Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13042 Дата решения 02.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение MULKSARMOYA BROKERLIK UYI Ответчик / Подсудимый AGROKIMYO IMOYA
Source ID 9b2d5bfa-9507-4849-b66d-a1d1b0d7bdf4 Claim ID PDF Hash 228b543fb2f3de5f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
олда ИПКнинг 107-моддаси олда ИПК 107 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13042-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Гулистон шаҳар 2025 йил 2 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг раиси И.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили Н.Хожамбердиев (ишончнома асосида) лар иштирокида, даъвогар “MULKSARMOYA BROKERLIK UYI” акциядорлик жамиятининг жавобгар “AGROKIMYO IMOYA” акциядорлик жамияти ҳисобидан 31 667 745,64 сўм асосий қарз, 7 916 936 сўм пеня ва олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “MULK-SARMOYA BROKERLIK UYI” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — даъвогар ва(ёки) фермер хўжалиги) Гулистон туманлараро иқтисодий суди(кейинги ўринларда — суд)га жавобгар “AGROKIMYO IMOYA” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — жавобгар)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 31 667 745,64 сўм асосий қарз, 7 916 936 сўм пеня ва олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар судга келмаганлиги сабабли мазкур ҳолат бўйича суд ҳужжати қабул қилишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) ИПКнинг 107-моддаси 6-бандига биноан агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган ва 4-1201-2501/13042-сонли иш қўзғатилиб, ишни 2025 йил 2 октябрь куни соат 10-25 да AGROKIMYO IMOYA шаҳар, Бирлашган кўчаси, 7-уйда жойлашган AGROKIMYO IMOYA туманлараро иқтисодий суди биносида бўладиган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган. Суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги даъво аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими 2025 йил 18 сентябрда даъвогарнинг юридик манзилга гибрид почта ҳамда электрон почта орқали юборилган ва ушбу ажрим даъвогар томонидан 2025 йил 19 сентябрда қабул қилиб олинган. Бундан ташқари суд муҳокамасидан бир кун аввал ҳам суд мажлиси тўғрисида қўшимча равишда огоҳлантирилган. Бироқ, даъвогар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади, шунингдек ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмади. Суд мажлиси бошланишидан ҳамда суд муҳокамаси бошланишидан олдин даъвогарнинг 97 430-54-64 рақамли телефонига бир неча бор қўнғироқ қилинганда боғланиш имкони бўлмаган. Шунингдек, юқоридаги холатлар бўйича жавобгар вакили иштирокида 2025 йил 2 октябрь куни далолатнома тузилган. Юқорида қайд этилган фактлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланиши сабабли инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарори 31-банди учинчи хатбошисида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПКнинг 107-моддаси 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши ҳақида тушунтириш берилган. Қайд қилинганларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Қайд қилинганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни олдиндан тўланган 790 974 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 6-банди ва 108, 109, 118, 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримнинг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали AGROKIMYO IMOYA вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов