← Назад
Решение #2893470 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандининг биринчи даъвогар ИПК | 157 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| бандида ФК | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| онун | 54 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12598 - сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 2 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсуповнинг
раислигида, Ж.Эгамова котибалигида, тарафлар иштирокисиз, даъвогар
вакили Э.Намуратов (ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари А.Аширбоев
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ `Z KIS N S N
-QURILIS
NK” АТБ
манфаатида жавобгар “KU US
LYUKS
IZN S” МЧЖ ҳисобидан
500 000 000 сўм асосий қарз, 76 105 193,03 сўм фоиз қарз ундириш, ундирувни
жавобгар “KU US LYUKS IZN S” МЧЖга тегишли ер участкаси кадастр
рақами
12:10:42:01:01:0004/0004,
бино
иншот
кадастр
рақами
12:10:42:01:01:0003/0004 бўлган турар жой биносига ҳамда кадастр рақами
12:10:42:01:01:0004/0005, 12:10:42:01:01:0003/0005 бўлган биноларга қаратиш
ва гаров мулкларини бошланғич сотув баҳосини белгилаб бериш тўғрисидаги
даъво аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг (бундан буён матнда палата деб юритилади) судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар “ `Z KIS N
S N
-QURILIS
NK” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида жавобгар жавобгар “KU US LYUKS IZN S”
МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 500 000 000
сўм асосий қарз, 76 105 193,03 сўм фоиз қарз ундириш, ундирувни жавобгар
“KU US LYUKS IZN S” МЧЖга тегишли ер участкаси кадастр рақами
12:10:42:01:01:0004/0004,
бино
иншот
кадастр
рақами
12:10:42:01:01:0003/0004 бўлган турар жой биносига ҳамда кадастр рақами
12:10:42:01:01:0004/0005, 12:10:42:01:01:0003/0005 бўлган биноларга қаратиш
ва гаров мулкларини бошланғич сотув баҳосини белгилашни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни
сўраган.
Даъвогар 2025 йил 2 октябрь кунги суд мажлисида қўшимча даъво
аризаси тақдим этиб, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришни сўраган.
Даъвогар қўшимча даъво аризасида 2025 йил 22 сентябрь ҳолатига
жавобгарнинг асосий қарздан 500 000 000 сўм қарзи ва унга 98 832 176 сўм
фоиз ҳисобланганлигини баён этиб, ушбу асосий қарз ва фоизни жавобгар
ҳисобидан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК) 157-моддасининг биринчи қисмига биноан даъвогар ишни
биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини
кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарори
13-бандининг
биринчи
даъвогар
ИПК
157-моддасинингбиринчи
қисмиданазарда тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво
талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан биринчи
инстанция судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар фойдаланиши
мумкин. Учинчи хатбошида даъво талаблари миқдорининг кўпайтирилиши
деганда, даъвогар томонидан даъво аризасида баён қилинган ўша талаб бўйича
даъво суммасининг кўпайтирилиши тушунилади деб тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларининг
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, ундги важларни такрорлаб даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво аризасини тан
олиб, жамиятни сотиб олган вақтда қарздорлик мавжуд эканлигини
билмаганлигини, жамиятнинг собиқ эгаси эътироз билдирмаганлиги сабабли
қарздорликни тўлашнинг имкони бўлмаганлигини кредит қарздорликни гаров
мулкига қаратилишига эътирози йўқлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК) нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата, вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган тарафларни тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд
муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК)нинг
234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 10 февралда
тузилган 1520840-сон кредит шартномаси (кредит шартномаси)дан келиб
чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредит шартномасига асосан банк
қарздорга 500 000 000 сўм кредит маблағларини 36 ой муддатга, йиллик
31 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилган.
Кредит шартномасининг 4.1-бандига асосан банк қарздорга шартномада
келишилган миқдорда ва шартларда пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор
эса ўз навбатида эса олган маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва
пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олган.
Бироқ жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш
ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини лозим даражада
бажармаган.
Шундан сўнг, кредит қарздорликлари тўлиқ сўндирилмаганлиги,
жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ
бажармаганлиги сабабли даъвогар жавобгар ҳисобидан 500 000 000 сўм асосий
қарз, 76 105 193,03 сўм фоиз қарз ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли
ер участкаси кадастр рақами 12:10:42:01:01:0004/0004, бино иншот кадастр
рақами 12:10:42:01:01:0003/0004 бўлган турар жой биносига ҳамда кадастр
рақами 12:10:42:01:01:0004/0005, 12:10:42:01:01:0003/0005 бўлган биноларга
қаратиш ва гаров мулкларини бошланғич сотув баҳосини белгилаб
беришсўраган.
Кредит шартномасининг 2.6-бандига биноан фоизларни тўлаш муддати
ҳар ойнинг 5 санасигача қоплаб берилиши келишилган.
Кредит шартномаси 4.2.1-бандига асосан қарздор кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва
тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Даъвогарнинг
қарздорликларни
қоплаш
тўғрисидаги
ёзма
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бекор қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 5-банди иккинчи хат бошида
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз
олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун
даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган
тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда
ҳисобланиши мумкинлиги, 10-бандида ФКнинг 736-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида
қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши
керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу
сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчива иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Қайд этилганларга асосан суд, ундирилиши талаб этилган
500 000 000 сўм асосий қарз, 98 832 176 сўм фоизқарздорлигини асосли деб
ҳисоблайди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, талабнома, даъвогар
ва жавобгарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва бошқа ишга
алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек, палата ундирувни гаров объектига қаратишни сўраган.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 11 февралда
нотариал тартибда тузилган ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли
Гулистон шаҳар Бахор МФЙ Тошкент шоҳ кўчаси 4-уйда жойлашган ер
участкаси кадастр рақами 12:10:42:01:01:0004/0004, бино иншот кадастр
рақами 12:10:42:01:01:0003/0004 бўлган турар жой биноси ҳамда кадастр
рақами 12:10:42:01:01:0004/0005, 12:10:42:01:01:0003/0005 бўлган турар жой
бино-иншоотларга (тарафлар ўртасида тузилган 29.01.2025 йилдаги
далолатномаларга кўра, мулкнинг бошланғич баҳоси 405 000 000 сўмга ҳамда
270 000 000 сўмни ташкил қилган) кредит таъминоти сифатида гаровга
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонунининг
36-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ипотекага олувчи ипотека билан
таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида,
тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу
Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги
шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун
ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу
мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
“Гаров
тўғрисида”ги
Қонунининг
26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи
билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга
олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд
ҳужжатига мувофиқ қондирилади.
Ўзбектистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун 54-моддасининг тўртинчи
қисмига кўра гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни
ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган
мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу
кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасининг ундирувни гаров мулкига
қаратиш талабини қаноатлантириб, гаров шартномасига мувофиқ равишда
белгилашни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво
миқдорининг 2 фоизи миқдорида, яъни 11 976 643,52 сўм давлат божи,
даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
даъвогар “ `Z KIS N S N
-QURILIS
NK” АТБнинг даъво
аризасига киритган қўшимча аризаси иш юритувга қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ `Z KIS N S N
-QURILIS
NK” АТБ
манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар“KU US
LYUKS IZN S” МЧЖ ҳисобидан даъвогар
“ `Z KIS N S N
-QURILIS
NK” АТБфойдасига 500 000 000 сўм
асосий қарз, 98 832 176 сўм фоиз қарзи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида 2025 йил 11 февралда нотариал
тартибда тузилган ипотека шартномасига гаровга қўйилган Сирдарё вилояти,
Гулистон шаҳар Бахор МФЙ Тошкент шоҳ кўчаси 4-уйда жойлашган кадастр
рақами 12:10:42:01:01:0004/0004, бино-иншоот 12:10:42:01:01:0003/0004
бўлган турар жой биносига ҳамда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар Бахор
МФЙ Тошкент шоҳ кўчаси 4-уйда кадастр рақами ер участкаси
12:10:42:01:01:0004/0005, 12:10:42:01:01:0003/0005 бино ва иншоот бўлган
биноларга ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин ва гаров
мулкининг бошланғич реализация қилиш нархи гаров шартномаси ҳамда
тарафларнинг гаров нарсаси қийматини келишиш далолатномасига кўра
белгилансин.
Жавобгар“KU US LYUKS IZN S” МЧЖ ҳисобидан Республика
бюджетига 11 976 643,52 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов