← Назад
Решение #2893715 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| Мазкур кодекси | 326 | — | code_article | |
| исмига мутаносиб равишда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3698-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 02 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти
манфаатида, жавобгар «Тинчлик даласи» фермер хўжалигидан 14 652 360 сўм
асосий қарз ва 351 657 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Турдиев (03.01.2025 йилдаги №11-06/09сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгар
«Тинчлик даласи» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 14 652 360 сўм асосий қарз ва 351 657 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан лизинг
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаётганлиги сабабли 2025 йил 31 июль
ҳолатига қарздорлиги вужудга келганлигини, қарздорликни ундириш юзасидан
талабномалар оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, шу
сабабли лизинг тўловидан вужудга келган асосий қарз ва унга ҳисобланган пеняни
жавобгардан ундириш лозимлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва палата суд муҳокамасида иштирок этмади, лекин палата
даъвода ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган, ушбу ҳолатда суд ишни
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни
лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, лизинга берувчи “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти лизинга олувчи «Тинчлик даласи» фермер хўжалигига 2018
йил 30 майдаги 18/10-4-036-сонли лизинг шартномаси бўйича ҳуқуқ ва
мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасига асосан 1 дона
“N w H ll nd 6070 4 WD” русумли техникани лизингга бериш, жавобгар лизинг
тўловларини тасдиқланган график асосида тўлаш мажбуриятини олган.
Топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан техникалар лизинга
берилиб, жавобгарга топширилган.
Бироқ, жавобгар лизинг тўловларини шартномада белгиланган график
асосида тўламасдан, 2025 йил 31 июль ҳолатига шартнома шартларини бузган
ҳолда лизинг тўловлари бўйича қарздорликнинг вужудга келишига сабабчи
бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддаси(ФК)га
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг
топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун молмулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг
учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Суд, иш ҳужжатларига илова қилинган ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан, даъво талаби хусусан 2025 йил 31 июль
ҳолатига бўлган қарздорлик ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 14 652 360 сўм асосий қарзни
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан 351 657 сўм пеня ундириш сўралган.
Лизинг шартномаларида лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва муддатларда
амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб
белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган
ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Мазкур кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги ва бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги шунингдек бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли Қарорининг
4-бандида тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолияти ва иқтисодий аҳволига салбий
таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва 200 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан 14 652 360 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатларини ундиришни, даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда ИПК 118-моддасига мувофиқ 412 000 сўм давлат божи тўловини
жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвонинг жавобгар «Тинчлик даласи» фермер хўжалигидан 14 652 360 сўм
асосий қарз ва 351 657 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Тинчлик даласи» фермер хўжалигидан даъвогар «Ўзагролизинг»
акциядорлик жамияти фойдасига 14 652 360 сўм асосий қарз,
200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Тинчлик даласи» фермер хўжалигидан Республика Бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев