← Назад
Решение #2894234 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3696-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 02 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев, Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар «Доноқул ота
набиралари
Фурқат
Бобур
Бегзод»
фермер
хўжалигидан
6 373 283 сўм асосий қарз ва 1 733 533 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво
аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгар
«Доноқул ота набиралари Фурқат Бобур Бегзод» фермер хўжалиги (кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 6 373 283 сўм асосий қарз ва
1 733 533 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Иш ҳужжатларига илова қилинган почта алоқа бўлимининг хабарномасига
кўра даъво ариза нусхаси жавобгарга юборилган, даъво аризасининг судга
юборилиши тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ўн беш
кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган.
Шунингдек даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, лизинга берувчи “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти лизинга олувчи «Доноқул ота набиралари Фурқат Бобур
Бегзод» фермер хўжалигига 2022 йил 13 майдаги 22/10-4-061 УФ-сонли лизинг
шартномасига асосан 1 дона “Омоч 3+1” русумли айланма плуг лизингга
берилиб, жавобгар лизинг тўловларини тасдиқланган график асосида тўлаш
мажбуриятини олган.
Топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан техникалар лизинга
берилиб, жавобгарга топширилган.
Бироқ, жавобгар лизинг тўловларини шартномада белгиланган график
асосида тўламасдан, 2025 йил 30 май ҳолатига шартнома шартларини бузган
ҳолда лизинг тўловлари бўйича қарздорликнинг вужудга келишига сабабчи
бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 587-моддасига
кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф
лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан
сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш
ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг
берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Суд, иш ҳужжатларига илова қилинган далиллар ва ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан, даъво талаби хусусан 2025 йил 30 май
ҳолатига бўлган қарздорлик ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 6 373 283 сўм асосий қарзни
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан 1 733 533 сўм пеня ундириш
сўралган.
Лизинг шартномаларида лизинг тўлови
кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлайди деб белгиланган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган
ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги ва бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги шунингдек бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолияти ва иқтисодий аҳволига салбий
таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, ушбу талабни қисман
қаноатлантиришни ва 300 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан 6 373 283 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатларини ундиришни, даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига мувофиқ 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига
юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 203-4, 203-5,118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар
«Доноқул ота набиралари Фурқат Бобур Бегзод» фермер хўжалигидан
6 373 283 сўм асосий қарз ва 1 733 533 сўм пеня ундириш тўғрсидаги даъво
ариза талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Доноқул ота набиралари Фурқат Бобур Бегзод» фермер
хўжалигидан даъвогар «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти фойдасига
6 373 283 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Доноқул ота набиралари Фурқат Бобур Бегзод» фермер
хўжалигидан Республика Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро
этилмаган тақдирда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан
бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев