← Назад
Решение #2894125 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3695-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 02 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ўзагролизинг"
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Шахзоджон Фозилович» фермер
хўжалиги ва қўшимча жавобгар «Тожмахал Янгиобод» фермер хўжаликларидан
солидар тартибда 98 578 033 сўм асосий қарз ва 14 589 549 сўм пеня ундириш
тўғрсидаги даъво аризаси асосида иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Турдиев
(03.01.2025 йилдаги №11-06/09-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Шахзоджон
Фозилович» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)
ва «Тожмахал Янгиобод» фермер хўжаликлари(кейинги матнларда “қўшимча
жавобгар”деб юритилади)дан солидар тартибда 98 578 033 сўм асосий қарз ва
14 589 549 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан лизинг
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаётганлиги сабабли 2025 йил 30 июнь
ҳолатига жами 98 578 033 сўмлик қарздорлиги вужудга келганлигини,
қарздорликни ундириш юзасидан талабномалар оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, шу сабабли лизинг тўловидан вужудга
келган асосий қарз ва унга ҳисобланган пеняларни жавобгардан ундириш
лозимлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган палата, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлисида иштирок
этмади, палата даъвода ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган, ушбу
ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар
асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 587-моддасига
кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф
лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан
сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш
ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг
берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, лизинга берувчи “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти лизинга олувчи «Шахзоджон Фозилович» фермер
хўжалигига 2021 йил 27 сентябрдаги 21/10-5-023-сонли қайта лизинг
шартномасига асосан 1 дона “J hn D r-9970” русумли пахта териш машинасини
лизинга берган.
Лизинг шартномаларига асосан қишлоқ хўжалик техникалари қабул
қилиш топшириш далолатномаларига асосан жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Шунингдек “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти, «Шахзоджон
Фозилович» фермер хўжалиги
ва қўшимча жавобгар кафил «Тожмахал
Янгиобод» фермер хўжаликиклари ўртасида 2021 йил 27 сентябрдаги 21/10-5023-сонли
лизинг
шартномаси
мажбурияти
бўйича
3 642 790 000 сўмлик қийматдаги кафиллик шартномаси имзоланиб, унда лизинг
олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда лизинг берувчи олдида лизинг олувчи билан биргаликда солидар
жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва иш
ҳужжатлари билан, лизинг шартномаси бўйича жавобгарнинг лизинг
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида лизинг
тўловларидан 2025 йил 30 июнь холатига 98 578 033 сўм қарздорлик вужудга
келганлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, ушбу
талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада лизинг тўлови муддатининг кечиктирилган
кунлари учун жами 14 589 549 сўм пеня ундириш сўралган.
Лизинг шартномасида лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва муддатларда
амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлайди деб белгиланган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги ва бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолияти ва иқтисодий аҳволига салбий
таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва 2 200 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Шунингдек даъво аризада лизинг тўловлари бўйича асосий қарз ва
ҳисобланган пеняни жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда
ундириш сўралган.
ФК 252-моддасига кўра, қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида
кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг
ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки
унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли.
Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор
ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
ФК 255-моддасига кўра, талаб солидар бўлиб қўйилганида ҳар қандай
солидар кредитор қарздорга тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли бўлади.
Иш ҳужжатларига кўра, қўшимча жавобгар «Тожмахал Янгиобод»
фермер хўжалики, жавобгар «Шахзоджон Фозилович» фермер хўжалигининг
лизинг мажбуриятлари юзасидан кафиллик шартномасига асосан солидар
жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Ушбу ҳолатда суд, даъво аризанинг лизинг қарзи ва ҳисобланган
пеняларни жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш
талабини ҳам асосли ва ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб,
кафиллик шартномасида белгиланган миқдорда қаноатлантиришни лозим
топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва иш
ҳужжатларига асосан, даъво талабларини кафиллик шартномаларида
белгиланган миқдор инобатга олинган ҳолда қаноатлантириб, жавобгар ва
қўшимча жавобгардан солидар тартибда 98 578 033 сўм лизинг тўловидан қарзи,
2 200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ИПК 118моддасига мувофиқ 2 263 351,64 сўм давлат божи тўловини жавобгар ва
қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда 98 578 033 сўм
асосий қарз ва 14 589 549 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Шахзоджон Фозилович» фермер хўжалиги
ва қўшимча
жавобгар «Тожмахал Янгиобод» фермер хўжаликикларидан даъвогар
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти фойдасига солидар тартибда
98 578 033 сўм лизинг тўлови, 2 200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Шахзоджон Фозилович» фермер хўжалиги
ва қўшимча
жавобгар «Тожмахал Янгиобод» фермер хўжаликикларидан солидар тартибда
Республика Бюджетига 2 263 351,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев