← Назад
Решение #2893659 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4762-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 02 октябрь
Оқолтин тумани
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган, жавобгар "B B QUL S R
H SHM SI" фермер хўжалигидан 99.069.000 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарзи ва 4.045.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар ишончли вакили
Н.Жавбасаров (ишончнома асосида), жавобгар вакили (раҳбар) Ж.Бобоқуловлар
иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “палата” деб аталади) “Агробанк” акциядорлик тижорат
банки (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, "B B QUL S R H SHM SI" фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 99.069.000 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи ва муддати ўтган фоиз 4.045.000 сўм кредит
фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари тўланмаганлигини,
қарздорлик ошиб бораётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг важларини
тан олиб, жавобгарнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Палата судга ёзма равишда мурожаат қилиб, унда ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Шу сабабли, суд ишни палата вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
баён этилган важларни иш ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган банк
маълумотномаси билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йилнинг 28 февраль куни 28394/24-сонли
даъвогар ва жавобгар ўртасида даъво аризада қайд қилинган кредит шартномаси
тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га
тадбиркорлик фаолияти учун қарз (кредит) бериш, жавобгар эса кредит ва унинг
фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш
мажбуриятини олган.
Шартномада йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағи
ажратиш тўғрисида келишилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга кредит
шартномасида белгиланган миқдорда пул маблағлари (кредит)ни ажратиб
берган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредит
шартномасида белгиланган муддатларда тўламаган.
Даъвогарнинг жавобгар томонидан ўз мажбуриятни бажариш ҳақида
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган ёзма маълумотномага кўра,
жавобгарнинг банк олдида 99.069.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва
4.045.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи мавжудлиги қайд этилган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, банк маълумотномаси ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
қарорида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 99.069.000 сўм муддати
ўтган кредит асосий қарзи ва 4.045.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2банди талабига мувофиқ, 2.062.280 сўм давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси
тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "B B QUL S R H SHM SI" фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 99.069.000 сўм
миқдорида муддати ўтган кредит асосий қарзи, 4.045.000 сўм миқдорида
муддати ўтган фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдорида почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар "B B QUL S R
H SHM SI" фермер хўжалигидан
Республика бюджетига 2.062.280 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов