← Назад
Решение #2894251 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4821-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос туман
2025 йил 02 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, тугатиш бошқарувчиси M.Чўтовнинг
«C it l r d nstru ti n» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
«B k t mirb t n tr ns» масъулияти чекланган жамиятидан 1 080 000 000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
тугатиш бошқарувчиси вакили М.Талипов (15.07.2025 йилдаги №1/2-сонли
ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида видеоконференцалоқа режими
орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Тугатиш бошқарувчиси M.Чўтов «C it l r d nstru ti n» масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «B k t mirb t n tr ns»
масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 1 080 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси «C it l r d
nstru ti n»
масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилиб, тугатиш ишлари олиб
борилиб, шартномага асосан кўрсатилган хизматлар учун жавобгарга 1 млрд сўм
маблағ ўтказилгани, ушбу маблағ қайтарилмагани ва/ёки бажарилган ишларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар
мавжуд
эмаслигини
билдириб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва сабаби судга маълум
қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг №
4-1001-2509/40146-сонли иқтисодий иш доирасида 2025 йил 10 июндаги ҳал
қилув қарори билан «C it l r d nstru ti n» масъулияти чекланган жамияти
банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланиб, М.Чутов тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинланган.
Аниқланишича тарафлар ўртасида 27.08.2024 йилда №16/24-сонли
электрон шаклда пудрат шартномаси имзоланиб, шартномада даъвогар “бош
пудратчи”, жавобгар эса “пудратчи” сифатида иштирок этган.
Шартноманинг 1.1., 2.1.-2.4. ва 3.1.-бандларида шартнома қиймати,
предмети, бажарилган ишлар учун тўлов тартиби хамда бажарилган ишларни
қабул қилиш шартлари белгиланган.
Лекин юқоридаги шартнома шартларига тўлиқ риоя қилинмасдан,
2024 йил 05, 11 ва 17 сентябрдаги тўлов ҳужжатлари билан жавобгарга
бажарилган ишлар учун жами 1 080 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилган
бўлсада, аммо бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш ҳужжатлар мавжуд
эмас ёки тугатиш бошқарувчисига тақдим этилмаган.
Натижада тугатиш бошқарувчиси даъвогар манфаатида судга мурожаат
қилиб, маблағ ўтказиб берилган бўлсада аммо бажарилган ишларни тасдиқловчи
ҳужжатлар йўқлиги сабабли шу миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги важи
билан жавобгардан 1 080 000 000 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Қарздорликни ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган ва
қарздорлик тўлаб берилмаган, шунингдек жавобгарга суд мажлисида иштирок
этиб ўз фикрини билдиришга имкон берилсада жавобгар суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 631-моддасига
асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади, агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи
таваккал қилади.
Суд, иш ҳужжатлари билан жавобгарга пул маблағи ўтказиб берилганлиги
ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 1 080 000 000 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм
почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 21 600 000 сўм давлат божи
тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тугатиш бошқарувчиси М.Чутовнинг даъвогар «C it l r d nstru ti n»
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «B k t mirb t n tr ns»
масъулияти чекланган жамиятидан 1 080 000 000 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «B k t mirb t n tr ns» масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар «C it l r d nstru ti n» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
1 080 000 000 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «B k t mirb t n tr ns» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 21 600 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «B k t mirb t n tr ns» масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит хисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм
харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев