Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5214 Дата решения 02.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Маматохун авлодлари
Source ID efd1319c-1d27-4954-9177-0d89e9a21544 Claim ID PDF Hash 1a45edbd9ca0c40a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5214-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 02 октябрь Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, С.Сайдановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Маматохун авлодлари” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Сайхун Ғаллачилик” фермер хўжалигидан солидар тартибда 33 069 291 сўм асосий қарз, 12 400 070 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Х.Абдуназаров (2025 йил 02 октябрдаги №19-03-23/728-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Маматохун авлодлари” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “Сайхун Ғаллачилик” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)дан солидар тартибда 33 069 291 сўм асосий қарз, 12 400 070 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг манзили ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим орқали хабардор қилинган Палата, жавобгар, қўшимча жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади, Бироқ, палата судни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддаларига мувофиқ мазкур иқтисодий ишни палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, жавобгар томонидан шартномада белгиланган график асосида тўловлар амалга оширилмаганлиги, суд мажлиси куни ҳолатига қарздорлик сўндирилмаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “O'z gr lizing‘” АЖ Сирдарё вилоят филиали жавобгарга “Лизинг олувчи” мақоми билан 2024 йил 16 июлдаги 24/10-4-253-сонли лизинг шартномасига асосан 1 (уч) дона “D ng F ng DF404H” русумли трактор, 2024 йил 16 июлдаги 24/10-4-254-сонли лизинг шартномасига асосан бир дона “РН-3Х20” русумли омоч етказиб берилган. Даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2024 йил 16 июль куни кафиллик шартномалари тузилиб, ушбу шартномаларга кўра, қўшимча жавобгар лизинг олувчи-жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда лизинг берувчи-даъвогар олдида жавобгар билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган. Лизинг олувчи жавобгар лизинг берувчи даъвогар билан тузилган лизинг шартномасининг 4.2, 4.3.-бандига асосан лизинг тўловларини шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, лизинг олувчи жавобгар томонидан лизинг тўловлари белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида, 2025 йил 30 июнь куни ҳолатига 33 069 291сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарган бўлса-да, жавобгар шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда тўловларни амалга оширмаган. Натижада лизинг олувчи жавобгар томонидан лизинг тўловлари белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида, 2025 йил 30 июнь куни ҳолатига 33 069 291 сўм қарздорлик вужудга келган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси 1-қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасига кўра эса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 597-моддаси биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Суд, жавобгарнинг суд мажлиси кунига қадар лизинг тўловларидан юзага келган асосий қарздорликни тўланмаганлиги, жавобгар томонидан техникалар қабул қилиб олинганлиги ва график асосида тўловлар амалга оширилмаганлиги иш ҳужжатлари ва жавобгар кўрсатмалари билан ўз исботини топган деб ҳисоблаб, даъво талабининг 33 069 291 сўм асосий қарз жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар лизинг шартномасининг 8.3.-бандига асосан лизинг тўлови шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши белгиланганлигини инобатга олган холда жавобгарга нисбатан 12 400 070 сўм пеня ҳисобланиб, уни ундиришни сўраган. Лизинг олувчи жавобгар 2025 йил 30 июнь кунигача ҳисобланган лизинг тўловларини тўламасдан, шартнома шартларини бузиб келганлиги сабабли, белгиланган тартибда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0.4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 12 400 070 сўм пеня ҳисобланган. Шунингдек, қўшимча жавобгар 2024 йил 16 июлдаги 24/389-сонли кафиллик шартномаси билан лизинг тўловлари юзасидан келиб чиқадиган мажбуриятларини ва ушбу тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида ҳосил бўлган қарздорликни тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Суд, иш ҳужжатлари ва пеня ҳисоб-китобини ўрганиб, даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгардан 12 400 070 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Баён этилганларга асосланиб суд, пеня тўлиқ ундирилиши жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 12 400 070 сўм пеня ундириш талабини қисман, яъни 2 000 000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ва қўшимча жавобгардан 33 069 291 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеняни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини солидар тартибда ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишини инобатга олиб, 909 387,22 сўм давлат божи тўловини жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176, 180, 186-моддалари қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Маматохун авлодлари” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Сайхун Ғаллачилик” фермер хўжалигидан солидар тартибда 33 069 291 сўм асосий қарз, 12 400 070 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Маматохун авлодлари” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Сайхун Ғаллачилик” фермер хўжалигидан солидар тартибда 33 069 291 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Маматохун авлодлари” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Сайхун Ғаллачилик” фермер хўжалигидан солидар тартибда Республика бюджетига 909 387,22 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши(прокурор протест келтириши) мумкин. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова