← Назад
Решение #2894028 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 65 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| ЕКнинг | 461 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5207-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 02 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман
ҳокимлигининг жавобгар “ОСИЁ КАРВОНИ” масъулияти чекланган жамияти
билан тузилган 02.06.2021 йилдаги 252-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов
(09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Т.Махмудов,
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили
А.Абдуқодиров (ишончнома асосида), Сирдарё туман Фермерлар кенгаши
вакили С.Худайшукуров (ишночнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев (ишончнома асосида),
туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили
Қ.Давлатов,
туман
прокурори
катта
ёрдамчиси
А.Джайнаров
иштирокидаСирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
судга даъво киритиб, 12 гектар ер майдонидан чорвачилик йўналишида
фойдаланмасдан, чорва бош сонларини белгиланган меъёрларда
кўпайтирмасдан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлиги учун “ОСИЁ
КАРВОНИ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар
деб юритилади) билан тузилган 02.06.2021 йилдаги 252-сонли ер участкасини
узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, фермерлар кенгаши Сирдарё туман
бўлими, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси,
суднинг 2025 йил 24 сентябрдаги ажрими билан ишга Ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси жалб қилинган.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
Сирдарё туман ҳокимининг 26.03.2011 йилдаги 556-сонли қарори билан Янги
ҳаёт ҳудудидаги 50-контурдаги 12 гектар ер майдони чорвачилик йўналишида
49 йил муддатга жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 02.06.2021 йилда 252-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси тузилганлиги, 2024 йилнинг 25 апрель куни вилоят
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси
ва бошқарма шўъба мудири жавобгар хўжаликдаги чорва озуқаси учун
ажратилган ер майдонини хўжаликдаги мавжуд шартли чорва қорамоллари
бош сонига мутаносиблиги ҳолатини ўрганиш учун борганлигини, бироқ,
мониторинг куни масъулияти чекланган жамияти раҳбари чорваларни
саноқдан ўтказиш учун келмаганлиги, мониторинг ўтказиш имкони
бўлмаганлиги, кейинчалик яна бир неча марта масъулияти чекланган
жамиятининг ер ижара шартномаси талаблари бажарилиши юзасидан
мониторинг ўтказилганлиги, ўтказилган мониторингларда жавобгар
томонидан чорва моллар идентификация қилинмаганлиги ва бир қанча
камчиликлар
аниқланганлигини,
ҳолат
юзасидан
далолатнома
расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий
равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, жавобгар таклифга
муносабат билдирмаганидан кейин судга даъво киритилганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво талаби асоссизлигини,
2024 йилда ўтказилган мониторинг далолатномасида масъулияти чекланган
жамияти саноқдан ўтказиш учун келмаганлиги қайд қилиниб, хўжаликдаги
чорва озуқаси учун ажратилган ер майдонларини хўжаликдаги мавжуд чорва
моллари бош сонига мутаносиблик ҳолати ўрганилмаганлиги, шу далолатнома
асосида ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича таклиф хати
юборилганлиги, судга даъво киритилишидан олдин туман ветеринария
бўлими мутахассислари томонидан жавобгар раҳбари иштирокида қайта
мониторинг ўтказилганлиги, ушбу мониторингда хўжаликда 4 бош от мавжуд
деб қайд қилинганлиги, аслида эса, чорва моллари бундан кўп бўлганлиги,
қолган қорамоллар бошқа ҳудудда бўлганлиги сабабли ветеринария бўлими
ходимлари чорваларни саноқдан ўтказишга бормаганлиги, бунга сабаб
сифатида мутасаддилар идентификация қилинмаган молларни ҳисобга олиш
шартмас, деган важларни келтирганликларини, ваҳоланки, чорва моллари
идентификация қилинмаган бўлса, чорвани йўқ деб ҳисоблаш қонунчиликка
номувофиқлигини, хўжаликда доимий равишда чорва моллари кўп бўлганлиги
ва халққа етказиб берилганлигини, туман ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими билан ветеринария хизматини кўрсатиш бўйича
шартномалар ҳам тузилганлигини, жамиятда бугунги кунда 36 бош қорамол,
61 бош қўй ва эчки, 5 бош от мавжудлигини, судга даъво киритилган пайтда
ҳам шу миқдорда чорвалар мавжуд бўлганлигини, судга даъво киритилгандан
кейин масъулияти чекланган жамиятига қарашли чорва моллари
идентификация қилинганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими вакили,
жавобгарга қарашли ер участкасидан бу йил 2025 йил ҳосили учун 6 гектар ер
майдонига пахта, қолган 6 гектар ер майдонига беда экилганлигидан хабари
борлигини билдириб қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара
шартномаси 02.06.2021 йилда тузилганлигини, Узкад тизими дастуридан
2021 йил 29 июлда давлат рўйхатидан ўтганлигини билдирди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими вакили жавобгарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекснинг 65-моддаси, яъни ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни
яроқсиз
ҳолга
тушириш
юзасидан
маъмурий
жавобгарликка
тортилмаганлигини билдирди.
Сирдарё туман фермерлар кенгаши вакили жавобгар масъулияти
чекланган жамият бўлганлиги сабабли Кенгаш билан аъзолик шартномаси
расмийлаштирилмаганлигини билдирди.
Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили
2024 йил 25 апрель куни жавобгарга қарашли масъулияти чекланган
жамиятида чорва озуқаси учун ажратилган ер майдонлари хўжаликдаги
мавжуд шартли чорва моллари бош сонига мутаносиблиги ҳолатини ўрганиш
учун вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси
мутахассислари мониторинг ўтказиш учун борганликлари, бироқ масъулияти
чекланган жамияти раҳбари топилмаганлиги сабабли чорваларни саноқдан
ўтказиш имкони бўлмаганлигини, судга даъво киритилишидан олдин туман
ветеринария бўлими мутахассислари томонидан қайта мониторинг
ўтказилганлиги, мониторингда 4 бош от мавжудлиги аниқланганлиги, бироқ
чорва ҳайвонлари идентификация қилинмаганлиги аниқланганлигини, судга
даъво киритилгандан кейин жавобгар масъулияти чекланган жамиятида қайта
мониторинг ўтказилганлигини, мониторинг натижаларига кўра, хўжаликда
36 бош қорамол, 61 бош қўй ва эчки, 5 бош от, жами 40,3 шартли бошни
ташкил қилиши аниқланганлиги ва ушбу чорва ҳайвонлари идентификация
қилинганлигини, жавобгарга ажратилган 12 гектар ер майдони мавжуд чорва
бош сонига мутаносиб эканлигини, 12 гектар ер майдонига 40 та шартли бош
чорва бўлиши етарлилигини, жавобгарнинг 40,3 шартли бош чорваси
12 гектар ерга мутаносиблигини (40.3*0,30=12,09 гектар) билдирди.
Судда қатнашган прокурор катта ёрдамчиси ер ижара шартномаси
шартлари жавобгар томонидан қўпол равишда бузилганлиги ҳолати
аниқланмаганлиги сабабли суддан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини,
прокурор катта ёрдамчисининг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш
тўғрисидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган.
ЕКнинг 461-моддаси 2-банди тўртинчи хатбошида чорвачилик
маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа экинларни
етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) — суғориладиган ерлардан
— камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1 гектар, яйловлар ва
пичанзорлардан — камида 2 гектар ўлчамда ер участкаси ажратилиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, Сирдарё туман ҳокимининг 26.03.2011 йилдаги
556-қарори билан жавобгар жамиятга чорвачилик йўналишида учун 49 йил
муддатга ижара учун ер майдони ажратилган. Ушбу қарор асосида тарафлар
ўртасида 2021 йил 02 июнда 252-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Янги ҳаёт
массивида жойлашган 12 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси чорвачилик қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 12 гектарни
ташкил қилиши қайд қилинган.
Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириши бошқармаси
бош мутахассиси ва бошқарма шўъба мудири 2024 йил 25 апрель куни
жавобгар фермер хўжаликдаги чорва озуқаси учун ажратилган ер майдонини
хўжаликдаги мавжуд шартли чорва қорамоллари бош сонига
мутаносиблигини ўрганиш учун борган.
Бироқ, мониторинг ўтказилган куни жамият раҳбари чорваларни
саноқдан ўтказиш учун келмаган ҳамда жамиятнинг белгиланган талаб
асосида фаолият юритиши ўрганилмаган, хусусан, мониторинг куни
хўжаликда мавжуд чорва моллари ҳисоботи шакллантирилмаган.
Кейинчалик, 19.11.2024 йилда туман ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими томонидан “Осиё карвони” масъулияти чекланган
жамиятда мавжуд чорва мол бош сонлари ва ажратилган экин майдонига
мослиги
мониторинг
қилинган
ва
ўрганиш
далолатномаси
расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада хўжалик раҳбари мониторингга
келмаганлиги
шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сонли қарори талабларига зид
равишда хўжаликка тегишли чорва моллари идентификация қилинмаганлиги
ва камчиликлар қайд қилинган.
10.12.2024 йилда туман ҳокимлиги, туман қишлоқ хўжалиги бўлими,
агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими,
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Сирдарё туман
бўлими, Давлат кадастрлар палатаси туман бўлими томонидан
расмийлаштирилган қўшимча ўрганиш далолатномасида жавобгар жамият
12 гектар ер майдонида чорвачилик йўналишида фойдаланмасдан, чорва бош
сонларини белгиланган меъёрларда кўпайтирмасдан мақсадсиз фойдаланиб
келаётганлиги қайд қилинган ва далолатнома тузувчилар томонидан
имзоланган.
Юқоридаги мониторингларда жавобгар жамиятда чорва озуқаси учун
ажратилган ер майдони хўжаликдаги мавжуд чорва моллари сонига
мутаносиблиги, чорва озуқаси экилиш ҳолатига аниқлик киритилмаган ҳамда
туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жавобгар билан ер ижара
шартномасини бекор қилиниши бўйича ижобий хулоса берилган. Шунингдек,
2025 йил 28 мартдаги Сирдарё туман халқ депутатлари кенгаши томондан
жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга розилик
берилган.
Бироқ, жавобгар фаолияти тўлиқ ўрганилмасдан, чорвачилик
ихтисослиги бузилганлиги ҳолати аниқлаштирилмасдан даъвогар томонидан
жавобгарга ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор
қилиш бўйича таклиф хати юборилган. Таклиф хатига жавобгар томонидан
муносабат билдирилмаган.
Судга даъво киритилишидан олдин, яъни 12.09.2025 йилда туман
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари
томонидан жавобгар жамиятда жавобгар раҳбари иштирокида хўжаликдаги
мавжуд шартли чорва моллари бош сонига мутаносиблиги ўрганилган ҳамда
хўжаликда мониторинг куни 4 бош от мавжудлиги аниқланган.
Даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар 12 гектар ер майдонидан
чорвачилик йўналишидан фойдаланмасдан, чорва бош сонларини
кўпайтирмасдан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлиги учун ер ижара
шартномасини бекор қилиш талаби билан судга даъво киритган.
Суд жараёнида жавобгар, 12.09.2025 йилдаги мониторингда мавжуд
хўжаликда мавжуд чорва моллари тўлиқ саноқдан ўтказилмаганлиги, туман
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари бошқа
ҳудудда сақланаётган чорваларини ҳисобга олмаганлигини, чорвалар
идентификация қилинмаганлиги сабабли бошқа ҳудудга бориб чорваларни
саноқдан ўтказишга зарурат йўқлигини билдиришганлигини, аслида жамиятда
чорва сони етарлича эканлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
24.08.2023 йилдаги ПҚ-285-сон қарори ҳайвонларни идентификация қилиш
икки босқичда амалга оширилиши, биринчи босқич 2024-2025 йилларни,
иккинчи босқич 2026-2027 йилларни ўз ичига олишини билдирган.
Шундан сўнг, 02.10.2025 йилда туман ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими мутахассиси Қ.Давлатов томонидан жамиятда қайта
мониторинг ўтказилиб, жамиятда 36 бош қорамол, 61 бош қўй ва эчки, 5 бош
от, жами 40,3 та шартли бош мавжудлиги аниқланган ҳамда мавжуд чорвалар
идентификация қилинган. Ҳолат юзасидан мониторинг маълумотномаси
расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер
участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
Бироқ, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер
майдонидан белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган
фойдаланишнинг турига номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги
исботини топмади, ҳамда чорва молларини кўпайтирмаганлик асоси билан ер
ижара шартномасини бекор қилиш мумкинлиги асослантириб беролмади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар хўжаликдаги чорва озуқаси учун
ажратилган ер майдони хўжаликдаги мавжуд шартли чорва қорамоллари бош
сонига номутаносиблигини исботлаб беролмади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг жавобгар билан тузилган 03.10.2025 йилдаги
93-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор
қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши лозим.
Суд даъво талаби асоссиз бўлганлиги, даъвони қаноатлантириш рад
қилинганлиги сабабли суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни,
даъвогардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни,
почта харажати даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга
олишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлигининг даъво аризасини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Сирдарё туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова