Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5209 Дата решения 02.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Анорбоев Шамшодбек
Source ID ccb53e52-9dd0-4804-bdd9-6cf7c0c226c5 Claim ID PDF Hash 6a39ce3956141a18... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 326-моддаси аролик Кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5209-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 02 отябрь Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, С.Сайдановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Анорбоев Шамшодбек” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Шохрух Элнура Рамазон” фермер хўжалигидан солидар тартибда 9 716 040 сўм асосий қарз, 1 593 431 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Х.Абдуназаров (2025 йил 02 октябрдаги №19-03-23/728-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Анорбоев Шамшодбек” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “Шохрух Элнура Рамазон” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)дан солидар тартибда 9 716 040 сўм асосий қарз, 1 593 431 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг манзили ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим орқали хабардор қилинган Палата, жавобгар, қўшимча жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади, Бироқ, палата судни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170моддаларига мувофиқ мазкур иқтисодий ишни палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, жавобгар томонидан шартномада белгиланган график асосида тўловлар амалга оширилмаганлиги, суд мажлиси куни ҳолатига қарздорлик сўндирилмаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ФК 597-моддаси биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “O'z gr lizing‘” АЖ Сирдарё вилоят филиали жавобгарга “Лизинг олувчи” мақоми билан 2024 йил 06 августдаги 24/10-4-278-сонли лизинг шартномасига асосан 1 (бир) дона “Беларус 80Х” русумли трактор етказиб берилган. Лизинг олувчи жавобгар лизинг берувчи даъвогар билан тузилган лизинг шартномасининг 4.2, 4.3-бандига асосан лизинг тўловларини шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, лизинг олувчи жавобгар томонидан лизинг тўловлари белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида, 2025 йил 30 июнь куни ҳолатига 9 716 040сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарган бўлса-да, жавобгар шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда тўловларни амалга оширмаган. Натижада лизинг олувчи жавобгар томонидан лизинг тўловлари белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида, 2025 йил 30 июнь куни ҳолатига 9 716 040 сўм қарздорлик вужудга келган. Суд, жавобгарнинг суд мажлиси кунига қадар лизинг тўловларидан юзага келган асосий қарздорликни тўланмаганлиги, жавобгар томонидан техникалар қабул қилиб олинганлиги ва график асосида тўловлар амалга оширилмаганлиги иш ҳужжатлари ва жавобгар кўрсатмалари билан ўз исботини топган деб ҳисоблаб, даъво талабининг 9 716 040 сўм асосий қарз жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномасининг 8.3.-бандига асосан лизинг тўлови шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши белгиланганлигини инобатга олган холда жавобгарга нисбатан 1 593 431 сўм пеня ҳисобланиб, уни ундиришни сўраган. Қўшимча жавобгар 2024 йил 06 августдаги 24/422-сонли кафиллик шартномаси билан лизинг тўловлари юзасидан келиб чиқадиган мажбуриятларини ва ушбу тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида ҳосил бўлган пул мажбуриятини тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини муҳокама қилиб, даъвогаринг жавобгар ва қўшимча жавобгардан 1 593 431 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Фуқаролик Кодексининг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмасидан ҳамда жавобгар томонидан шартнома талабларини ўз вақтида бажармаганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 1 593 431 сўм пеня ундириш талабини қисман 300 000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ва қўшимча жавобгардан 9 716 040 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеняни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини солидар тартибда ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишини инобатга олиб, 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176, 180, 186-моддалари қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Анорбоев Шамшодбек” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Шохрух Элнура Рамазон” фермер хўжалигидан солидар тартибда 9 716 040 сўм асосий қарз, 1 593 431 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасиқисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Анорбоев Шамшодбек” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Шохрух Элнура Рамазон” фермер хўжалигидан солидар тартибда 9 716 040 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Анорбоев Шамшодбек” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “Шохрух Элнура Рамазон” фермер хўжалигидан солидар тартибда Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши(прокурор протест келтириши) мумкин. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова