← Назад
Решение #2893335 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 65 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| ЕКнинг | 461 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5205-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 02 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман
ҳокимлигининг жавобгар “SHO SANAM ON A RORJON” фермер
хўжалиги билан тузилган 23.12.2014 йилдаги 103-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
Ф.Эргашев, Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов,
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими вакили А.Абдуқодиров (ишончнома асосида), Сирдарё туман
Фермерлар кенгаши вакили С.Худайшукуров (ишончнома асосида), Давлат
кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев
(ишончнома асосида), туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
бўлими вакили Қ.Давлатов, туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров
иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
судга даъво киритиб, ер майдонидан чорвачилик йўналишида
фойдаланмасдан, чорва бош сонларини белгиланган меъёрларда
кўпайтирмасдан
белгиланган
мақсадда
фойдаланмаганлиги
учун
“SHO SANAM ON A RORJON” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) билан тузилган 23.12.2014 йилдаги 103-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Фермерлар кенгаши Сирдарё туман
бўлими, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси,
суднинг 2025 йил 24 сентябрдаги ажрими билан ишга Ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси жалб қилинган.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
Сирдарё туман ҳокимининг 20.02.2014 йилда 368-сонли қарори билан Ҳақиқат
ҳудудидаги 134q, 135q-контурдаги 11 гектар ер майдони чорвачилик
йўналишида 49 йил муддатга жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар
ва жавобгар ўртасида 23.12.2014 йилда 103-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, 2024 йилнинг 14 апрель
куни вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бош
мутахассиси ва бошқарма шўъба мудири томонидан жавобгар хўжаликдаги
чорва озуқаси учун ажратилган ер майдонини хўжаликдаги мавжуд шартли
чорва қорамоллари бош сонига мутаносиблиги ўрганилганлиги, бироқ,
мониторинг куни фермер хўжалиги раҳбари топилмаганлиги, мониторинг
натижасига кўра “ҳудудда чорва моллари йўқлиги ва ферма сотиб
юборилган”лиги қайд қилинганлиги, кейинчалик яна бир неча марта фермер
хўжалигининг ер ижара шартномаси талаблари бажарилиши юзасидан
мониторинг ўтказилганлиги, ўтказилган мониторингларда жавобгар
томонидан чорва моллар идентификация қилинмаганлиги ва бир қанча
камчиликлар
аниқланганлигини,
ҳолат
юзасидан
далолатнома
расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий
равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, жавобгар таклифга
муносабат билдирмаганидан кейин судга даъво киритилганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво талаби асоссизлигини, 2024
йилда ўтказилган мониторинг далолатномасида фермер хўжалигида “ферма
сотиб юборилган” деб қайд қилинганлиги, далолатнома тузувчилар
"SHO SANAM ON A RORJON” фермер хўжалигига бир неча йиллар аввал
тегишли бўлган, кейинчалик сотиб юборилган, бугунги кунда жавобгарга
тегишли бўлмаган фермани бориб ўрганганлигини, хўжаликдаги чорва
озуқаси учун ажратилган ер майдонларини хўжаликдаги мавжуд чорва
моллари бош сонига мутаносиблик ҳолати ўрганилмаганлиги, шундай бўлсада, шу далолатнома асосида ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича
таклиф хати юборилганлиги, судга даъво киритилишидан олдин туман
ветеринария бўлими мутахассислари томонидан жавобгар раҳбари
иштирокида қайта мониторинг ўтказилганлиги, ушбу мониторингда 44 бош
қорамол, 3 бош от, жами 37,4 бош шартли чорва молилар борлиги қайд
қилинганлигини, бугунги кунда хўжаликда 44 бош қорамол, 117 бош қўй ва
эчки, 4 бош от мавжудлигини, ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолати аниқланмаган
бўлса ҳам, даъвогар чорва молларни кўпайтирмаганлик сабабли ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво киритганлигини, даъво талаби
мутлақо асоссизлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими вакили,
жавобгарга қарашли ер участкасидан 2025 йил ҳосили 11 гектар ер майдонига
буғдой экилганлигидан хабари борлигини билдириб қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара
шартномаси 23.12.2014 йилда тузилганлигини, Узкад тизими дастуридан
2021 йил 18 августда давлат рўйхатидан ўтганлигини билдирди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими вакили жавобгарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекснинг 65-моддаси, яъни ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни
яроқсиз
ҳолга
тушириш
юзасидан
маъмурий
жавобгарликка
тортилмаганлигини билдирди.
Сирдарё туман фермерлар кенгаши вакили жавобгар ва Кенгаш ўртасида
аъзолик шартномаси тузилмаганлигини билдирди.
Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили
2024 йил 17 апрель куни жавобгарга қарашли фермер хўжалигида чорва
озуқаси учун ажратилган ер майдонлари хўжаликдаги мавжуд шартли чорва
моллари бош сонига мутаносиблиги ҳолатини ўрганиш учун вилоят
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари
мониторинг ўтказиш учун борганликлари, бироқ фермер хўжалиги раҳбари
ҳудудда бўлмаганлиги, жавобгарга қарашли ер майдонида чорвалар
бўлмаганлиги, жавобгар фермасини сотиб юборганлиги аниқланганлиги,
мониторинг куни кўздан кечирилган ферма жавобгарга тегишли ёки тегишли
эмаслигидан хабари йўқлигини, судга даъво киритилишидан олдин туман
ветеринария бўлими мутахассислари томонидан қайта мониторинг
ўтказилганлиги, мониторингда 44 бош қорамол, 3 бош от, жами 37,4 шартли
чорва бош мавжудлиги аниқланганлиги, бироқ, мавжуд қорамоллар
идентификация қилинмаганлиги ва “VIS
hin r” электрон базасига
киритилмаганлиги, ушбу ҳолат бўйича алоҳида маълумотнома тақдим
қилинганлигини, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар фермер
хўжалигида қайта мониторинг ўтказилганлигини, мониторинг натижаларига
кўра, хўжаликда 44 бош қорамол, 117 бош қўй ва эчки, 4 бош от, жами 47,7
шартли бош чорва молини ташкил қилиши аниқланганлиги ва ушбу чорва
ҳайвонлари идентификация қилинганлигини, шунингдек, жавобгарга
ажратилган ер майдони мавжуд чорва бош сонига мутаносиб эканлигини, 11
гектар ер майдонига 38 та шартли бош чорва бўлиши етарлилигини,
жавобгарнинг 47,4 шартли бош чорваси 14,31 гектар ерга мутаносиблигини
(47,7*0,30=14,31 гектар) билдирди.
Судда қатнашган прокурор катта ёрдамчиси ер ижара шартномаси
шартлари жавобгар томонидан қўпол равишда бузилганлиги ҳолати
аниқланмаганлиги сабабли суддан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини,
прокурор катта ёрдамчисининг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш
тўғрисидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган.
ЕКнинг 461-моддаси 2-банди тўртинчи хатбошида чорвачилик
маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа экинларни
етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) — суғориладиган ерлардан
— камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1 гектар, яйловлар ва
пичанзорлардан — камида 2 гектар ўлчамда ер участкаси ажратилиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, Сирдарё туман ҳокимининг 20.02.2014 йилдаги
368-сонли қарори билан жавобгар фермер хўжалигига чорвачилик
йўналишида фойдаланиш учун 49 йил муддатга ижара учун ер майдони
ажратилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2014 йил 12 декабрда 103сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар “Ҳақиқат”
СИУда жойлашган 11 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси чорвачилик қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 11 гектарни
ташкил қилиши қайд қилинган.
Аниқланишича, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириши
бошқармаси бош мутахассиси ва бошқарма шўъба мудири 2024 йил 14 апрель
куни жавобгар фермер хўжаликдаги чорва озуқаси учун ажратилган ер
майдонини хўжаликдаги мавжуд шартли чорва қорамоллари бош сонига
мутаносиблигини ўрганиш учун борган.
Бироқ, мониторинг кунлари фермер хўжалиги раҳбари топилмаган,
мониторинг натижасига кўра “ҳудудда чорва моллари йўқ ва фермасини сотиб
юборган” деб қайд қилинган ҳамда фермер хўжалигининг белгиланган талаб
асосида фаолият юритиши ўрганилмаган, хусусан, мониторинг куни
хўжаликда мавжуд чорва моллари ҳисоботи шакллантирилмаган.
Кейинчалик, 19.11.2024 йилда туман ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими томонидан “SHO SANAM ON A RORJON”
фермер хўжалигида мавжуд чорва мол бош сонлари ва ажратилган экин
майдонига мослиги мониторинг қилинган ва ўрганиш далолатномаси
расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада хўжалик раҳбари мониторингга
келмаганлиги,
шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сонли қарори талабларига кўра
хўжаликка тегишли чорва моллари идентификация қилинмаганлиги, чорва
моллари “VIS HINOR” базасига киритилмаганлиги қайд қилинган.
10.12.2024 йилда туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими,
агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими,
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, кадастрлар
палатаси туман бўлими томонидан расмийлаштирилган қўшимча ўрганиш
далолатномасида жавобгар фермер хўжалиги 11 гектар ер майдонида
чорвачилик йўналишида фойдаланмасдан, чорва бош сонларини белгиланган
меъёрларда кўпайтирмасдан мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги қайд
қилинган ва далолатнома тузувчилар томонидан имзоланган.
Юқоридаги мониторингларда жавобгар фермер хўжалигида чорва
озуқаси учун ажратилган ер майдони хўжаликдаги мавжуд чорва моллари
сонига мутаносиблиги, чорва озуқаси экилиш ҳолатига аниқлик киритилмаган
ҳолатида туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жавобгар билан ер ижара
шартномасини бекор қилиниши бўйича ижобий хулоса берилган. Шунингдек,
2025 йил 28 мартдаги Сирдарё туман халқ депутатлари кенгаши томондан
жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга розилик
берилган.
Бироқ, жавобгар хўжалик фаолияти тўлиқ ўрганилмасдан, чорвачилик
ихтисослиги бузилганлиги ҳолати аниқлаштирилмасдан даъвогар томонидан
жавобгарга ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор
қилиш бўйича таклиф хати юборилган. Таклиф хатига жавобгар томонидан
муносабат билдирилмаган.
Судга даъво киритилишидан олдин, яъни 11.09.2025 йилда туман
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари
томонидан жавобгар фермер хўжалигида жавобгар раҳбари иштирокида
хўжаликдаги мавжуд шартли чорва моллари бош сонига мутаносиблиги
ўрганилган ҳамда хўжаликда мониторинг куни 44 бош қорамол, 3 бош от,
жами 37,4 шартли чорва бош мавжудлиги аниқланган. Шунингдек, ишга туман
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан
маълумотнома тақдим қилиниб, 11.09.2025 йилдаги мониторингда хўжалик
раҳбари иштирок этмаганлиги, саноқда хўжалик ишчиси деб ўзини
таништирган
А.Эргашев
далада
боқилаётган
чорва
молларини
кўрсатганлигини, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сонли,
22.09.2017 йилдаги 748-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
24.08.2023 йилдаги 285-сонли қарорлари талабларига зид равишда
хўжаликдаги мавжуд моллар идентификация қилинмаганлиги ва “VIS
HINOR” электрон базасига киритилмаганлиги сабабли ушбу чорва моллари
“SHO SANAM ON A RORJON” фермер хўжалигига тегишли эканлиги
тўғрисида ҳуқуқий асос йўқлиги боис хўжаликда чорва моллари мавжуд эмас,
деб маълумотнома расмийлаштирилган.
Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2017 йилдаги 748-сонли
“Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан
чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори
биринчи бандидареспубликада жисмоний ва юридик шахслар томонидан
асраб, кўпайтириладиган ҳайвонларни босқичма-босқич идентификация
қилинишини ташкил этиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 24.08.2023 йилдаги “Чорвачиликда идентификация қилиш
тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги қарорида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Ўзбекистон
Республикасида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва
кузатиш тизимини жорий қилишни икки босқичда амалга ошириш
тўғрисидаги таклифи маъқулланиб, биринчи босқичда — 2024-2025
йилларда 1-иловада келтирилган чорвачиликка ихтисослаштирилган 25 та
туманда, иккинчи босқичда — 2026-2027 йилларда республиканинг қолган
туманларида идентификация ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар эса, судга даъво киритиб, жавобгар 11 гектар ер майдонидан
чорвачилик йўналишидан фойдаланмасдан, чорва бош сонларини
кўпайтирмасдан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлиги учун ер ижара
шартномасини бекор қилиш талаби билан судга даъво киритган.
Суд жараёнида жавобгар, 11.09.2025 йилдаги мониторингда мавжуд
хўжаликда мавжуд чорва моллари тўлиқ саноқдан ўтказилмаганлиги, аслида
фермер хўжалигида чорва сони кўпроқлигини, бироқ чорвалар идентификация
қилинмаганлигини билдирган.
Шундан сўнг, 02.10.2025 йилда туман ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими мутахассиси Қ.Давлатов томонидан фермер
хўжалигида қайта мониторинг ўтказилиб, фермер хўжалигида 44 бош
қорамол, 117 бош қўй ва эчки, 4 бош от, жами 47,3 та шартли чорва бош
мавжудлиги аниқланган, чорва моллари идентификация қилинган. Ҳолат
юзасидан мониторинг маълумотномаси расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер
участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
Бироқ, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер
майдонидан белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган
фойдаланишнинг турига номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги
исботини топмади, ҳамда чорва молларини кўпайтирмаганлик асоси билан ер
ижара шартномасини бекор қилиш мумкинлиги асослантириб беролмади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар хўжаликдаги чорва озуқаси учун
ажратилган ер майдони хўжаликдаги мавжуд шартли чорва қорамоллари бош
сонига номутаносиблигини тасдиқланмади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг жавобгар билан тузилган 23.12.2014 йилдаги
103-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор
қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши лозим.
Суд даъво талаби асоссиз бўлганлиги, даъвони қаноатлантириш рад
қилинганлиги сабабли суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни,
даъвогардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни,
почта харажати даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга
олишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлигининг "SHO SANAM ON A RORJON”
фермер хўжалиги билан тузилган 23.12.2014 йилдаги 103-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор
қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Сирдарё туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова