЕКнинг 461 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5206-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 02 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “МАЛИК” фермер хўжалиги билан тузилган 03.10.2019 йилдаги 93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари О.Ҳакимов, Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили А.Абдуқодиров (ишончнома асосида), Сирдарё туман Фермерлар кенгаши вакили С.Худайшукуров (ишночнома асосида), Давлат кадастлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев (ишончнома асосида), туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили Қ.Давлатов, туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, ер майдонидан чорвачилик йўналишида фойдаланмасдан, чорва бош сонларини белгиланган меъёрларда кўпайтирмасдан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлиги учун “МАЛИК” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 03.10.2019 йилдаги 93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Сирдарё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, суднинг 2025 йил 24 сентябрдаги ажрими билан ишга Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси жалб қилинган. Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, Сирдарё туман ҳокимининг 13.09.2019 йилдаги 4923-сонли қарори билан Малик ҳудудидаги 418-контурдаги 9 гектар ер майдони чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар ва жавобгар ўртасида 03.10.2019 йилда 93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, 2024 йилнинг 23-24 апрель кунлари вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси ва бошқарма шўъба мудири томонидан жавобгар хўжаликдаги чорва озуқаси учун ажратилган ер майдонини хўжаликдаги мавжуд шартли чорва қорамоллари бош сонига мутаносиблиги ўрганилганлиги, бироқ, мониторинг кунлари фермер хўжалиги раҳбари топилмаганлиги, мониторинг ўтказиш имкони бўлмаганлиги, кейинчалик яна бир неча марта фермер хўжалигининг ер ижара шартномаси талаблари бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказилганлиги, ўтказилган мониторингларда жавобгар томонидан чорва моллар идентификация қилинмаганлиги ва бир қанча камчиликлар аниқланганлигини, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, жавобгар таклифга муносабат билдирмаганидан кейин судга даъво киритилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво талаби асоссизлигини, 2024 йилда ўтказилган мониторинг далолатномасида фермер хўжалиги раҳбари топилмаган, деб қайд қилиниб, хўжаликдаги чорва озуқаси учун ажратилган ер майдонларини хўжаликдаги мавжуд чорва моллари бош сонига мутаносиблик ҳолати ўрганилмаганлиги, шундай бўлса-да, шу далолатнома асосида ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича таклиф хати юборилганлиги, судга даъво киритилишидан олдин туман ветеринария бўлими мутахассислари томонидан жавобгар раҳбари иштирокида қайта мониторинг ўтказилганлиги, ушбу мониторингда 8 бош қорамол, 38 бош қўй ва эчки, 12 бош от мавжуд деб қайд қилинганлиги, аслида эса, чорва моллари бундан кўп бўлганлиги, қолган қорамоллар бошқа ҳудудда бўлганлиги сабабли ветеринария бўлими ходимлари чорваларни саноқдан ўтказишга бормаганлиги, бунга сабаб сифатида мутасаддилар идентификация қилинмаган молларни ҳисобга олиш шартмас, деган важларни келтирганлигини, хўжаликда бугунги кунда 17 бош қорамол, 34 бош қўй ва эчки, 12 бош от мавжудлигини, судга даъво киритилгандан кейин фермер хўжалигига қарашли чорва моллари идентификация қилинганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими вакили, жавобгарга қарашли ер участкасидан бу йил 2025 йил ҳосили учун 6 гектар ер майдонига пахта, қолган ер майдонига макка ҳамда такрорий шоли экилганлигидан хабари борлигини билдириб қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара шартномаси 03.10.2019 йилда тузилганлигини, Узкад тизими дастуридан 2024 йил 27-сентябрда давлат рўйхатидан ўтганлигини билдирди. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили жавобгарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси, яъни ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш юзасидан маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини билдирди. Сирдарё туман фермерлар кенгаши вакили жавобгарнинг ер ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан Кенгаш томонидан хулоса берилганлигини билдирди. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили 2024 йил 23-24 апрель кунлари жавобгарга қарашли фермер хўжалигида чорва озуқаси учун ажратилган ер майдонлари хўжаликдаги мавжуд шартли чорва моллари бош сонига мутаносиблиги ҳолатини ўрганиш учун вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари мониторинг ўтказиш учун борганликлари, бироқ фермер хўжалиги раҳбари топилмаганлиги сабабли чорваларни саноқдан ўтказиш имкони бўлмаганлигини, судга даъво киритилишидан олдин туман ветеринария бўлими мутахассислари томонидан қайта мониторинг ўтказилганлиги, мониторингда 8 бош қорамол, 38 бош қўй ва эчки, 12 бош от мавжудлиги аниқланганлиги, бироқ чорва ҳайвонлари идентификация қилинмаганлиги аниқланганлигини, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар фермер хўжалигида қайта мониторинг ўтказилганлигини, мониторинг натижаларига кўра, хўжаликда 17 бош қорамол, 34 бош қўй ва эчки, 12 бош от, жами 31,2 шартли бошни ташкил қилиши аниқланганлиги ва ушбу чорва ҳайвонлари идентификация қилинганлигини, шунингдек, жавобгарга ажратилган ер майдони мавжуд чорва бош сонига мутаносиб эканлигини, 9 гектар ер майдонига 30 та шартли бош чорва бўлиши етарлилигини, жавобгарнинг 31,2 шартли бош чорваси 9,3 гектар ерга мутаносиблигини (31,2*0,30=9,36 гектар) билдирди. Судда қатнашган прокурор катта ёрдамчиси ер ижара шартномаси шартлари жавобгар томонидан қўпол равишда бузилганлиги ҳолати аниқланмаганлиги сабабли суддан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор катта ёрдамчисининг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўрадаъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда “ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган. ЕКнинг 461-моддаси 2-банди тўртинчи хатбошида чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) — суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан — камида 2 гектар ўлчамда ер участкаси ажратилиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, Сирдарё туман ҳокимининг қарори билан жавобгар фермер хўжалигига чорва озуқаси учун 49 йил муддатга ижара учун ер майдони ажратилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2019 йил 03 октябрда 93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Малик СИУ массивида жойлашган 9 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган. Шартноманинг 2-бандида ер участкаси чорвачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган. Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 9 гектарни ташкил қилиши қайд қилинган. Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириши бошқармаси бош мутахассиси ва бошқарма шўъба мудири 2024 йил 23-24 апрель кунлари жавобгар фермер хўжаликдаги чорва озуқаси учун ажратилган ер майдонини хўжаликдаги мавжуд шартли чорва қорамоллари бош сонига мутаносиблигини ўрганиш учун борган. Бироқ, мониторинг кунлари фермер хўжалиги раҳбари топилмаган ҳамда фермер хўжалигининг белгиланган талаб асосида фаолият юритиши ўрганилмаган, хусусан, мониторинг куни хўжаликда мавжуд чорва моллари ҳисоботи шакллантирилмаган. Кейинчалик, 19.11.2024 йилда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан “Малик” фермер хўжалигида мавжуд чорва мол бош сонлари ва ажратилган экин майдонига мослиги мониторинг қилинган ва ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада хўжалик раҳбари мониторингга келмаганлиги ва чорва моллари саноқдан ўтказилмаганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сонли қарори талабларига кўра хўжаликка тегишли чорва моллари идентификация қилинмаганлиги қайд қилинган. 10.12.2024 йилда туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, кадастрлар палатаси туман бўлими томонидан расмийлаштирилган қўшимча ўрганиш далолатномасида жавобгар фермер хўжалиги 9 гектар ер майдонида чорвачилик йўналишида фойдаланмасдан, чорва бош сонларини белгиланган меъёрларда кўпайтирмасдан мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги қайд қилинган ва далолатнома тузувчилар томонидан имзоланган. Юқоридаги мониторингларда жавобгар фермер хўжалигида чорва озуқаси учун ажратилган ер майдони хўжаликдаги мавжуд чорва моллари сонига мутаносиблиги, чорва озуқаси экилиш ҳолатига аниқлик киритилмаган ҳолатида туман фермерлар кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жавобгар билан ер ижара шартномасини бекор қилиниши бўйича ижобий хулосалар берилган. Шунингдек, 2025 йил 28 мартдаги Сирдарё туман халқ депутатлари кенгаши томондан жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга розилик берилган. Бироқ, жавобгар хўжалик фаолияти тўлиқ ўрганилмасдан, чорвачилик ихтисослиги бузилганлиги ҳолати аниқлаштирилмасдан даъвогар томонидан жавобгарга ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш бўйича таклиф хати юборилган. Таклиф хатига жавобгар томонидан муносабат билдирилмаган. Судга даъво киритилишидан олдин, яъни 12.09.2025 йилда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан жавобгар фермер хўжалигида жавобгар раҳбари иштирокида хўжаликдаги мавжуд шартли чорва моллари бош сонига мутаносиблиги ўрганилган ҳамда хўжаликда мониторинг куни 8 бош қорамол, 38 бош қўй ва эчки, 12 бош от мавжудлиги, бироқ чорва моллари идентификация қилинмаганлиги аниқланган. Шундай бўлса-да, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар 9 гектар ер майдонидан чорвачилик йўналишидан фойдаланмасдан, чорва бош сонларини кўпайтирмасдан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлиги учун ер ижара шартномасини бекор қилиш талаби билан судга даъво киритган. Суд жараёнида жавобгар, 12.09.2025 йилдаги мониторингда мавжуд хўжаликда мавжуд чорва моллари тўлиқ саноқдан ўтказилмаганлиги, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари бошқа ҳудудда сақланаётган чорваларини ҳисобга олмаганлигини, чорвалар идентификация қилинмаганлиги сабабли бошқа ҳудудга бориб чорваларни саноқдан ўтказишга зарурат йўқлигини билдиришганлигини, аслида фермер хўжалигида чорва сони кўпроқлигини билдирган. Шундан сўнг, 02.10.2025 йилда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассиси Қ.Давлатов томонидан фермер хўжалигида қайта мониторинг ўтказилиб, фермер хўжалигида 17 бош қорамол, 34 бош қўй ва эчки, 12 бош от, жами 31,2 та шартли бош мавжудлиги аниқланган ҳамда мавжуд чорвалар идентификация қилинган. Ҳолат юзасидан мониторинг маълумотномаси расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Бироқ, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган фойдаланишнинг турига номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги исботини топмади, ҳамда чорва молларини кўпайтирмаганлик асоси билан ер ижара шартномасини бекор қилиш мумкинлиги асослантириб беролмади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар хўжаликдаги чорва озуқаси учун ажратилган ер майдони хўжаликдаги мавжуд шартли чорва қорамоллари бош сонига номутаносиблигини исботлаб беролмади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг жавобгар билан тузилган 03.10.2025 йилдаги 93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Суд даъво талаби асоссиз бўлганлиги, даъвони қаноатлантириш рад қилинганлиги сабабли суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни, даъвогардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни, почта харажати даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлигининг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Сирдарё туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова