← Назад
Решение #2894667 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4810-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 02 октябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, “RUSSKIY
REGISTR-SREDN Y
ZI ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“BIZNES IDE L K MF RT S RD B ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 44.800.000 сўм миқдорида асосий қарз ва 22.400.000 сўм миқдорида
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили Х.Ахунова (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“RUSSKIY REGISTR-SREDN Y
ZI ” масъулияти чекланган
жамияти судга мурожаат қилиб, жавобгар “BIZNES IDE L K MF RT
S RD B ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 44.800.000 сўм
миқдорида асосий қарз ва 22.400.000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги
важларини такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига келмади, шунингдек
вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (бажарувчи) ва жавобгар
(буюртмачи) ўртасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш тўғрисида 2023 йил 24
январда 318/09-23-сонли шартнома тузилиб, ушбу шартнома талабларига кўра
жавобгарнинг буюртмасига асосан даъвогар томонидан шартноманинг 1.1 ва
1.2-бандларида кўрсатилган сертификатлаштириш хизматларини кўрсатиш
мажбуриятини олган, жавобгар (буюртмачи) эса бажарилган ишларни қабул
қилиш ва шартноманинг 2-бўлимига мувофиқ тўловларни амалга ошириш
мажбурияти олган.
Шартномада кўрсатилган хизматлар тегишли ҳисоб-фактураларга асосан
бажарилиб келинган, бироқ жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун
тўловларни лозим даражада амалга оширмаганлиги натижасида жавобгарнинг
даъвогар олдида 44.800.000 сўм миқдоридаги қарздорлиги юзага келган.
Натижада, шартнома талабларини жавобгар томонидан лозим даражада
амалга оширилмаганлиги учун жавобгарнинг даъвогар олдида 44.800.000 сўм
миқдоридаги қарздорлиги вужудга келган.
Суд муҳокамаси мобайнида тарафлар ўртасидаги шартномага кўра
бажарилиши лозим бўлган ишларнинг жавобгар томонидан амалга
оширилмаганлиги (тўловлар қилинмаганлиги) ишда жавобгар вакилининг
тушунтиришлари, икки томонлама тузилган далолатнома ва судга тақдим
этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва
учинчи қисмларига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш тўғрисидаги 2023 йил 18 декабрдаги 6-сонли ва 2024 йил 22
февралдаги 3-сонли шартномалардан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича бажарувчи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
Даъво аризасида ундириб берилиши сўралган 44.800.000 сўм
миқдоридаги қарздорликни мавжудлигини тасдиқловчи етарлича далиллар
даъвогар томонидан тақдим этилди, деб ҳисоблайди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов
топшириқномалар, икки томонлама расмийлаштирилган солиштирма
далолатнома нусхаси, ҳисоб-фактуралар нусхалари, даъвогар вакили берган
тушунтиришлар ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз
тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 44.800.000 сўм
миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди ҳамда даъво аризасида сўралган қарздорлик суммасини ундириш
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномасига асосан тўлов
муддатининг кечиктирилган кун учун 22.400.000 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.4-бандида кўрсатилган бажарилган
ишлар учун тўловлар ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,05 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди, деб
белгиланган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги
қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади,
қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня
ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 4.000.000 сўм
миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида
эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “RUSSKIY REGISTR-SREDN Y
ZI ” масъулияти
чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BIZNES IDE L K MF RT S RD B ” масъулияти
чекланган жамиятидан даъвогар “RUSSKIY REGISTR-SREDN Y
ZI ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 44.800.000 сўм асосий қарз,
4.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 672.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “BIZNES IDE L K MF RT S RD B ” масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджетига 103.000 сўм ишни
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов