← Назад
Решение #2894588 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 587 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5210-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 02 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “ZAFARLI MAQSAD SARI” фермер
хўжалигидан 14 023 867 сўм асосий қарз ва 2 470 264 сўм сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишнидаъвогар
вакили Х.Абдуназаров (2025 йил 02 октябрдаги №19-03-23/728-сонли
ишончнома асосида иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ZAFARLI MAQSAD
SARI” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
14 023 867 сўм асосий қарз ва 2 470 264 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ҳамда жавобгар судда
вакиллари иштирокини
таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата
ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
жавобгар билан ўрталарида 29.03.2024 йилда 24/10-4-061-сонли лизинг
шартномаси тузилганлигини, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 1 дона
“600 литрли штангали пуркагич”, 19.04.2024 йилдаги 24/10-4-116-сонли
лизинг шартномасига кўра бир дона “РМУ 0,8” русумли минерал ўғит сепгич,
16.07.2024 йилдаги 24/10-4-237-сонли лизинг шартномасига кўра “DONG
FENG DF404 H” русумли трактор, 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-246-сонли
лизинг шартномасига кўра бир дона “ H 3 20” русумли омоч
лизингга берганлигини, бироқ жавобгар томонидан тўлов графигига лозим
даражада амал қилинмаганлиги сабабли юқоридаги шартномаларга кўра 2025
йил июнь ҳолатига жавобгарнинг 14 023 867 сўм асосий қарздорлиги,
2 470 264 сўм пенядан бўлган қарздорлиги юзага келганлигини, судга даъво
киритилгандан кейин асосий қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини
билдириб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириб беришнисўради.
Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади)нинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 29.03.2024 йилда
24/10-4-061-сонли лизинг шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга 1 дона
“600 литрли штангали пуркагич”, 19.04.2024 йилдаги 24/10-4-116сонли лизинг
зшартномасига кўра бир дона “РМУ 0,8” русумли минерал ўғит сепгич,
16.07.2024 йилдаги 24/10-4-237-сонли лизинг шартномасига кўра “DONG
FENG DF404 H” русумли трактор, 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-246-сонли
лизинг шартномасига кўра бир дона “ H 3 20” русумли омоч лизингга
берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал
қилинмаганлиги сабабли 2025 йил 30 июнь ҳолатга ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдида 19.04.2024 йилда 24/10-4-116-сонли шартномага кўра
746 196 сўм, 29.03.2024 йилдаги 24/10-4-061-сонли шартномага кўра
1 309 293 сўм, 16.07.2024 йилдаги 24/10-4-237-сонли шартномага кўра
11 493 542 сўм, 16.06.2024 йилдаги 24/10-4-246-сонли лизинг шартномасига
кўра 474 836 сўм, жами 14 023 867 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг жавобгардан 14 023 867 сўм қарздорликни ундириш
талабининг асослилиги иш ҳужжатлари ва даъвогар вакили кўрсатмалари
билан ўз тасдиғини топди.
Бироқ судга даъво киритилгандан, жавобгар томонидан асосий
қарздорлик тўлиқ қоплаб берилган.
Судга даъво киритилгандан кейин асосий қарздорлик қоплаб
берилганлиги сабабли, суд давогарнинг жавобгардан 14 023 867 сўм асосий
қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномаларига асосан тўлов
муддатининг кечиктирилган кунлари учун 2 470 264 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови кўрсатилган
миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 2 470 264 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня тўлиқ ундирилиши унинг
иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб,
пеня ундириш даъво талабини қисман қаноатлантиришни, яъни 500 000 сўм
пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-бандида иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
ҳисобланган 412 000 сўм давлат божини жавобгардан давлат бюджетига
ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят худудий
бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ZAFARLI MAQSAD SARI” фермер хўжалигидан даъвогар
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 500 000 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “ZAFARLI MAQSAD SARI” фермер хўжалигидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова